1-Amaliy mashg’ulot
MAVZU: KOMPYUTERDA ISHLASHDA TEXNIKA XAVFSIZLIK. KOMPYUTER APPARAT TUZILISHI VA
ULARNI TAVSIFLOVCHI KATTALIKLAR. KLAVIATURA VA SICHQONCHA TUGMALARINING
VAZIFALARI, ULARDA ISHLASH.
Шахсий компьютердан фойдаланиш қоидалари.
Шахсий компьютерни ишга тайѐрлаш ва ўчириш тартиблари мавжуд.
Аввалам бор компьютернинг тармоқ кучланишига мослигини текшириш керак. Шахсий компьютерлар 220 ѐки
110 кучланишли электр тармоқларида ишлаши мумкин.
Шахсий компьютерлар учун кучланишнинг ўзгариши, айникса кескин ўзгаришлар хавфли бўлиши мумкин.
Шунинг учун махсус стабилизаторлардан ѐки электр қуввати узлуксизлигини таъминловчи - UPS қурилмасидан
фойдаланиш тавсия этилади. Махсус UPS қурилмаси электр қувватини ўзгармас ҳолда ушлаб туради ҳамда
электр
манбаи ўчирилгандан кейин муайян вақт давомида компьютер ишлашини таъминлаб туради. Бу вақт
компьютерда
бажарилаѐтган ишларни тугатиш учун етарлидир. Масалан керакли маълумотларни дискка ѐзиб қўйиш ѐки
программалар ишини тугатиш учун ва хоказо.
Компьютерни ишга тайѐрлаш тартиби. Компьютерни ишга тайѐрлаш тартиби қуйидагичача: Сталибизатор
ѐкилади, процессор ѐкилади, монитор ѐкилади, принтер керак бўлса, у ҳам ѐқилади.
Шундан кейин экранда текширувчи махсус программа, ҳамда операцион системани ишга туширувчи
дастурлар
ҳақида маълумотлар чиқади.
Операцион система ишга тушгач у командалар беришни таклиф қилади.
Компьютердан тўлиқ фойдаланиш тўғри ўчиришга ҳам боғлик.
Бунинг учун қуйидагилар бажарилади.
- ишлаѐтган программалар тугатилади.
- процессор ўчирилади
- принтер ѐқилган бўлса ўчирилади.
- сталибизатор ўчирилади.
Компьютернинг салбий ва ижобий томонлари.
– Компютердан фойдалананиш бўйича маълум меъѐрлар, қоидалар ва талаблар мавжуд. Бунга компьютернинг
жойлашиши, хонанинг ѐруғлиги, ҳаво алмашишига бўлган талаблар ва техника хавфсизлиги қоидалари киради.
– Компьютер ишлаш вақтида ўзидан электромагнит тўлқинларни тарқатади, бу эса ўз навбатида компьютердан
узоқ вақт фойдаланилганда инсон соғлиғига зарар етказади.
– Компьютернинг нотўғри жойлашиши фойдаланувчининг танаси тузилишига, компьютер жойлашган хонанинг
ѐруғлик даражаси эса компьютернинг фойдаланувчи кўриш қобилиятига таъсирини белгилайди.
– Мактаб ѐшигача бўлган фойдаланувчи компьютер билан 15-20 минут ишлаши мумкин. Мактаб ѐшидаги 1-2
соат оралиғида компьютерда ишлаши мумкин. Катталар эса бир иш куни давомида 3-4 соат атрофида ишлаши мумкин.