Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2004 йил 29 августда 1401-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирининг
2004 йил 16 августдаги
101-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг
Асосий воситаларни балансдан
чиқариш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(Янги таҳрирда)
(Эски таҳририга қаранг)
Мазкур Низомга АВ 12.05.2010 й. 1401-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган
Муқаддима
1-§. Умумий қоидалар
2-§. Асосий воситаларни тугатиш муносабати
билан уларни балансдан ҳисобдан чиқариш тартиби
3-§. Асосий воситаларнинг сотилиши муносабати
билан уларни балансдан ҳисобдан чиқариш тартиби
4-§. Асосий воситаларни айирбошлаш муносабати
билан уларни балансдан ҳисобдан чиқариш тартиби
5-§. Бепул (текинга) берилиши муносабати билан асосий
воситаларни балансдан ҳисобдан чиқариш тартиби
6-§. Устав капиталига улуш сифатида берилиши муносабати
билан асосий воситаларни балансдан ҳисобдан чиқариш тартиби
7-§. Асосий воситаларни молиявий ижара шартномаси
бўйича бериш пайтида балансдан ҳисобдан чиқариш тартиби
8-§. Камомад ёки талафот аниқланиши муносабати
билан асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш тартиби
9-§. Иштирокчининг юридик шахс иштирокчилари таркибидан
чиққанида асосий воситалар билан ҳисоб-китоб қилиши
муносабати билан асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш тартиби
9-1-§. Давлат корхоналари бинолари ва иншоотларини
балансдан ҳисобдан чиқариш хусусиятлари
10-§. Якуний қоидалар
1-илова. Асосий воситаларни тугатиш тўғрисида Далолатнома
2-илова. Транспорт воситаларини тугатиш тўғрисида Далолатнома
3-илова. Асосий воситаларни тугатиш билан боғлиқ харажатлар ва
уларни тугатишдан келган моддий бойликлар тўғрисида Маълумотнома
Мазкур Низом "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 578-модда), Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари - Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 9 октябрдаги 114-сон буйруғи билан тасдиқланган "Асосий воситалар" 5-сон БҲМС (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 3-сон, 35-модда) ва Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 6 апрелдаги 41-сон буйруғи билан тасдиқланган "Ижара ҳисоби" 6-сон БҲМСга (рўйхат рақами 1946, 2009 йил 24 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 17-сон, 220-модда) мувофиқ, асосий воситаларни балансдан ҳисобдан чиқариш бухгалтерия ҳисобининг ягона услубий асосини белгилайди. (АВ 12.05.2010 й. 1401-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги муқаддима) (Олдинги таҳририга қаранг)
Do'stlaringiz bilan baham: |