мавзу. Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикаси ( соат) Режа



Download 93,96 Kb.
bet1/4
Sana28.11.2022
Hajmi93,96 Kb.
#873839
  1   2   3   4
Bog'liq
9-мавзу.


9- мавзу. Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикаси ( 2 соат)


Режа:



  1. Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётида амалга оширилган ислоҳотлар. Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётини ривожланиш тенденсиялари.

  2. Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўзгаришлар.

  3. Қорақалпоғистонда ма'навий-маданий соҳадаги янгиланишлар.

  4. Қорақалпоғистон Республикасида экологик аҳвол. Орол фожиаси. Экологик ҳолатни яхшилаш борасидаги давлат сиёсати.



1. Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётида амалга оширилган ислоҳотлар

Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий қисмида, Амударёнинг қуйи қисми, Орол денгизининг жанубий соҳилида жойлашган. Республика жануби-ғарб томондан Қорақум саҳросига туташган. Унинг шимоли-ғарбида Устюрт пасттекислиги, шимоли-шарқий томонида эса Қизилқум саҳроси ястаниб ётибди. Орол денгизининг жанубий ҳудуди қорақалпоқ заминида жойлашган.


Қорақалпоғистон умумий ер майдони 166,6 минг квадрат километрдан иборат бўлиб, у ҳудудининг катталиги жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ўртасида биринчи ўринда туради. Республиканинг аҳолиси 1 881,9 минг кишидан зиёддир.
Республиканинг ма'мурий-ҳудудий тузилмаси 16 та туман ва 1 та шаҳардан иборат: Амударё, Беруний, Бозатов, элликқал'а, Тўрткўл, Кегейли, Чимбой, Қораўзак, Тахтакўпир, Қонликўл, Шўманой, Қўнғирот, Мўйноқ, Хўжайли, Тахиатош, Нукус туманлари ва пойтахт – Нукус шаҳридир.
Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибидаги парламент бошқарув шаклига эга бўлган суверен Республикадир. Қорақалпоғистон ўз Конституцияси, байроғи, герби ва мадҳиясига эга. Қорақалпоғистоннинг Конституцияси ва қонунлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва улар шу асосда амал қилади.
Республикада умумий раҳбарлик Жўқорғи КенГЭСҳ Раиси – Қорақалпоғистон Республикаси парламенти томонидан амалга оширилади. Республиканинг олий ижроия ҳокимияти Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСҳи томонидан тасдиқланган Вазирлар Кенгаши ҳисобланади. Республика Вазирлар Кенгаши таркибига Кенгаш Раиси, Раиснинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, йирик концерн ва бирлашмалар раҳбарлари киради. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, ўз вазифасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таркибига киради. Ўзбекистон Республикаси пойтахти – Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг доимий ваколатхонаси фаолият юритади.
1990-йили 14-декабрда Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши ўзининг ИВ сессиясида «Ўзбекистон Республикаси таркибида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат суверенитети тўғрисида»ги Декларация қабул қилди.
Мазкур Декларация 1991-йил 31-августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги Қонунда ўзининг ҳуқуқий асосини топиб, 1-17-моддаларида Қорақалпоғистоннинг ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллиги э'тироф этилди. Ҳар икки республика ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг 1992-йил 8-декабрда қабул қилинган Конституциясида (70-75 моддалар) ўз аксини топди.
Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши ўзининг ХИИ сессиясида (1993-йил 9-апрел) Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясини қабул қилди. Қорақалпоқ миллий давлатчилиги ўз тараққиёти тарихида биринчи марта инсонпарвар, адолатли, демократик имтиёзларга эга бўлди. Айни пайтда у суверен республиканинг барча атрибутларига эга. «Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида» Қонун 14-декабр 1992-йилда Қорақалпоғистон Республикаси Йўқорги Советининг ХИ сессиясида қабул қилинган. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи Қорақалпоғистон Республикасининг суверен давлат эканлигини билдиради. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи мовий ранг, сариқ ва яшил ранглардан иборат бўлиб, марказида сариқ рангни оқ ва қизил рангли йўлаклар ажратиб туради. Байроқнинг мовий ранги баҳор ёшлиги – сувнинг мангу тимсоли ҳисобланади. Сариқ ранг эса, Қорақалпоғистон аймоғининг улкан қисми саҳролардан иборат эканлигини билдиради. Яшил ранг эса табиатнинг янгиланишининг, ма'навий яшариш, ишончининг ва қуёшнинг белгиси. Байроқдаги энди туғилган ой мусулмонларннинг муҳаддас тимсоли бўлса, беш юлдузнинг расми Қорақалпоғистонининг қадимий ва навқурон беш шаҳрининг – қорақалпоғистонликларнинг турмуш ва ишонч қўрғонларининг тимсоли ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи Қорақалпоғистон Республикасининг расмий вакилларининг чет эл сафарларига, халқаро анжуманларда, кўргазмаларда ва спорт ўйинларида Қорақалпоғистон Республикасини жаҳонга танитади. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро майдонда бошқа давлатларнинг байроқлари билан тенг туради.
Қорақалпоғистон Республикасининг фуқоралари ва бу ерда яшайдиган бошқа инсонлар Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғини ҳурмат қилиши шарт. Қорақалпоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикаси таркибига кирганлиги сабабли 1992-йил 2-июлдаги 616-ХИИ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган давлатимиз гербини тан олади. Айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси ҳам Қорақалпоғистон Республикаси учун ҳам амал қилади
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992-йил 10-декабрдаги 768-ХИИ-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.
Парламент - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги КенГЭСҳи ҳисобланади. 86 депутатдан иборат. Қуйидаги давлат арбоблари Парламент раислари бўлиб ишлади: Даулетбай Шамшетов (1991-1992), Уббинияз Аширбеков (1992-1997), Тимур Камалов (1997-2002), Муса Тажетдинович ерниязов (2002-2020), 2020-йил 2-октябр куни бу лавозимга Мурат Каллибекович Камалов сайланди.
Мустақиллик йилларида бошқа минтақаларимиз қатори Қорақалпоғистоннинг ривожланишига ҳам улкан э'тибор қаратилди. Айнан ана шундай э'тибор туфайли бугунги кунда республика пойтахти – Нукус шаҳридан бошлаб, туманлар ва қишлоқлар, ҳатто, энг чекка овуллар ҳам ҳар томонлама ўзгариб, ривожланиб бормоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон марказий бюджетидан Қорақалпоғистонга берилаётган субвенсия, я'ни молиявий ёрдам микдори бутун Қорақалпоғистон бюджети ҳаражатларининг 75 фоизини ташкил этмоқда.
Ўзбекистон ҳукуматининг амалий ёрдами қорақалпоқ халқининг фидоий мехнати туфайли кейинги йилларда Қорақалпоғистонда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, туб иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш борасида қатор ижобий натижаларга еришилди. Энг аввало, элда тинчлик ва барқарорлик мустаҳкамланди. Ҳамжихатлик билан юрт истиқболи йўлида меҳнат қилишга шароит яратилди.
Республикада мулкчиликнинг янги шакллари пайдо бўла бошлади. Ишлаб чиқариш ва хизмат соҳасида нодавлат секторнинг ҳиссаси ошиб борди. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва савдода нодавлат сектори ҳиссаси 80-90 фоизни ташкил этмоқда.
Республика иқтисодиётининг бошқа йўналишларида ҳам ислоҳотлар изчил амалга оширила бошланди.
Жумладан, банк тизимида ҳам жиддий ислоҳотлар амалга оширилди. Бу ерда давлат банклар билан бирга тижорат ва хусусий банклари хам фаолият кўрсатмоқда.
1999-йилнинг биринчи январигача бўлган ма'лумотларга қараганда хусусийлаштиришдан тушган маблағларнинг умумий ҳажми 650 миллион сўмни ташкил этди.
Унинг 20 фоизи республика ижтимоий тараққиётига ажратилди. 50 фоизи эса тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратишга сарфланди. Шу билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси давлат мулкини хусусийлаштириш қўмитаси хусусийлаштирилган корхоналар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 13,8 миллион сўм креди ажратди.
2000-йилга келиб 2932 корхона хусусийлаштирилди. Бозор фондининг фаолияти сезиларли равишда фаоллашди. 2000 йилга келиб республика фонд биржалари филиалларида 958 миллион сўмлик акциялар сотилди. Республикада 7807 кичик ва ўрта ишбилармон корхоналари, 8977 якка тартибдаги тадбиркорлар рўйхатга олинди.
Жами саноат ишлаб чиқариш ҳажмида нодавлат корхоналарининг улуши 90 фоизга ўсди.
Пахтадан ип ишлаб чиқариш, ип газламалари, тайёр трикотаж буюмлар, исте'мол маҳсулотларидан ун, макарон, минерал сувлар ишлаб чиқариш кўпайди. Йиғма темир-бетон конструксиялари ва деталлари, тошдан безакли материаллар тайёрлаш, қандолатчилик маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, узум виноси, салқин ичимликлар, ош тузи ишлаб чиқариш ўсди.
Саноатда бир қатор ижобий ўзгаришлар юз берди. Жумладан, 1995-йилда Хўжайли шаҳрида шиша идишлар заводи қурилиб фойдаланишга топширилди. 1996-йилда Қўнғиротда «Урга» газ саноати корхонасида газ конденсати ва табиий газ қазиб чиқарилиши бошлаб юборилди. Аҳолини газ билан та'минлаш даражаси 83 фоизга этди.
«Қорақалпоққурилиш» аксионерлик жамиятида Италия фирмаларининг юқори сифатли жиҳозлари билан жиҳозланган, йилига 60 минг кв.м. мармар блоклари ва плиталари ишлаб чиқарадиган янги мрамор цехи очилди. «Нукусун» заводида эса спирт ишлаб чиқарадиган янги цех қурилди.
енгил саноат ишлаб чиқаришнинг базаси кенгая борди. 1993- йили Нукусда «Катекс» тўқимачилик мажмуаси, 1995-йили элликқал'а туманида «элтекс» тўқимачилик мажмуаси фойдаланишга топширилди.
Нукус ва Қўнғирот ун комбинатлари, Тўрткўлда 3 млн шартли банка консерва маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган завод, элликқал'а туманида эса шундай қувватга эга консерва цехи фойдаланишга топширилди.
Қўнғирот туманида Марказий Осиёда ягона ҳисобланган йилига 190 минг тонна калсийли сода ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди. Завод таркибида кимёвий йўл билан экологик тоза ва энергия сарфланмайдиган каустик сода ишлаб чиқариш ҳам кўзда тутилган. Қўнғирот-Бейнеу автомобил трассаси, Навои-Учқудук-Нукус темир йўли қурилди.
Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикасида институтсионал ва таркибий ўзгаришларни амалга оширишда ма'лум ижобий силжишларга еришилди. Ноқулай экологик шароитга қарамасдан минтақада макроиқтисодий ва ижтимоий барқарорликни та'минлаш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида ислоҳотларни амалга ошириш ўзининг ижобий самараларини кўрсатмоқда.
Амалиётда асосан минтақани ривожланиш стратегияси давлат томонидан ишлаб чиқилган мақсадли дастурлар орқали амалга оширилади. Мисол учун минтақани комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устувор вазифалар қаторига киритилганлиги сабабли, Қорақалпоғистон Республикасини 2017-2018-йилларда комплекс ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилди.
Шуни алоҳида та'кидлаш лозимки минтақада иқтисодий ўсиш сур'атлари 2005-2017-йилларда умуммамлакат кўрсаткичларига нисбатан юқори бўлган. Таҳлилларни кўрсатишича ушбу юқори иқтисодий ўсиш сур'атлари авваламбор минтақада қурилиш, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳисобига еришилди. Айниқса, 2016-йилда юқори иқтисодий ўсиш (18,7 фоиз) янги қурилган Қўнғирот сода заводи ва Устюрт газкимё мажмуаси ҳисобига тўғри келади.
Иқтисодиётнинг айрим тармоқларида ўсиш сур'атлари турлича бўлиб, уларнинг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасига та'сири турлича бўлган. Қишлоқ хўжалиги, инвестициялар ва исте'мол товарлари ишлаб чиқаришда охирги йилларда ма'лум даражада номутаносиблик кузатилмоқда. Ички исте'молни шакллантирувчи товар айирбошлаш ва хизматларнинг ўсиш сур'атларининг кескин камайиши аҳоли турмуш сифатига салбий та'сир кўрсатади.
Қорақалпоғистон Республикаси умумдавлат меҳнат тақсимотида табиий газ (2017-йилдаги улуши 3,0 фоиз), пахта толаси (4,0 фоиз), ош тузи (32,0 фоиз), сода (100 фоиз), гуруч (31,0 фоиз) ишлаб чиқариш бўйича юқори салоҳиятга эга.
Эришилган натижаларга қарамасдан минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси мавжуд табиий салоҳиятга мос келмайди. 2017-йилда Қорақалпоғистон Республикасининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 3,3 фоизни, мос равишда саноат ишлаб чиқариши 4,6 фоизни, қишлоқ хўжалиги 2,8 фоизни, экспорт 2,0 фоизни, хизматлар 3,0 фоизни ташкил қилган. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бошқа минтақаларга нисбатан, қишлоқ хўжалиги ва чакана товар айирбошлаш бўйича пастроқ натижаларга эга.
Қорақалпоғистон  республикаси ялпи ҳудудий маҳсулот, исте'мол товарлари, пуллик хизматлар индекси бўйича ҳам мамлакат минтақалари орасида охирги ўринлардан бирини эгаллаган. 2005-2017 - йиллар давомида асосий ижобий силжиш саноат соҳасига тўғри келади. Ушбу ҳолат минтақада охирги йилларда ишга туширилган йирик кимё корхоналари ҳисобига еришилган.
Минтақа ижтимоий-иқтисодий ривожланиш натижалари иқтисодиёт таркибини шаклланиши билан ҳам тўғридан тўғри боғлиқ. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ялпи ҳудудий маҳсулотнинг таркибида, я'ни диверсификатсия жараёнида ма'лум ўзгаришлар кузатилган.
Мамлакатимиз иқтисодиётининг тармоқлараро таркибида 2005-2017 - йилларда бир қатор ижобий силжишлар юз берди. Жумладан, ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 14,2 фоиздан 26,7 фоизга ошган бўлса, қишлоқ хўжалигининг улуши 30,1 фоиздан 19,2 фоизга камайган. Қорақалпоғистон Республикасида ишлаб чиқарилган ички ҳудудий маҳсулотнинг таркибий ўзгаришида ушбу тенденсияни кузатиш мумкин. Бунда саноатнинг улуши кескин ошган (9,5 фоиздан 32,7 фоизга), қишлоқ хўжалигининг улуши эса камайган (21,3 фоиздан 15,2 фоизга). Ушбу вазиятни минтақа иқтисодиёти таркибини шакллантиришда юз берган ма'лум сифат ўзгаришлар билан изоҳлаш мумкин. Агарда Қўнғирот сода заводи ва Устюрт газкимё мажмуаси ҳисобга олинмаса, саноатнинг улуши камайган ва хизматлар соҳасининг ривожланиш даражаси талабларга жавоб бермаслиги, экологик вазиятнинг (Орол денгизи инқирози, сув ва ернинг сифат кўрсаткичлари тушиб кетганлиги) салбий натижалар эканлигини қайд этиш лозим.
Шунингдек, минтақа иқтисодиёти таркибини шакллантиришда олиб борилаётган таркибий ва инвестицион сиёсатда мавжуд табиий, экологик, демографик омилларга тизимли э'тиборнинг йўқлиги, йўналтирилаётган молиявий маблағларнинг бир қатор хориж давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган грантларнинг самарадорлиги пастлиги билан боғлиқ.
Ўрта ва узоқ муддатли минтақа стратегиясини ишлаб чиқишда монографик кузатув натижалари орқали аниқланган рейтинг, я'ни энг асосий тизимли муаммоларни ҳал қилиш, аҳоли турмуш сифатини тубдан яхшилашга қаратилиши мақсадга мувофиқ.
Давлатимиз раҳбари 2017-йил 20-21 январ кунлари Қорақалпоғистонда бўлиб, ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш, ижтимоий шароитларни яхшилаш бўйича тизимли чора-тадбирларни белгилаб берган эди. Ўтган вақт мобайнида улар тўла амалга оширилди. 
Ташриф якунларига кўра ишлаб чиқилган дастурга мувофиқ, саноатни ривожлантириш борасида умумий қиймати 160 миллиард сўмга яқин 242 лойиҳа бажарилди. Бу қарийб 4 минг иш ўрни яратиш имконини берди. Масалан, Қораўзак туманидаги «Қорақалпоқ цемент» корхонасида биринчи босқичда йилига 200 минг тонна цемент, Нукус шаҳридаги «Техник глобал» корхонасида «Самсунг» бренди остида йилига 150 минг телевизор, «Нукус полимер» корхонасида йилига 8 минг тонна полиетилен қувурлар ва хўжалик буюмлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Тўрткўл туманидаги «Вегатекс глобал» корхонасида йилига 5 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилмоқда.  Бугунги кунда Қорақалпоғистонда ўтган қисқа вақт мобайнида бир қатор йирик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, Нукус шаҳрида – «Нукус полимер» МЧЖ, «Нукуселектроаппарат» МЧЖ фаолият олиб бормоқда. «Самсунг» бренди остида телевизор, чангюткич ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди.
