Халқаро туризм ва унинг тарихи



Download 79,5 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi79,5 Kb.
#50612
Bog'liq
туризм ва унинг тарихи.


Aim.uz

Халқаро туризм ва унинг тарихи.
Саёҳат XX асрда автомобиль ва реактив двигателли самолётлар ҳисобига замонавий тус олди. Лекин қадим замонларда ҳам саёҳат савдо-сотиқ, жангу –жадал ва диний мақсадларда уюштириб турилган.
Эрамиздан аввалги 3000 йиллардаёқ қадимги мисрликлар Нил дарёси орқали пирамида қуришда ишлатиладиган материалларни ташиб юрганлар. Финикийлар эса, Ўрта ер денгизи бўйлаб ҳозирги Сурия ва Ливан қирғоқларига ўз мустамлакаларини жойлаштиририб, савдо –сотиқни ривожлантирганлар.
Рим Империяси замонидаги саёҳатлар яна ҳам қизиқарли бўлган. Эрамиздан 200 йил аввалги даврда римликлар Италиядан анча узоқда макон тутганлар. Кейинги 500 йилликда улар кўплаб ерларни ўзлаштира борганлар, шундай ерлардан бири Британия эди. Улар кемалар, от-араваларда ва пиёда саёҳат қилганлар.
Интилувчан римликларнинг оёғи чўмилиш ва денгиз курортлари макони бўлмиш Миср ва Грейияга ҳам етган. Уларнинг саёҳат қилишга одатланганликларига лава ва лой остида қолиб кетган (Помпей) қазилмалар гувоҳлик беради.
Римлик туристлар тарих ва дин билан қизиққанлар, грек ибодатхоналарига, Буюк Искандар ва Суқрот яшаган маконларга ташриф буюрганлар. Ҳатто Миср эҳромларини кўришга борганлар.
Ўрта асрларда асосан, диний саёҳатлар уюштирилган. Диний эътиқодлар миллионлаб мусулмонларни муқаддас Маккага, христианларни Иерусалим ва Римга, бошқаларни ўзга сиғиниш маконларига етаклаган. Ўрта аср ибодатхоналари турли мамлакатлардаги ягона ҳокимият бўлиб майдонга чиққан. Улар саёҳатчиларни бажонидил қабул қилганлар. Айтиш мумкинки, черков биринчи меҳмонхона тизимини юзага келтирди.
Салб юришидан кейинги Уйғониш даври таъсирини биринчи бўлиб шимолий Италия сеза бошлади. Европа ва шарқ ўртасидаги савдо-сотиқни назорат қилаётган Италия шаҳарлари зўр бериб гуллаган. Меҳмонхона ташкил қилиш энг яхши бизнес ҳисобланиб, саёҳатчилар ва ўзининг манфаатини кўзлайдиган “меҳмонхона эгалари иттифоқи” анча ривожланган.
Уйғониш даврида йирик университетлар юзага келди ва шунга мувофиқ. XVI асрда “саёҳат таълим учун” шиори машҳур бўлиб қолган. Энди одамлар ўз билимларини ошириш мақсадида саёҳатга чиқа бошлаганлар.
1539 йилда Генрих VIII монастрларни ман қилишга уриниб, ўзи билмаган ҳолда, меҳмонхона ишини ҳам тўхтатиб қўйди.
Ахир, монастрларда обидалар яъни тақводорлар шароитига қараб, жой ва озиқ –овқат билан таъминланар эди. Черков ерлари бериб ёки сотиб юборилгандан кейин унинг меҳмонхона сифатидаги роли ҳам ўз –ўзидан йўқолди.
Меҳмонхона хизматининг ривожланиўшига ҳисса қўшган омиллардан яна бири шуки, эгалари подшоҳ почтасининг талабларини қондириш учун отларга қараб туришлари керак бўлган. Ангилия қонуни меҳмонхонани жамоат уйига, унинг хўжайинларини эса саёҳатчиларнинг шароитига жавобгар шахсларга айлантирди.
Эски меҳмонхоналар карета меҳмонхоналар каби бўлиб, у XVIII -XIX асрларда гуллаб яшнаган. Карета асри Буюк Британияда 1784 йилда парламент ҳукумат почтасини экипажларда етказиб бериш ҳақида фармон берганидан сўнг бошланган.
Почта экипажлари кўпи билан 7 йўловчини олиши мумкин бўлган: 4 таси ичкарида ва 3таси извошчининг қаршисида. Баъзан, ҳатто қоровул ҳам бирга борган. Саёҳатчилар файтонларда саёҳатга чиққанлар. Миллий почта тизими ўша пайтлардагидек кўплаб меҳмонхоналар билан жиҳозланган. Шаҳар меҳмонхоналарнинг асосий тушуми экипажлар учун отлар қўшилганда ортарди. Қоласерса, саёҳат секин давом этарди, масалан, 400 миль йўл босиш учун 34 бекат ва 42 соат вақт сарфланган.
1838 йилда англия парламенти почтани темир йўл орқали етказишга рухсат беради ва ша билан карета эрасига якун ясалади.
Шунга эътиборни қаратиш керакки, Америкада яшаш тарзи саёҳатлар билан чамбарчас боғлиқдир. 1820 йилнинг охирларида Пенсильвания штатида 1200 км ли канал қазилди ва унинг қирҳоқларида таверналар қуриб битказилди. Нью –Йоркда ҳам каналлар бўйлаб таверна ва кейинчалик отеллар барпо этилди.
Кўпгина янги Америка қишлоқларида ҳозир ҳам эски замондан қолган таверналарни учратиш мумкин. Уларнинг кўпчилиги таверна эгалари, уларнинг оиласи ва меҳмонлар учун мослаб қурилган.
1829 йилда Бостонда “Тремонт-Хаус” очилди. Бу отель каби жиҳозланган, меҳмонларга мўлжалланган хонанинг калити бор, ҳар бир номерда ванна ва туалетдан иборат биринчи меҳмонхона эди. Кўп йиллар Амерка отелларида ҳудди шундай андоза дизайнидан фойдаланилди. Шаҳар отеллари одатда, темир йўл станциялари жойлашган.
XIX аср охирларида меҳмонхона тизимлари ташкил топа борди. Европада дабдабали отелларнинг пайдо бўлиши Цезарь Ритс номи билан боғланади. 1870-1907 йилларда Ритс отел тизимига асос солган ва уларнинг кўпи кейинчалик Ритс номи билан фаолият юритган.
Статлер отель Эльворт Статлернинг биринчи амарикаотели бўлди. “Буфалло статлер” мижозларни 1,5 долларга “хона ва ванна” билан таъминлаган. Кейинчалик замонавий меҳмонхона тизими пайдо бўлган.
30 –йилларда меемонхона ишида Конрад Хилтон (Хилтон отель) ва Эрнест Эндерсон (Шера тон Отель) муҳим номлар бўлиб қолди.
Меҳмонхона саноати корхоналарнинг юзага келиши қадимги Рим билан алоқадордир (тахминан эр. ав 50-йиллар). Рим Империяси йирик бўлганлиги сабабли амалдор ва савдогарлар тез-тез ташқарига чиқиб турганлар. Натижада уларни жойлаштириш учун ҳовли –жой ва таверналар юзага келган.
Рим давлатининг асосида қаътий синфий тизимнинг мавжудлиги жой билан таъминлаш корхоналари ривожига ҳам эътиборни кучайтирди. Ҳатто давлат амалдорлари йўлга отланишдан аввал ўз қўл остидаги хизматчилар орқали жойлашиш ўрнини келишиб олишга одатланганлар.
Қадимги Римдаги қўниб ўтиш манзиллари асосий йўл бўйида ва қишлоқларда жойлашган, фақат қулайлик ҳақида гап бўлиши мумкин эмасди. Рим империясининг қулаши Билан ҳовли ва таверналар ўз-ўзидан инқирозга учради. Фақат VI асрдан сўнггина, Ўрта аср даври (500 -1300й.) бошлангунгача, янги турда жойлаштириш корхоналари юзага кела бошлади.
Жаҳон меҳмонхона саноати ривожига Ўрта асрларда Англияда содир бўлган жараёнлар ҳам ўз таъсирини ўтказди. 1066 йилда Англиянинг истило қилиниши оқибатида саёҳатчилар сони ошди. Хусусий уйлар меҳмонхона ўрнини босди ва ҳовлилар тижорат корхонаси сифатида қўлланилди.
Ўрта асрларда одамлар муқаддас жойларга кўпроқ ташриф буюра бошладилар. Ўсаётган талабни қондириш мақсадида турар жойлар кенгайтирилди. Уйғониш даврига келиб эса, Европада иқтисодий ўсиш бошланди, мамлакатлараро алоқалар мунтазам йўлга қўйилди.
Инглиз ҳовлилари ёғочдан қурилган, саёҳатчилар эса тошли қасрларда ва монастрларда тўхташ, унда яшаб туришни хоҳлаганлар, бу жойлар қароқчилар ҳужумидан ишончли ҳимоя қилинган. Лекин Уйғониш даврида қирол Генрих VI монастрларни тарқатиб юбориш ҳақида фармон берганидан сўнг, саёҳатчилар ҳовлиларда қолишга мажбур бўлдилар.
Европа ва Америка бўйлаб саёҳатга чиқа бошлаган инглизлар аста-секин уй қуриш ва уни бошқариш сирларини ўзлаштирдилар.

Aim.uz



Download 79,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish