Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


XVI–XVIII асрларда Усмоний турклар маданияти



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet232/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XVI–XVIII асрларда Усмоний турклар маданиятиУсмоний-
лар давлатида фалсафа диний ва дунёвий қарашлар ўртасидаги 
рақобат билан характерланади. Мамлакатда мавжуд бўлган мадра-
саларда дунёвий фанларни ўқитиш жуда ёмон аҳволда бўлиб, ма-
драса дарслари асосан диний, ижтимоий ва сиёсий ҳаётни ўз ичига 
олган шариат ва фиқҳ фанлари билан чекланган эди.
XVII асрдан Европанинг илғор ғоялари таъсири остида йирик 
шаҳарлар, асосан пойтахт Истамбулда дунёвий фанларни ривож-
лантиришга ҳаракат бошланади. Ўз даврининг илғор кишилари – 
сиваслик Абдулмажид Нури кабилар мадрасаларда дунёвий билим-
ларни ҳам ўқитиш тарафдорлари эди. Шундай кишиларнинг ташаб-
www.ziyouz.com kutubxonasi


445
буси ва таъсири туфайли мамлакатдаги мавжуд диний жаҳолатга 
қарамасдан дунёвий билимлар соҳасида ҳам олимлар етишиб 
чиқдилар.
Улардан бири XVII асрдаги Туркиянинг буюк олими Кошиб Ча-
лабийдир (1609 –1657). У ўзининг «Энг тўғрисини топиш учун ҳақ 
тарозиси» номли асарида дунёвий билимларнинг аҳамиятини ва ди-
ний мутаасибликнинг салбий томонларини очиб беришга ҳаракат 
қилади, тарих, география ва манбашуносликка бағишланган юзлаб 
асарлар яратди.
Математика ва астрономия соҳасида Хизир Халифа Табарий, 
Мулла Мехмет Челеби, Кошипзода Мустафо каби олимлар барака-
ли фаолият кўрсатдилар.
Шу даврда турк адабиётида ҳам ўзига хос фаоллик кузатила-
ди, йирик асарлар яратилади. Шулардан Авлиё Чалабийнинг (1682 
йили вафот этган) «Саёҳатнома» асари тарихий-этнографик манба 
сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Тарихий йўналишдаги шундай 
асарлардан яна бири султон Иброҳим I нинг котиби Кочи Бекнинг 
«Рисола» номли асаридир. Асарда давлат хазинаси ва солиқлар ти-
зими тўғрисида батафсил маълумот берилади.
Фан ва адабиётдаги баъзи ютуқларга қарамасдан XVII асрдаги 
сиёсий ва иқтисодий инқироз барча соҳага салбий таъсир кўрсатди. 
Инқироз айниқса адабиёт ва меъморчиликда яққол кўзга ташланди. 
XVII аср охирига келиб форс ва араб тилининг таъсири туфайли 
адабиёт турк халқи учун тушунарсиз ҳолатга келди. Тилни «тоза-
лаш» учун қилинган кўплаб ҳаракатлардан сўнг «Усмонийча» деб 
номланган адабиёт яратилди.
Меъморчиликда ҳам XVII аср охири XVIII аср бошларида тушу-
нарсиз, миллийликдан анча йироқ бўлган қоришиқ услублар яратил-
ди. Ваҳоланки, XV–XVII асрларда турк меъморлари буюк тарихий 
обидаларни яратишган эди. Айниқса XVI асрнинг буюк меъмори 
Синон ўзининг бетакрор бинолари билан турк меъморчилиги риво-
жига катта ҳисса қўшди. Бобурийларнинг Деҳли, Лахур ва Аградаги 
саройлари турк меъморлари томонидан бунёд этилган эди. Синон 
Осиёда биринчи бўлиб бинолар қурилишида «барокко» услубини 
қўллаган уста эди. Ундан сўнг меъморбоши лавозимида ишлаган 
Далгич Ахмад ва Садафкар Мехмет оғалар ҳам Синоннинг илғор 
ғояларини давом эттирди, унинг услубида бинолар қурдирди. Улар 
Истамбулдаги Султон Аҳмад I жоме
масжидини ва «Янги жоме»ни 
www.ziyouz.com kutubxonasi


446
бунёд этдилар. XVII аср турк меъморчилигининг ажойиб намуна-
лари сифатида султоннинг Тўпқопи саройидаги Бағдод ва Равон 
кўшкларини ҳам айтиб ўтишимиз лозим. Бу биноларнинг устаси 
ўша даврдаги меъморбоши Ҳасан Оға эди.
XVI–XVII асрларда Усмонийлар империясида наққошлик ва 
миниатюра санъати ҳам яхши ривожланади. Наққошликда безак 
воситаси сифатида асосан миниатюра расмларидан ва ёзувлардан 
фойдаланилар эди. XVI аср охири – XVII аср бошларида яшаган 
машҳур наққош ва хаттот Наққош Усмон айниқса бу санъатнинг ри-
вожига катта ҳисса қўшди. У ўзининг «Ҳунарнома» ва «Сурнома» 
каби асарларида бу санъат сирлари ҳақида батафсил фикр юритади. 
Унинг бу икки асарига 600 га яқин рисоласи бирлаштирилган.
Европа ва араб маданиятининг таъсирига қарамасдан XVI–XVIII 
асрлардаги турк маданияти асосан миллийлик ва ўзига хосликни 
сақлаб қола олди. Аммо юқорида айтганимиздек, империяда бош-
ланган сиёсий ва иқтисодий инқироз маданият ривожига ҳам таъсир 
этмасдан қолмади.
* * *
Усмонийлар империяси янги давр бошларида ҳам минтақанинг 
энг кучли ҳарбий-феодал давлати бўлиб қолаётган эди. Аммо Евро-
па давлатларининг жадал иқтисодий тараққиёти уларнинг ҳарбий-
техник имкониятларини ҳам оширди ва бу ҳол Туркиянинг сиё-
сий мавқеига салбий таъсир кўрсатди. Натижада ислоҳотлар учун 
қилинган қатор уринишларга қармасдан XVII асрдаёқ бошланган 
инқироз ҳолатини енгиб ўтишнинг иложи бўлмади. XVIII асрнинг 
охирига келиб инқироз империя ҳаётининг барча жабҳаларини 
қамраб олди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish