Иссиклик ( хаотик, тартибсизлик ) харакат. Температура.
Режа:
1. Иссиқлик (хаотик) ҳаракати.
2. Температура. Газ молекулаларининг ўртача квадратик тезлиги.
3. Босим. Тула энергия.
1)Газларда иссиқлик (тартибсиз) ҳаракат - бу бир тукнашишдан иккинчи тукнашишгача зарраларнинг ҳар хил йўналишдаги илгариланма ҳаракатларидан иборат.
2) Суюқликда ҳар бир зарра ўзининг атрофидаги зарралар билан “тўқнашиш” ҳолатида, ўзаро таъсир доираси бўлиб, у айланма ва тебранма ҳаракатда бўлади, шу билан бирга у бир вақтинча мувозанатли ўриндан (ҳолатдан) бошқа мувозанатли ўринга (ҳолатга) сакраб ўтади - бу унинг илгариланма ҳаракатидир.
3)Қаттиқ жисмда ҳар бир зарра ўзининг мувозанатли ҳолатида, асосан тартибсиз йўналишда тебранма ҳаракатда бўлади. Газ, Суюқлик ва қаттиқ жисмлардаги бу ҳаракатларни классик механика қонунлари асосида тавсифлаш мумкин.
4)Абсолют қаттиқ жисм (модели) тушунчаси каралганда, уни ташкил этган зарраларнинг орасидаги масофалар ўзгармас деб хисобланади.
Бундай қаттиқ жисмнинг механик ҳолатини тавсифлаш учун масса маркази, жисмга куйилган куч моменти F R ,ҳаракат миқдори (импульс) моменти R mv катталиклар, миқдорлар тушунчалари киритилади; қаттиқ жисмнинг инерция моменти тушунчаси киритилади.
6. Термодинамикада температура ва босим, ички энергия-катталиклар (параметрлар).
а) Параллелипипед шаклидаги идишда газ бўлсин. Унинг барча зарралари бир хил тезликка эга бўлсин.
ОХ ўқига тик идиш деворига зарра (молекула)лар томонидан кўрсатаётган куч Fх 1 секундига урилишлар сони нинг ҳар бир ури- лишдаги ҳаракат миқrдорининг ўзгариши 2mvx га кўпайтмасидан иборат, яъни: (8)
ифода билан аниқланади. Бир хил юзага барча зарралар томонидан таъсир этаётган куч босим эса
(9)
билан аниқланади; V -идиш хажми.
Ўртача тезлик аниқланади;
(10)
Ўўртача квадратик тезликни эътиборга олиб (9) ни ёзамиз:
(11)
Мувозанатли ҳолатдаги газ учун барча йўналишлар тенг кучли бўлгани учун
ифодалар ўринли (тажриба ҳам буни тасдиқлайди: Паскаль қонуни). булардан
(12)
бунда
(13)
б) Берилган идишдаги мувозанат ҳолатли газ учун концентрация ва босим Р ўзгармас. Шу сабабли m2 ҳам мувозанатли ҳолатда ўзгармас катталикдир; ҳолат ўзгарса, ўзгармасада, лекин босим Р ўзгаради (масалан, иссиқлик ютилиши ёки чикиши сабабли); шу ҳолатга боғлиқ параметр Т киритилади:
(14)
бунда k - пропорционаллик коэффициенти (Больцман доимийси ). Газ зарраларининг хаотик (иссиқлик, тартибсиз) ҳаракатидаги кинетик энергияларини ўртачаси ( -зарранинг ўртача кинетик энергияси) билан аниқловчи ҳолат параметри Т ни газнинг (умуман жисмнинг) температураси дейилади.
в) Зарраларнинг кинетик энергиялари йиғиндиси ўртачаси ва потенциалининг ўртачасини, яъни тўлиқ энергия ўртачасини газнинг, умуман системанинг ички энергияси дейилади:
, (15)
Шундай қилиб, Ньютон механикаси асосида классик физиканнг бир қанча асосий тушунчалари билан танишдик.
А Д А Б И Ё Т Л А Р.
1. Дж. Орир Популярная физика, Мир, М., 1964.
2. Г.Линднер Картина современной физики, Мир,М., 1977.
3. Э.Роджерс Физика для любознательных тт 1-3 1969, 1970, 1971.
Do'stlaringiz bilan baham: |