Файл бошқарув тизимлари. Файл тизими функциялари ва маълумотлар иерархияси



Download 24,21 Kb.
bet1/4
Sana22.02.2022
Hajmi24,21 Kb.
#82011
  1   2   3   4
Bog'liq
7-8 мавзу Файл бошқарув тизимлари


Файл бошқарув тизимлари.


Файл тизими функциялари ва маълумотлар иерархияси.
Файл деганда, одатда номланган, бир хил тузилишга эга бўлган ёзувлардан ташкил топган маълумотлар тўплами тушунилади. Бу маълумотларни бошқариш учун, мос равишда файл тизимлари яратилади. Файл тизими, маълумотлар мантиқий структурасинининг ва уларга ишлов бери жараёнида бажариладиган амаллар билан иш олиб бориш имконини беради. Айнан файл тизими, маълумотларни дискларда ёки бирор-бир бошқа жамламада ташкил этиш усулини аниқлайди. Файл тизимининг қабул қилинган спецификациялари бўйича, файллар билан ишлашни амалга оширувчи махсус тизимли дастурий таъминотни, кўпинча файлларни бошқарув тизими дейилади. Айнан, файлларни бошқариш тизими, файл маълумотларини яратиш, йўқотиш ташкил этиш, ўқиш, ёзиш, модификация қилиш ва жойини ўзгартириш ва шу билан бирга файлларга мурожаатни ва файллар томонидан фойдаланиладиган ресурсларни бошқаришга жавоб беради.
Файлларни бошқариш тизимининг “ФБТ” асосий вазифаси, бизга керакли бўлган ёзувнинг аниқ физи
к адресини кўрсатиб, қуйи даражада мурожаат ўрнига, файл кўринишида ташкил этилган маълумотларга мурожаатнинг қулай усулини беришидир, яъни файл номи ва ундаги ёзувни номини кўрсатиб, мантиқан мурожаат қилишга имкон беришдир.
Файлларни бошқариш тизими ёрдамида, фойдаланувчиларга қуйидаги имкониятлар яратилади:

  • фойдаланувчиларнинг мулоқат функцияларини (унинг маълумотлари билан) амалга оширувчи ва файлларни бошқариш тизимидан фаол фойдаланувчи, махсус бошқарувчи функциялар ёрдамида ёки ўз дастурларидан, номли маълумотлар тўпламини (файлларни) яратиш, олиб ташлаш ва қайта номлаш (ва бошқа операциялар);

  • дисксиз периферик қурилмалар билан файл каби ишлаш;

  • файллар орасида, қурилмалар ўртасида (ва тескари) маълумотлар алмашиниш;

  • файлларни бошқариш тизими дастурий модулларига мурожаат усули билан файллар билан ишлаш (API нинг бир қисми файллар билан ишлашга мўлжалланган);

  • файлларни ҳуқуқсиз мурожаатдан ҳимоя қилиш.

Қоида бўйича ҳамма замонавий ОТ лар ўз файлларини бошқариш тизимиларига эгадир. Баъзи ОТ лар эса, бир нечта файл тизимлари билан ишлаш имконига эгадирлар (бир нечтаси ичидан биттаси ёки бир нечтаси билан бир вақтда). Бу ҳолларда, монтировка қилинадиган файл тизимлари тўғрисида сўз боради (монтировка қилинадиган файлларни бошқариш тизимларини қўшимча сифатида ўрнатиш мумкин) ва бу борада улар мустақилдир.
Шу нарса маълумки, файлларни бошқарув тизими, ОТ нинг асосий компонентаси бўлган ҳолда, ундан мустақил эмас, чунки API нинг мос чақириқларидан фаол фойдаланади. Шу билан бирга, ФБТ нинг ўзи API ни янги чақириқлар билан бойитади.
Демак, шуни таъкидлаш мумкинки, ихтиёрий ФБТ ўз-ўзига мавжуд эмас, балки улар аниқ ОТ муҳитида ишлаш учун яратилади. Мисол учун ҳаммага топиш файл тизими FAT ни келтириш мумкин (File Allocation Table – файлларни жойлаштириш жадвали). Бу тизим, файлларни бошқариш тизими сифатида кўп ҳолларда ишлатилади.
Бу файл тизимининг турли ОТ ларда ишлайдиган, турли версиялари мавжуддир: FAT, FAT 12, FAT 16, super FATва х.к.лар.
Бу ФБТ нинг MS DOS ОТ дан то Windows NT билан ишлайдиган версиялари мавжуд. Бошқача қилиб айтганда, маълум файллар тизимига мос ташкил этилган файллар билан ишлашда, ҳар бир ОТ учун ўз файлларни бошқариш тизими ишлаб чиқиши шарт. Ва бу файл тизими, қайси ОТ учун мўлжалланган бўлса, ўша ОТ да ишлайди, амммо бошқа файлларни бошқарув тизими ёрдамида яратилган файлларга мурожаат имконини таъминлайди (бошқа ОТ ФБТ бу ОТ ФБТ принциплари асосида ишлайдиган бўлиши керак).
Ш.қ., файл тизими – бу маълумотларнинг қабул қилинган сертификациялари бўйича ташкил этилган тўпламлари мажмуаси бўлиб, улар файлларга мурожаат учун зарур бўлган адресли маълумотларни олиш усулини аниқлайди.
Демак, файл тизими термини, авваламбор файлларга ташкил этилган маълумотларга мурожаат принципларини аниқлайди. Худишу терминни у ёки бу жамламада жойлашган аниқ файлларга нисбатан ҳам ишлатиш мумкин. Файлларни бошқариш термини эса, файл тизимининг аниқ реализациясига (амалга ошишига) нисбатан ишлатиш мумкин, яъни бу тизим – аниқ ОТ ларда файллар билан ишлашни таъминлайдиган дастур модуллари тўпламидир.
Инсон ишлайдиган маълумотлар, одатда структуралаштирилгандир. Бу аввало, маълумотларни самарали сақлашни ташкил этишга имкон беради, қидирувни осонлаштиради, номлашда қўшимча имкониятлар яратади. Худдишунингдек, файллар билан ишлашда ҳам иложи борича структуралаштириш механизмини киритиш керак. Ҳаммадан осони иерархик муносабатларни ташкил этишдир. Бунинг учун, каталог тушунчасини, киритиш directory етарлидир. Каталог, файл кўринишида ташкил этилган маълумотлар тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олади.
Бошқача айтганда, каталогда файллар дискриптори сақланади. Агар файллар, блок қурилмасида ташкил этилган бўлса, айнан каталог ёрдамида ФБТ, шу маълумотлар жойлашган блок адресларини топади. Каталог,махсус тизимли маълумот структурасига эмас, (асосий, илдиз каталог дейилади), файл ўзи ҳам бўлиши мумкин. Бундай файл-каталог, махсус тизимли қийматга эга бўлиб, уни бошқа оддий файллар орасида ажратиш зарурдир. Файл Каталог кўпинча “подкаталог” (subdirectory) деб аталади. Агар файл каталог, бошқа файллар ҳақида маълумотни ўзида сақласа, улар орасида ҳам ўз навбатида файл-каталоглар бўлса, биз хеч қандай чегараланмаган иерархияга эга бўламиз.
Ундан ташқари, бундай файл объектларни файл каталог киритиш, файл тизимини нафақат структуралаш, илдиз каталогдаги элементлар сонини чегараланмаган муаммосини ҳал қилади. Файл каталогида элементлар сонига чегара йўқ, шунинг учун катта ўлчамдаги каталогларни яратиш мумкин.



Download 24,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish