4-§. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ АЙИРБОШЛАШ
МУНОСАБАТИ БИЛАН УЛАРНИ БАЛАНСДАН
ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ
28. Асосий воситаларни асосий воситаларга айирбошлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
29. Асосий воситалар уларни баланс қиймати бўйича асосий воситаларга айирбошлашга бераётган корхона ёки ташкилотнинг балансидан ҳисобдан чиқарилади.
30. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда айирбошлашга олинган асосий воситалар объектининг дастлабки қиймати берилган асосий воситалар объектининг қолдиқ қийматига тенг суммада акс эттирилади.
Асосий воситаларни қўшимча тўлаб айирбошлаганда айирбошлашга олинган асосий воситалар объектининг дастлабки қиймати берилган асосий воситалар объектининг қўшимча тўланадиган пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари суммасига кўпайтирилган (камайтирилган) қолдиқ қийматига тенг.
31. Унитар, давлат ва бошқа корхона ва ҳамда ташкилотларда уларни айирбошлаш муносабати билан асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) асосий воситаларнинг дастлабки қийматини ҳисобдан чиқаришда:
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи дебети;
асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақ (0100) кредити;
б) асосий воситаларнинг жамланган эскиришини ҳисобдан чиқарганда:
асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварақ (0200) дебети;
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи кредити;
в) асосий воситаларнинг берилаётган объекти қолдиқ қиймати бўйича қўшимча тўловсиз айирбошлаб олинган асосий воситалар объектини кирим қилишда:
асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақ (0100) дебети;
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи кредити;
г) пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларини қўшимча тўлаб айирбошлаб олинган асосий воситалар объектини кирим қилишда:
асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақ (0100) дебети - берилган асосий воситанинг қолдиқ қиймати суммаси ва тўланадиган пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари суммасига;
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи кредити - берилган асосий воситанинг қолдиқ қиймати бўйича;
"Бошқа мажбуриятлар" 6990-ҳисобварағи кредити - айирбошлашда тўланадиган пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари суммасига;
д) пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларини олган ҳолда айирбошлаб олинган асосий воситалар объектини кирим қилишда:
асосий воситаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақ (0100) дебети - берилган асосий воситанинг қолдиқ қиймати ва айирбошлашда олинадиган пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари суммаси ўртасидаги фарқ суммасига;
"Бошқа дебиторларнинг қарзлари" 4890-ҳисобварағи дебети - айирбошлашда олинадиган пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари суммасига;
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи кредити - берилган асосий воситанинг қолдиқ қийматига;
е) асосий воситаларни айрбошлашда қилинган харажатлар суммасига:
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи дебети;
материаллар (1000), меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар (6700), суғурта ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи (6500) ҳисобварақлар ва бошқа тегишли ҳисобварақларнинг кредити;
ж) резерв капитални ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган асосий воситаларнинг ушбу объектини қайта баҳолаш натижалари суммасига (сальдога):
"Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" 8510-ҳисобварағи дебети; (АВ 12.05.2010 й. 1401-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши)
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи кредити;
з) қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб ёзганда:
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи дебети;
"Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)" 6410-ҳисобварағи кредити;
и) асосий воситаларни айирбошлашдан олинган фойда суммасига:
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи дебети;
"Асосий воситаларни чиқиб кетишидан олинган фойда" 9310-ҳисобварағи кредити;
к) асосий воситаларни айирбошлашдан кўрилган зарар суммасига:
"Бошқа операцион харажатлар" 9430-ҳисобварағи дебети;
"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" 9210-ҳисобварағи кредити.
Do'stlaringiz bilan baham: |