469
сиб олингандан сўнг султон Салим I нинг қўшинлари Сурия, Ли-
ван ва шу пайтгача Миср мамлуклари
1
ҳукмронлиги остида бўлган
бошқа араб ерларини босиб ола бошлади.
Турклар ва мамлакатларнинг қўшинлари 1516 йили
августда
Халабдан шимолроқда тўқнашди. Қуроллар ва уруш тактикасида-
ги устунлик жангнинг тақдирини турклар фойдасига ҳал қилди.
Мамлуклар, бадавийлар
2
ва сурияликлардан ташкил топган армия
тўлиқ мағлубиятга учради. Мамлуклар ҳукмдори Кансух ал-Гурий
жангда ҳалок бўлди. Халебда турклар томонидан қўлга киритилган
мамлуклар хазинаси миллион динор деб баҳоланади. Октябрнинг
ўрталарида Дамашқ, кейин Қуддус забт этилди ва бутун Сурия тур-
клар ҳукмронлиги остига ўтди.
Турклар истилосини енгиллаштирган ҳолат шу бўлдики, мамлу-
клар зулмидан озор чеккан кўплаб шаҳарларнинг ва вилоятларнинг
аҳолиси турк қўшинларини ўз халоскорларидай қабул қилишди.
Ҳамма жойларда мамлукларга қарши қўзғолонлар бошланиб кетди.
Кўчманчи-бадавийлар мамлукларнинг чекинаётган қўшинларига
ҳужумлар
уюштириб, уларга катта талафот етказдилар. Мамлу-
клар фақат Мисрдагина тарқалаётган қўшинларни тўплаб,
ягона
қўмондонликка бўйсундириб, мамлакат ҳимоясини ташкил қилишга
муваффақ бўлдилар. Аммо уларнинг қаттиқ қаршилигини енгиб,
1517 йилнинг бошларида турклар армияси Қоҳирани эгаллашди.
Мамлукларнинг қолганлари Туман
бей бошчилигида Мисрнинг
шимолига чекинишди, аммо тез орада турк қўшинлари бу ерда ҳам
уларни тор-мор қилишди, Туман бей 1517 йили қатл қилинди. Шу
билан Мамлуклар султонлиги барҳам топди, унинг ҳудудлари, жум-
ладан Сурия ҳам Усмонийлар империяси таркибига қўшиб олинди.
Салим I жума номозида икки муқаддас шаҳар (Макка ва Мадина)
нинг ходими деб эълон қилинди ва бу билан маҳаллий
мусулмон
аҳоли ҳамда уламоларнинг тўлиқ қўллаб-қувватлаши туфайли ҳали
Салоҳиддин
3
замонидан бери фақат мисрлик ҳукмдорларга тегишли
бўлган унвонни қабул қилди. Шундай қилиб, мамлукларни тор-мор
1
Мамлук – (арабчадан – оқ танли қул), насл-насаби туркий ва кавказ халқларидан
бўлган қул-жангчилар. 1250 йили мамлуклар Мисрда Айюбийлардан ҳокимиятни
тортиб
олиб, ўз ҳукмронлигини ўрнатади.
2
Бадавийлар – кўчманчи араб қабилалар.
3
Салоҳиддин (Салоҳ-ид-дин) – (1137–1193) Миср султони, мусулмонларнинг салибчи-
ларга қарши ҳаракатига бошчилик қилган ва 1187 йили Қуддусни озод қилган. Аюбийлар
сулоласининг асосчиси.
www.ziyouz.com kutubxonasi
470
қилиш
натижасида, усмоний турклар
мусулмон оламининг диний
ва дунёвий сардори бўлиб олдилар.
Усмонийлар босқини Сурия иқтисоди учун вайронгарчиликлар
олиб келмади. Мамлукларнинг мағлубиятини истаган сурияликлар
усмонийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватладилар, кўпчилик
жойларда турклар етиб келишидан олдин қўзғолон кўтариб, мамлу-
кларни ҳайдаб юбордилар. Мамлакатнинг араб тилида сўзлашувчи
аҳолиси усмонийлар султонини мамлукларнинг зулмига барҳам бера
оладиган, давлатда тартиб ва шариат қоидаларини ўрнатишга қодир,
ўзларининг янги қонуний ҳукмдори сифатида қабул қилдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: