Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Сафавийлар даврида Эроннинг ижтимоий-иқтисодий ту-



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet234/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Сафавийлар даврида Эроннинг ижтимоий-иқтисодий ту-
зилиши. Шоҳ Аббос I ислоҳотлари. XVI аср охири – XVII аср 
бошларига келиб Эроннинг иқтисодий аҳволи анча яхшиланди, Са-
фавийлар давлати ҳам мустаҳкамланди. Давлатга қарашли ерлар-
мулки девоний (амлок) шоҳнинг мулки – хос ерлар анча кенгайди. 
Шоҳ ерлари дастлабки сафавийлар даврида ҳам катта эди. Лекин 
энг кўп ерларни Аббос I (1571–1629) эгаллади. Француз саёҳатчиси 
Шадреннинг ёзишича, шоҳнинг мулкларига Эроннинг энг ҳосилдор 
ерлари ва иқтисодий ривожланган ҳудудлари кириб, бу ерлар мам-
лакат умумий ерларининг 2/3 қисмини ташкил қиларди. Давлат ва 
29 – Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi


450
шоҳ ерларидан ташқари вақф ерлари ҳам мавжуд бўлиб, бу ерлар-
дан қоладиган фойда шиа руҳонийларига тегишли эди. Сафавийлар 
ўз хизматида бўлган зодагонларга ерларни суюрғол шаклида эмас, 
асосан тиул шаклида, яъни бир умрга, лекин мерос бўлиб қолмаслик 
шарти билан тарқатишарди.
Сафавийлар давлати бир-бири билан иқтисодий жиҳатдан суст 
боғланган ҳудудларни бирлаштирган ҳарбий-сиёсий уюшма эди. 
Шунга қарамасдан XVII асрда Эрон иқтисодида, айниқса марказий, 
ғарбий ва шимолий ҳудудларда маълум ўсиш юз беради. Қишлоқ 
хўжалиги ривожланиб, йўллар, сунъий суғориш иншоотлари барпо 
қилинди, товар ишлаб чиқариши ўсди, савдо, айниқса ташқи сав-
до алоқалари кенгайди. Товар-пул муносабатларининг кенгайиши 
шаҳарларнинг ривожланишига, савдо ва ҳунармандчилик марказла-
рига айланишига олиб келди.
Мамлакатдаги нисбатан иқтисодий ва сиёсий барқарорлик бир 
қатор ислоҳотларни ўтказиш учун шароит яратди. Бу ислоҳотлар 
Шоҳ Аббос I даврида ўтказилиб, асосан марказий ҳокимиятни 
мустаҳкамлашга қаратилди.
Аббос I 1587 йили 17 ёшида қизилбошлилар қабилаларининг 
оқсоқоллари томонидан тахтга ўтқазилган бўлса-да, ўз ҳомийлари 
қўлида қўғирчоқ бўлиб қолмади, у қизилбошлиларни тез ора-
да ҳокимиятдан узоқлаштирди. Шоҳ марказий ҳокимиятнинг 
мустаҳкамланишидан манфаатдор бўлган катта ер эгаларига таяниб 
иш кўрди.
Ташқи сиёсат ҳам мамлакатда барқарорлик ўрнатишга хизмат 
қилди. Аббос I 1590 йили турклар билан Истамбул шартномасини 
имзолади. Унга кўра Шарқий Грузия, Шарқий Арманистон, Курди-
стон, бутун Озарбайжон ва Луристоннинг бир қисми усмонийлар-
га ўтди. Аббос I эса турклар билан сулҳ имзолангандан сўнг бутун 
кучини ўзбошимча айирмачи феодалларни бўйсундиришга ва ши-
молдаги ўзбек хонларига қарши қаратди. Натижада 1597 йили Ни-
шопур, Машҳад, Ҳирот ва Марв ўзбек хонларидан тортиб олинди.
Аббос I нинг давлатни марказлаштириш ва маъмурий тузумни 
такомиллаштириш сиёсати асосан феодал тарқоқликни тугатишга 
қаратилган эди. Аббосгача армия ҳарбий феодал қизилбошларнинг 
алоҳида отлиқ гуруҳларидан, деҳқонларнинг кўнгилли пиёда 
қўшинларидан ва шоҳнинг хавфсизлигини таъминловчи отлиқ 
гуруҳлардан иборат эди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


451
Ҳарбий ислоҳотлар ўтказиш натижасида Аббос I 12 минг киши-
дан иборат ўқчи-мушкетёрлар, 10 минг кишилик асосан кавказли-
клардан ташкил топган отлиқ ғуломлар, 12 минг киши ва 500 тўпдан 
иборат артиллерия корпусидан ташкил топган мунтазам армия туз-
ди. Қўриқчилар корпуси (шоҳнинг хавфсизлигини таъминловчи 
отлиқ гуруҳ) сақлаб қолинди.
Шоҳ қизилбошлиларнинг қўзғолонларини шафқатсизлик би-
лан бостирди. Масалан, 1596 йили шоҳнинг буйруғи билан 
қизилбошлиларнинг тақали қабиласи қириб ташланди. Шоҳнинг 
хизматига содиқ қолган қабилалар «шоҳсевар» (шоҳни севувчилар) 
номини олди.
Ҳарбий ислоҳотлар ўтказиб яхши тайёргарлик кўргандан сўнг, 
1602 йили Аббос I Туркияга қарши уруш бошлади. Уруш давом 
этган ўн йил ичида у Озарбайжон, Луристон, Курдистоннинг бир 
қисми, Шарқий Арманистон ва Шарқий Грузияни усмонийлардан 
қайтариб олишга эришди. Бу уруш кавказ халқларига жуда катта 
кулфатлар келтирди. Сафавийлар ташқи сиёсатдаги сингари ички 
сиёсатда ҳам жуда шафқатсиз эдилар. Масалан, Аббос I яхши жанг 
қилмаганлиги учун ўғилларидан биттасини ўлдиришни, иккитаси-
ни эса кўзларини кўр қилишни буюрган.
Аббос I даврида бутун давлатни бошқариш ишлари шоҳ са-
ройида тўпланган эди. Саройда «улуғлар мажлиси» деб аталув-
чи ўзига хос давлат кенгаши ҳам фаолият юритарди. Шоҳнинг 
ҳокимияти чекланмаган бўлса-да, муҳим масалаларни ҳал қилишда 
шоҳ ва «улуғлар мажлиси» шариат қоидаларига амал қилишлари ва 
мусулмон руҳонийларнинг фикрлари билан ҳисоблашишлари ло-
зим эди.
Аббос I давлат даромадларининг асосини ташкил қилувчи 
солиқлар йиғишда ҳам эҳтиёткор сиёсат олиб борди. У ўз ҳокимияти 
учун хавфли ҳисобланган ҳудудлардан олинадиган қўшимча ва 
фавқулодда солиқларни қисқартирди, марказий туманларни эса 
бундай солиқлардан бутунлай озод қилди. Аммо қолган ерлар-
нинг деҳқонлари давлат ва армия учун жуда кўп сонли солиқлар 
тўлар эди, шунингдек, суғориш иншоотлари, кўприклар, сарой-
лар қуриш каби мажбуриятларни бажарар эди. Вақти-вақти билан 
шоҳнинг махсус фармонига кўра аҳолидан ўсмирлар ва қизлар са-
ралаб олинарди. Йигитлар кўпроқ Кавказортидаги христианлардан 
олиниб, мунтазам ғуломлар корпусига ёки сарой соқчилари сафига 
www.ziyouz.com kutubxonasi


452
қўшиларди. Қизлар эса шоҳ ҳарамига олинар ёки бошқа амалдор-
ларга чўри қилиб бериларди.
Ички бозорнинг кенгайиши, ташқи савдо алоқаларининг 
мустаҳкамланиши натижасида деҳқон хўжаликларининг товар-пул 
муносабатларига тортилиши уларнинг судхўрларга қарамлигини 
оширди ва қишлоқда мулкий тенгсизликнинг кучайишига олиб кел-
ди.
Шариат бўйича бир мусулмон иккинчисига тобе эмасди, шунинг 
учун барча деҳқонлар расман озод ҳисобланарди. Сафавийлар дав-
латида деҳқонларнинг қарамлик даражасини ҳар бир вилоятнинг 
ижтимоий-иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб баҳолаш мумкин эди.
 Шаҳарлар. Ҳунармандчилик ва савдонинг ривожланишиАб-
бос I даврида ўтказилган маъмурий ислоҳотлар жараёнида давлат 
пойтахти 1598 йили Қазвиндан Исфаҳонга кўчирилди. Шоҳ янги 
пойтахтни юксалтириш учун ҳамма имкониятларини ишга солди. 
Исфаҳон ажойиб саройлар мажмуидан иборат қилиб қайта қурилди. 
Шоҳ саройи ва шоҳ мачити айниқса маҳобатли ва серҳашам қилиб 
қурилган эди. Пойтахтда ҳунармандчилик ва савдони жонлантириш 
мақсадида шоҳ Жулфа шаҳридан машҳур савдогар ва ҳунарманд 
арман оилаларини бу ерга кўчиришни буюради. Жулфадан кўчи-
рилган 15 минг оиладан Исфаҳонга фақат 3 минги етиб келади, 
холос, қолганлари йўлда вафот этади. Шу тариқа Исфаҳоннинг ён-
гинасида Янги Жулфа деб аталувчи савдо маркази пайдо бўлади. 
Умуман Исфаҳонда олтита йирик савдо-ҳунармандчилик марказла-
ри вужудга келади. Шаҳар аҳолиси тез суратлар билан ўсиб, XVI 
аср бошларида 500–600 минг кишига етади. Шу пайтда Исфаҳонда 
162 та мачит, 49 та мадраса, 1802 та карвонсаройлар, марказий ёпиқ 
бозор ва 273 та ҳаммом мавжуд эди. Ўз даврининг машҳур уста-
ҳунармандлари, моҳир рассомлари шу ерда тўпланишган эди.
Ҳунармандчиликнинг соҳалари орасида айниқса тўқимачилик 
кенг ривожланди. Исфаҳон атрофида бозор учун турли-туман мато 
ишлаб чиқарадиган 1460 та маҳалла маълум эди. Исфаҳондан 
ташқари Шероз, Табриз, Машҳад каби бошқа шаҳарларда ҳам шоҳи, 
бахмал, парча каби матолар ички ва ташқи бозор учун кўплаб иш-
лаб чиқарилади. Эронда тўқилган зардўзлик маҳсулотлари айниқса 
Европа бозорларида юқори баҳоланган.
Ипак ва зар иплардан дўппи ва белбоғлар тикиш, гилам тўқиш 
ҳам кенг тарқалган эди. Айниқса Эрон гиламлари машҳур бўлиб, 
www.ziyouz.com kutubxonasi


453
ўша пайтдаги Европа монархларининг саройларини безаб турар-
ди. XVI–XVIII асрларда Эронда ишлаб чиқарилган бадиий санъ-
ат буюмлари – гиламлар, сопол ва бронза буюмлари, қуроллар 
пишиқлиги ва безакларнинг нафислиги билан ҳозиргача одамлар-
ни ҳайратга солади. Эронлик усталар металлга ишлов беришда ҳам 
катта ютуқларга эришади. Улар тайёрлаган металл буюмлар – му-
шаклар, астрономия асбоблари, идишлар Ғарбий Европа ва Рос-
сия бозорларида харидоргир эди. Ҳунармандлар ички бозор учун 
ўсимликлардан олинган бўёқлар, тери буюмлари, ойна, совун ва 
бошқа халқ истеъмол буюмларини ҳам ишлаб чиқарарди.
Бироқ қазилма бойликлардан фойдаланиш даражаси ўта паст 
бўлиб, хазинага улардан келадиган даромад умумий даромаднинг 
бор-йўғи 0,18 фоизини ташкил қиларди, холос.
Эрон шаҳарлари ўз-ўзини бошқариш тизимига эга эмасди. Аммо 
савдогарларнинг уюшмалари ва ҳунармандларнинг эснаф (цех)лари 
ички автономияга эга эди. Эснафлар усталарнинг малакасини белги-
лар, ишлаб чиқаришнинг йўналиши ва миқдорини ўрнатарди. Якка 
тартибдаги ҳунармандлар ҳам мавжуд бўлса-да, ҳунармандлар асо-
сан корхоналарга бириккан бўлиб, уларда 70 тадан 80 тагача ишчи 
ишларди. Ҳунармандчиликнинг мутахассислашган 32 та тармоғи 
мавжуд эди.
Аббос I даврида жорий қилинган янги пул бирлиги «аббосий» 
бир мисқол (4,6 грамм) кумушдан тайёрланиб, иқтисоднинг ривож-
ланишида ижобий роль ўйнади.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish