Узбекистон алока ва ахборотлаштириш агентлиги



Download 0,81 Mb.
bet1/11
Sana22.04.2022
Hajmi0,81 Mb.
#572593
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Онатили, Онатили, Онатили, geometriya, geometriya, geometriya, geometriya, 5-синф она тили адабиётдан тест, Бехзод 2, 5-синф она тили адабиётдан тест, 5-синф она тили адабиётдан тест, 2.03. Matematikani kasbga yo'naltirib o'qitish, 2.03. Matematikani kasbga yo'naltirib o'qitish, 2.03. Matematikani kasbga yo'naltirib o'qitish, Mustaqil ish varog'i

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА

КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ




МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ


ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
Мобил алоқа технологиялари кафедраси

«2-ИНДИВИДУАЛ ЛОЙИҲА »


ва уни бажаришга доир услубий кўрсатма

Тошкент – 2022


Мундарижа


1. Лойиҳалаш ишига топшириқ


2. Лойиҳалаш иши тавсифининг тартиби
3. Лойиҳалаш ишининг тавсифига қўйиладиган талаблар
4. Қабуллагич ЮЧ тракти тузилиши схемасини ишлаб чиқиш
4.1. Умумий кўрсатмалар
4.2.Сигнал полосасини ёки модулияциянинг юқори частотасини аниқлаш
4.3. Мослашишни танлаш
4.4.Частотавий бузилишлар коэффициентини қабуллагич трактлари бўйича тақсимлаш.
4.5.Преселектор резонанс тизимларининг турини ва сонини аниқлаш
4.6.Оралиқ частота (ОЧ) резонанс тизималарини ва сонини аниқлаш
4.7. Транзисторнинг Y – параметрларини аниқлаш
4.8.Қабуллагич ЮЧ тракти кучайтириш каскадларини сонини аниқлаш
4.9.Гетеродин ва детектор схемаларини асослаш
4.10. АМ сигнал қабуллагичида сатҳни автоматик ростлаш (САР) схемасини аниқлаш
4.11. ЮЧ тракти тузилиши схемасини аниқлаш натижалари
5. Қабуллагичнинг ЮЧ тракти каскадларини электр ҳисоблаш
6. Микросхема танлаш
7. Лойиҳалаш иши натижалари хулосалари
8.ЮЧ тракти принципиал схемаси ва спецификацияси
9.ФСС нинг звенолари сонини аниқлаш


1. Лойиҳалаш ишига топшириқ

Вариантлар жадвалида келтирилган техник характеристикаларга эга бўлган радиоэшиттириш ёки алоқа қабуллагичи ЮЧ тракти принципиал схемасини ишлаб чиқиш.


Топшириқ варианти талабалик гувоҳномаси охирги иккита рақами бўйича аниқланади. Вариантлар жадвалида қуйидаги белгилашлар қабул қилинган.
-УТ – узун тўлқинли диапазон 150…….408 кГц;
- ЎТ - ўрта тўлқинли диапазон 525…1605 кГц;
- fop - оралиқ частота;
- σак - акс канали бўйича танловчанлик;
- σop - оралиқ частота бўйича танловчанлик;
- σкк - қўшни канал бўйича танловчанлик;
- σп - частотавий бузилишлар коэффициенти ;
- ПС - сигнал спектри эгаллаган частота полосаси;
- ЕА - қабуллагичнинг сезгирлиги;
- RА -антеннанинг актив каршилиги;
- СA - антеннанинг сиғими;
- Ф- ферритли антенна.
Қуйида топшириққа баъзи бир тушунчалар келтирилади.
Қисқа тўлқин (ҚТ) диапазони частотаси 3,5...33,5 МГц. Ультра қисқа тўлқин (УҚТ) диапазони частотаси 65...110 МГц. ҚТ ва УҚТ диапазонлари кичик диапазонларга бўлинади. УҚТ диапазонида ЧМ сигналлар, қолган диапазонларда эса АМ сигналлар ишлатилади.
Кўрсатилган транзистор туридан электр ҳисоблаш бажариладиган қабуллагич юқори частоталар (ЮЧ) тракти барча каскадларида фойдаланиш керак бўлади. Баъзи бир вариантларда қабуллагич схемаси бошқа турдаги транзисторлардан фойдаланилганда соддароқ бўлишини таъкидлаш мумкин.
Иш натижаларни хулосаларида берилган транзистор турида фойдаланишни мақсадга мувофиқлигини кўрсатиш зарур.
Антенналар умумий ҳолда ZA=RA+jXA комплекс қаршиликка эга бўлади. Йўналтирилган антенналар ZA=RA актив қаршиликка эга. Ферритли антенналар ZA=jwLA индуктив қaршиликка эга. Штир антенналар ZA=1/jwCA сиғим қаршиликка эга. Антенна сиғимининг ностабиллиги 50 фоизга етиши мумкин. Шунинг учун топшириқда СА-нинг қиймати берилган бўлса, уни сиғимнинг ўртача қиймати деб ҳисоблаш зарур.
Қабуллагичнинг сезгирлиги ферритли антенналардан ташқари барча антенналар учун милливольтларда берилади.
Ферритли антенналар учун сезгирлик милливольт тақсим метрда (мВ/м) берилади. Ферритли антеннанинг таъсир этувчи баландлигини 0,01-0,06 м га тенг деб ҳисоблаш зарур.
Сатҳни автоматик ростлаш (САР) электр ҳисобини бажариш иш талаб қилинмаслиги сабабли вариантлар жадвалида САРга қўйиладиган талаблар келтирилмаган.

    1. бўлимда функционал схемани ҳисоблашда қуйидагиларни эътиборга олиш зарур:

- биполяр транзисторлардаги қабуллагичларда САР ни битта каскадда бажариб кучайтиришни чуқур ростланишини олиш мумкин.
- майдоний транзисторлардаги қабуллагичларда САР ни шундай бажариш керакки, киришдаги сигнал амплитудаси 20 дБ га ўзгарганида чиқишдаги сигнал амплитудасининг ўзгариши 6 дБ дан ортмаслиги керак.
-ЧМ сигналлар қабуллагичларида САР дан фойдаланмаслик мумкин.
Вариантлар жадвалининг иловасига қабуллагич ЮЧ трактининг қайси қисми учун электр ҳисоби бажарилиши зарурлиги келтирилган. Агар иловада РЧ кўрсатилган бўлса, бу кириш занжири, РЧК (агар у бўлса), аралаштиригич ва селектор контурлари ҳамда гетеродиннинг мослашувини ҳисоблаш кераклигини билдиради, ундан кейин ОЧК (шу жумладан частота ўзгартиргичи ҳам) тракт бажарилиши мумкин бўлган микросхема (микросхемалар) танланади. Агар иловада ОЧК кўрсатилган бўлса, бу детектор, барча ОЧК каскадлари ва аралаштиргични электр ҳисоблаш кераклигини билдиради, ундан кейин РЧК (агар у бўлса) ва частота ўзгартиргичи бажарилиши мумкин бўлган микросхема танланади.



Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
toshkent axborot
texnologiyalari universiteti
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
Ўзбекистон республикаси
pedagogika instituti
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
tashkil etish
O'zbekiston respublikasi
махсус таълим
toshkent davlat
vazirligi muhammad
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
respublikasi axborot
saqlash vazirligi
vazirligi toshkent
bilan ishlash
Toshkent davlat
fanidan tayyorlagan
uzbekistan coronavirus
sog'liqni saqlash
respublikasi sog'liqni
vazirligi koronavirus
koronavirus covid
coronavirus covid
risida sertifikat
qarshi emlanganlik
vaccination certificate
covid vaccination
sertifikat ministry
Ishdan maqsad
o’rta ta’lim
fanidan mustaqil
matematika fakulteti
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
moliya instituti
ishlab chiqarish
fanining predmeti