Мўйноқ тумани аҳолисини марказлашган тоза ичимлик суви билан та'минлаш бўйича 101 километрлик “Қўнғирот-Мўйноқ” сув қувури ва «Қўнғирот» сув тақсимлаш иншооти қуриб битказилди. Нукус шаҳри марказидан ўтувчи «Дўстлик» каналининг икки қирғоғи ободонлаштирилиб, бугунги кунда бу соҳил атрофлари халқимизнинг энг севимли оромгоҳига айланган.
Қораўзак туманидаги «Қорақалпоқ цемент», «Титан цемент», Тахиатош туманидаги метал-конструксия ишлаб чиқариш заводи, элликқал'а туманидаги «Бўстон мега-тексил», Тўрткўл туманидаги «Вегатекс глобал», Чимбой туманидаги «Ланехтракт» корхоналарида ҳам ишлаб чиқариш яхши йўлга қўйилган. Нукус шаҳрида «Нукус Мед Тех» МЧЖ, Кегейли туманида «Кегейли қоғоз» МЧЖ, «Ланко-мия» корхонаси, Амударё туманида «Аму Шохжахон» МЧЖ, Чимбой туманида «Пинток» корхонаси томонидан тиббиёт килиникаси ишга туширилди.
Мўйноқ туманида Амфитеатр, «Мўйноқ порлоқ текстил» тикувчилик корхонаси, давлат хизматлари маркази янгидан қурилди ҳамда футбол ўйингоҳи ва Маданият маркази реконструксияси тўлиқ якунланди. Ҳудудда фарматсевтика саноатини ривожлантириш йўналишида 2018-2019-йилларда қиймати 27 миллион долларга тенг 17 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳалар доирасида 37 турдаги фарматсевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва уларнинг бир қисми экспорт қилинади. 
Нукус шаҳридаги «Нукус Мед Тех» МЧЖ томонидан тиббий буюмлар, «Берлин фарм» МЧЖ томонидан онкологик дори воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Тўрткўл туманидаги «Тўрткўл шиша идишлари» МЧЖда фарматсевтика шиша идишлари тайёр Қорақалпоғистонда фарматсевтика саноатини янада ривожлантириш, дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, ички бозорни мамлакатимизда ишлаб чиқарилган юқори сифатли препаратлар билан тўлдириш мақсадида бу борада мутахассислар тайёрлаш тизими такомиллаштирилмоқда.
Шу мақсадда қизилмия бу ҳудуд иқлими ва шароитига мос келганлиги учун Чимбой туманидаги «Ланехтракт» қўшма корхонасида ушбу ўсимлик илдизидан экстракт ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Корхонада йилига 30 минг тонна қизилмия илдизи қайта ишланиб, 1,3 минг тонна экстракт тайёрланади. Хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда ташкил этилган корхонада 200 иш ўрни яратилган. 
Давлатимиз раҳбарининг 2017-йил 3-майдаги «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида"ги фармони ижроси юзасидан ҳудудда кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, мавжуд ишлаб чиқариш имкониятлари ва ресурслар салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали янги иш ўринлари яратишга алоҳида э'тибор қаратилмоқда. 
Ҳудудда фарматсевтика саноатини ривожлантириш йўналишида 2018-2019- йилларда қиймати 27 миллион долларга тенг 17 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳалар доирасида 37 турдаги фарматсевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ва уларнинг бир қисми экспорт қилинади. 
Қорақалпоғистонда икки босқичда селлюлоза ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, амалга ошириладиган мазкур лойиҳа қоғоз ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулотгача бўлган жараённи ўз ичига олади. 
Тахиатош туманида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, 11 мингга яқин иш ўрни яратилди. Қорақалпоғистон Республикасини 2018-2019- йилларда комплекс ривожлантириш дастури доирасида яна 1 минг 309 лойиҳа режалаштирилган. Уларни амалга оширишга ташаббускор корхоналар ва тижорат банклари маблағлари, хорижий инвестициялар йўналтирилади. Бунинг натижасида янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади, маҳаллийлаштириш ва қайта ишлаш даражаси ошади, 10 мингга яқин иш ўрни ташкил этилади. 
Ҳудуд саноатини янги босқичга кўтариш мақсадида мамлакатимиздаги йирик корхоналар ҳам жалб этилган. Хусусан, Навоий кон-металлургия комбинати Тахиатош туманида металл конструксиялар ва ностандарт жиҳозлар, Олмалиқ кон-металлургия комбинати Қораўзак туманида темир-бетон маҳсулотлар ва қум-шағал ишлаб чиқариши режалаштирилган. 
Тебинбулоқ конини ўзлаштириш истиқболларига алоҳида э'тибор қаратилмоқда. Ҳозирги кунда мамлакатимизда металл маҳсулотлар мавжуд шундай буюмларни еритиш орқали ишлаб чиқарилмоқда. Тебинбулоқ кони темир рудасининг улкан захирасига эга. Ушбу конни ўзлаштириш икки босқичда амалга оширилади. Натижада 2021-йилдан бошлаб йилига 1 миллион тонна пўлат ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлади. Бу борадаги ишларни ташкил этиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти таркибида дирекция ташкил этилди. 
Самарасиз фойдаланилаётган об'ектлар негизида янги корхоналар ташкил этиш лойиҳалари ишлаб чиқилди.. Қорақалпоғистонда 6 та кичик саноат зонаси ташкил этиш режалаштирилган. Улардаги об'ектлар 5 йил муддатга кейинчалик мулк ҳуқуқини расмийлаштириш шарти билан бепул берилади. Муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ва тиклаш ишлари давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади. Шу тариқа ушбу зоналарда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур шароит яратилади. 
Қорақалпоқ аҳолиси учун ниҳоятда муҳим ва долзарб масала бўлган ичимлик суви муаммоси йиллар давомида ҳал этилмай келаётган эди. Шуни инобатга олиб, қисқа вақтда 101 километрлик «Қўнғирот – Мўйноқ» сув қувури ва «Қўнғирот» сув тақсимлаш иншооти қуриб битказилди. Бунинг натижасида Мўйноқ туманидаги 25 минг аҳоли тоза ичимлик суви билан та'минланди. 
Шунингдек, инвестиция дастурига мувофиқ бюджет маблағлари ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан мавжуд сув тармоқлари реконструксия қилинди ва янгиланди. Шу тариқа 35 аҳоли пунктида 50 мингдан зиёд одам ичимлик суви билан та'минлангани бу борадаги ишларнинг изчил давоми бўлди. 
Президентимизнинг 2020-йил 11-ноябрдаги «2020-2023-йиллардаги Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори ушбу йўналишдаги ишларни янада ривожлантиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.Қарорга мувофиқ, ҳар бир шаҳар ва туманнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда «ўсиш нуқталари» белгиланган. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат, тўқимачилик, нефт-кимё саноати, боғдорчилик, иссиқхоналар ташкил қилиш, ипакчилик, туризм соҳаси шулар жумласидан. Белгиланган мақсадли кўрсаткичлар ва лойиҳаларни амалга оширишга қулай шарт–шароитлар яратиш учун қарор билан тадбиркорлик суб'ектларига ер солиғи,молк-мулк солиғидан озод қилиш каби ва бошқа қатор имтиёз ҳамда янгиликлар тақдим этилиши кўзда тутилган.
Қарор асосида 2788 та лойиҳа ва об'ектда 21 триллион 209 миллард сўмлик кенг кўламли ишлар бажарилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда унинг ижросини та'минлаш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Натижада ҳозирда дастурга киритилган жами 754 та лойиҳа ишга туширилиб, 4 минг 75 та янги иш ўрни яратилишга еришилди.
Минтақада янгиланишлар ҳақида гап кетганда,Президентимизнинг 2020-йил 5 - декабрдаги «Қорақалпоғистон Республикасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳақида ҳам алоҳида тўхталиш жоиз.
Бу борада Қорақалпоғистон Республикасида сув хўжалиги об'ектларини қуриш ва реконструксия қилиш,сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш, ерларнинг мелоратив ҳолатини яхшилаш,сув ресурслари ва электр энергиясидан фойдаланишнинг автоматлашган назоратини йўлга қўйиш билан боғлиқ муҳим вазифалар белгиланган.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, мамлакатда ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш ҳамда давлат ва жамиятнинг хар томонлама жадал ривожланишини та'минлаш учун барча шарт–шароитларни яратиш, мамлакатни модернизатсиялаш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришга катта э'тибор берилмоқда.



Download 93,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish