472
солиқни ўзлари йиғишга ҳамда жамоа ичидаги муаммоларни ўз ди-
ний судларида кўриб чиқишга рухсат берилди.
Усмонийлар таркибига кирган
дастлабки йилларда Сурия
кенг ички автономиясини сақлаб қолган эди. Суриянинг империя
ҳарбий-маъмурий тизимларига интеграциялашуви
аста-секинлик
билан амалга оширилди. 1518 йили Суриянинг ҳукмдори қилиб ус-
монийлар томонига ўтган мамлук саркардаларидан бири Жонберди
ал-Ғазалий тайинланди. 1520 йили Салим I вафот этгандан сўнг ал-
Ғазалий янги султон Сулаймон I (1520 –1566) га қасамёд қилишдан
бош тортди ва исён кўтарди. Дастлаб исёнчиларнинг қўли баланд
келиб Дамашқни ва Суриянинг бошқа бир қатор шаҳарларини эгал-
лашди. Аммо Анатолиядан янги кучлар келиши билан исёнчилар
тор-мор қилинди, ал-Ғазалий қатл этилди, Суриянинг автономияси
эса бекор қилинди. Энди мамлакат учта вилоятга – Дамашқ, Халаб,
Триполига ажратилди. Кейинчалик, XVII асрда Дамашқ ва Триполи
вилоятларининг денгизбўйи ҳудудларидан яна битта вилоят – Сай-
да ташкил этилди. Умуман айтиш мумкинки, XVI асрдан усмоний-
ларнинг вилоятларни бошқариш тизими Сурияда ҳам тўлиқ жорий
қилинди.
Вилоятларни Порта
1
томонидан тайинланган губернатор –
вали бошқарар эди. Вилоятлар кичикроқ бўлинма – санжакларга
бўлинган.
Тоғли Ливан алоҳида мақомга эга эди. У ўзига
хос вассал
ҳудудий бирлашма бўлиб, анча кенг автономия ҳуқуқларидан фой-
даланар ва ўз ҳукмдорлари – амирлар томонидан бошқарилар эди.
Қуддус ҳудуди расман Дамашқ ва Сайда вилоятларига қараса-да,
бу ерда ҳам ўзига хос мақом шаклланди. Қуддус округи кўпинча
вилоят валисига эмас, бевосита Портага бўйсинадиган мутасса-
риф – пошо мақомидаги амалдор томонидан бошқарилар эди. Ви-
лоят бошлиқлари (вали) одатда пошо унвонига эга бўлиб,
султон
ҳукуматининг вазири билан тенг саналарди. Унинг ваколатлари жуда
кенг бўлиб, солиқларни йиғиш ва султон хазинасига жўнатишдан
бошлаб, ҳудуддаги қўшинлар бош қўмондони сифатида жамоат тар-
1
Порта (французча Porte, итальянча Porta, сўзма-сўз таржимаси – эшик, дарвоза) Евро-
па дипломатик ҳужжатлари ва адабиётида қўлланилган Усмонийлар ҳукумати (буюк вазир
ва девон идораси) нинг расмий номи. Порта туркча пошо каписи (пошо эшиги), арабча баб-
и-али (юқори ташкилот, баланд эшик) сўзларининг ноаниқ таржимаси. Порта атамасини Ус-
монийлар империясига нисбатан қўллаш нотўғри, уни фақат империя ҳукуматига нисбатан
қўллаш ўринли бўлади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
473
тибини ва чегаралар дахлсизлигини сақлашни ташкил қилишгача
жавоб берарди. Дамашқ валиси буларнинг барчасидан ташқари му-
сулмонларнинг ҳаж сафарини ташкил этиш ва ўтказиш учун ҳам
жавобгар саналарди.
Вилоят маъмуриятида валидан кейинги иккинчи шахс қози
ҳисобланарди. Қози фуқаролик ва жиноий ишлари бўйича, уларнинг
мусулмон ҳуқуқига мос олиб борилиши учун масъул ҳисобланарди.
Бундан ташқари у диний муассасалар ва мактаблар устидан назорат
ҳам олиб борарди.
Вилоят маъмурий марказининг муфтиси қозидан кейинги шахс
бўлиб, вилоят маъмурияти қарорларига расмий диний-ҳуқуқий ху-
лоса берарди. Муфтилар кўпинча ўриндошлик асосида девонни –
муваққат маслаҳат кенгашини ҳам бошқарар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: