1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Низом мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча корхона ва ташкилотларга (банклар ва кредит уюшмаларидан ташқари) татбиқ этилади.
2. Асосий воситалар балансдан:
а) тугатиш;
б) сотиш;
в) айирбошлаш;
г) бепул (текинга) бериш;
д) устав капиталига таъсис улуши кўринишида бериш;
е) молиявий ижара шартномаси бўйича бериш*; (АВ 12.05.2010 й. 1401-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги кичик банд)
ж) камомад ёки талафот аниқланиши;
з) иштирокчининг юридик шахс иштирокчилари таркибидан чиқишида асосий воситалар билан ҳисоб-китоб қилиш натижасида ҳисобдан чиқарилади.
3. Асосий воситалар объектларининг чиқиб кетиши- дан кўрилган молиявий натижани (фойда ёки зарарни) аниқлашда илгари қайта баҳоланган асосий воситалар объектларини қўшимча баҳолаш суммасининг қолдиғи, яъни аввалги қўшимча баҳолаш суммаларининг асосий воситалар ушбу объектининг аввалги арзонлаштирилган суммасидан ошиб кетган қисми асосий воситаларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олиш ҳисобварағи кредитига киритилади, айни вақтда "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" 8510-ҳисобварағи бўйича резерв капитали камаяди. (АВ 12.05.2010 й. 1401-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд)
4. "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" 8510-ҳисобварағида ҳисобга олинадиган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижалари (сальдо)дан фойдаланилганда, яъни аввалги қўшимча баҳолашлар суммалари ушбу асосий воситаларнинг аввалги камайтиришлар суммасидан ошиб кетишида мол-мулкни хусусийлаштириш жараёнида вужудга келган гудвилл суммасини (фирма нархини) камайтириш (ҳисобдан чиқариш) учун хусусийлаштириш жараёнида вужудга келган гудвилл қийматини (фирма нархини) сўндиришга йўналтирилган қўшимча баҳолаш суммаси (сальдо) тўғрисида асосий воситаларни ҳисобга олиш бўйича ҳужжатларга (регистрларга) белги қўйилади. (АВ 12.05.2010 й. 1401-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши)
Бунда асосий воситаларнинг ҳар бир объекти бўйича гудвилл қиймати (фирма нархи)ни сўндириш учун йўналтирилган қўшимча баҳолаш суммалари (сальдо) асосий воситаларнинг ҳар бир объектини қўшимча баҳолаш суммасини (сальдони) тегишли коэффициентга кўпайтириш йўли билан аниқланади. Мазкур коэффициент гудвилл қиймати (фирма нархи)ни сўндириш учун йўналтирилган асосий фондларни қайта баҳолашдан резерв капитали суммасининг гудвилл қиймати (фирма нархи)ни сўндиришгача бўлган асосий фондларни қайта баҳолашдан вужудга келган резерв капитали суммасига нисбати сифатида аниқланади.
Шундай қилиб, қайта баҳолашдан қўшимча баҳолаш суммалари (сальдо) гудвилл қиймати (фирма нархи)ни сўндиришга йўналтирилган асосий воситалар объектларининг чиқиб кетишида асосий фондларни қайта баҳолашда вужудга келган резерв капиталидан асосий воситаларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олиш ҳисобварағи кредитига асосий воситаларнинг мазкур объектини қайта баҳолашдан қўшимча баҳолашнинг сальдо суммасига тенг бўлган гудвилл қиймати (фирма нархи)ни cўндиришга йўналтирилган қўшимча баҳолаш миқдорига камайтирилган суммага ўтказилади.
5. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган сабабларга асосан чиқиб кетган асосий воситалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2003 йил 9 октябрдаги 114-сон буйруғи (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 3-сон, 35-модда) билан тасдиқланган "Асосий воситалар" (5-сон БҲМС), Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти кучга киргунга қадар, "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" 8510-ҳисобварағида ҳисобга олинган асосий воситалар чиқиб кетган объектларининг қайта баҳолаш натижалари (сальдо), яъни аввалги қўшимча баҳолаш суммаларининг ушбу асосий воситаларнинг аввалги арзонлаштирилган суммасидан ошиб кетиши "Резерв капитал" 8520-ҳисобварағига ўтказилади. (АВ 12.05.2010 й. 1401-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши)
Шу муносабат билан корхоналар ва ташкилотлар "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" 8510-ҳисобварағида ҳисобга олинадиган қайта баҳолаш натижаларини (сальдони), яъни аввалги қўшимча баҳолашлар суммаларининг аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ошиб кетишини икки қисмга бўлиши керак: балансда ҳисобда турадиган асосий воситалар бўйича қайта баҳолаш натижалари (сальдо) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2003 йил 9 октябрдаги 114-сон буйруғи (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 3-сон, 35-модда) билан тасдиқланган "Асосий воситалар" (5-сон БҲМС) Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти кучга киргунга қадар чиқиб кетган асосий воситалар бўйича натижалар (сальдо). (АВ 12.05.2010 й. 1401-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши)
Do'stlaringiz bilan baham: |