Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet231/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Салим III ислоҳотлари. Салим III ақлли, вазиятни тўғри баҳолай 
оладиган кучли дипломат ва ислоҳотчи эди. Унинг даврида импе-
риянинг ташқи сиёсати сифат жиҳатидан ўзгариб, янги босқичга 
кўтарилди. У Пруссия билан иттифоқчилик шартномасини имзола-
ди. Бу ҳол урушнинг якунига ўз таъсирини ўтказди. Бундан ташқари, 
Анг лия ва Франциянинг Яқин Шарқда Россия назорати ўрнатилишига 
қарши эканлигидан ҳам халқаро муносабатларда усталик билан фой-
даланилди. Натижада 1791 йили Австрия билан Систова сепарат 
сулҳи имзоланди ва Россия ҳам урушни тўхтатишга мажбур бўлди. 
Бу Усмонийлар империясини тўла таслим бўлишдан сақлаб қолди. 
Шу йили Россия билан Ясси тинчлик шартномаси имзоланиб, икки 
давлат ўртасидаги чегара Днестр бўйлаб ўтказилиши белгиланди. 
Турклар ўзларининг Грузияга бўлган даъволаридан воз кечишди, Рос-
сиянинг Молдавия ва Валахия устидан ҳукмронлигини тан олишди.
Урушдан сўнг Салим III империяни ислоҳ қилишга киришди.
Шу мақсадда 1792 йилдан 1796 йилгача бир неча фармонлар 
чиқарди. Бу фармонларга кўра ҳарбий мажбуриятни ўташдан бош 
тортган мулкдорларнинг мол-мулклари мусодара қилинди, армия 
қайта тузилиб, янгича интизом жорий қилинди, ҳарбий муҳандислик 
ва денгиз флоти билим юртлари ташкил этилди. Европанинг илғор 
усуллари асосида тўп қуйиш ўзлаштирилди, хориждан мутахассис-
лар таклиф этилиб, флот учун 23 та йирик ҳарбий кема қурилди ва 
флот қайта ташкил қилинди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


444
Салим III ислоҳотлари «Янги тузум» (Низом-и-жадид) деб ном 
олди. Ислоҳотлардан мақсад, марказий ҳокимиятни кучайтириш 
орқали империя яхлитлигини асраб қолиш эди. Ислоҳотчилар арми-
яни давлатнинг таянчи деб қарашар ва шу сабабли асосий эътибор 
уни кучайтиришга қаратилган эди.
Ислоҳотлар сўзсиз прогрессив аҳамиятга эга ва агар тўлиқ амал-
га оширилганда Усмонийлар империясини тараққиётнинг янги 
босқичига олиб чиқиши мумкин эди. Аммо мамлакатдаги мулк-
дор қатламларнинг катта қисми ҳамда ҳар қандай ислоҳотларни 
давлат ва диннинг асосларига зарар етказади деб ҳисоблаган му-
сулмон руҳонийлари ислоҳотларга қарши эди. Низом-и-жадидга 
айниқса яничарлар қаттиқ қаршилик кўрсатишди, чунки европача 
таълим олган ва интизомли армиянинг шаклланиши яничарлар кор-
пусининг барҳам топишига олиб келишини улар яхши тушунишар 
эди. Бундан ташқари ислоҳотларни ўтказиш катта харажатлар та-
лаб қилиб, аҳолига янги солиқлар солинишига олиб келди ва кенг 
халқ оммасининг норозилигини келтириб чиқарди. Буларнинг 
ҳаммаси қўшилиб, оқибатда ўтказилаётган ислоҳотларнинг тўлиқ 
муваффақиятсизлигига олиб келди.
Болқон ва Кичик Осиёдаги ярим мустақил давлатларнинг 
бошлиқлари, Видин Пошоси Усмон Пазванд ўғли, Янин Пошоси 
Алимар ҳам жорий қилинаётган янгиликларга очиқчасига қарши 
чиқишди. Ҳукумат эса уларни охиригача бўйсундира олмади. Шун-
дай қилиб, ислоҳотлар забт этилган халқлар орасида миллий-озод-
лик ҳаракатларининг пайдо бўлишига тўсиқ бўла олмади. Султон 
ҳукумати 1793 
–1796 йиллари Белград Пошолигига автономия 
ҳуқуқини беришга мажбур бўлди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish