Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Давлат тузуми. Армия. XV аср иккинчи ярмида Усмонийлар 
давлати империяга айланди (шунгача Усмонийлар султонлиги деб 
аталган бўлса, энди Усмонийлар императорлиги деб юритила бош-
ланди), унинг ҳукмдорлари эса ҳарбий кучга таянган ҳолда чеклан-
маган ҳокимиятга эга бўлдилар.
Марказий ҳокимиятнинг ва султоннинг таъсири сезиларли да-
ражада ўсди. Ислом қонуншунослари томонидан «Худонинг ерда-
ги сояси» деб эълон қилинган султон чекланмаган ҳуқуқларга эга 
бўлди. Унинг шахси муқаддас ва даҳлсиз ҳисобланарди.
Империяда султондан кейинги асосий шахс буюк вазир бўлиб, у 
сиёсий-маъмурий ва ҳарбий масалалар билан шуғулланарди, бошқа 
ҳамма вазирлар, давлат арбоблари, вилоят ҳокимлари эса унга 
бўйсунарди. Асосий масалалар давлат кенгаши – девонда муҳокама 
қилинарди. Дастлабки султонлар девоннинг ҳамма йиғилишларида 
иштирок этишар, лекин XV аср охирларидан бошлаб камроқ 
қатнашадиган, кейинроқ эса умуман қатнашмайдиган бўлишди. 
Девоннинг асосий таркиби буюк вазир, асосий давлат арбоблари, 
молия бошқармаси бошлиғи, вазирлар, қонун ишлаб чиқарувчилар 
ва ташқи алоқалар бўйича масъул кишилар, шунингдек, давлатнинг 
олий руҳонийси – пойтахт муфтийси ёки Шайх-ул-исломдан иборат 
бўлган.
XVI аср ўрталарида Усмонийлар империяси 21 та вилоятга 
бўлинган эди. Уларнинг ҳар бирига вилоятдаги ҳарбий ва маъму-
рий ҳокимиятни тўлиқ қўлида тутиб турувчи бекларбеги бошчилик 
қиларди. Ҳар бир бекларбеги ўз саройи, девонхона ва девонига эга 
эди. Вилоятлар санжакларга бўлинган бўлиб, уларга санжакбейлар 
бошчилик қиларди. Сулаймон I ҳукмронлиги даврида 250 та санжак 
бор эди.
Усмоний ҳукмдорлар бутун диққат-эътиборларини жанговар ар-
мия тузишга ва босиб олинган ҳудудларда ҳарбий тартиб-қоидани 
жорий қилишга қаратдилар. Усмонийларнинг ҳарбий кучлари 
қуруқликдаги қўшинлар ва флотдан иборат эди. Турк флоти XV 
аср охиридан бошлаб, яъни, султон ҳукумати империянинг порт 
шаҳарларида денгиз ва дарё кемаларини доимий қура бошлаган-
дан кейингина жуда тез ўса бошлади. XVI асрнинг биринчи ярми-
да турк флоти испан, португал ва Венеция эскадралари устидан 
www.ziyouz.com kutubxonasi


437
ғалаба қозониб, Ўрта Ер денгизида ҳукмронга айланди. Бир қатор 
ҳолларда, масалан, Мальтани қамал қилишда 300 тагача ҳарбий ке-
малар иштирок этган.
Усмонийлар империясининг қуруқликдаги армияси ҳам жуда 
кучли эди. Бу армия «Сарой қуллари» деб аталувчи марказий қўшин 
ва вилоятлардаги кўнгиллилар қисмларидан иборат эди. Марказий 
қўшинда бутунлай давлат томонидан таъминланадиган яничар-
лар корпусига алоҳида эътибор қаратилар эди. Бундан ташқари, 
қўшинда артиллерия қисмлари ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, 
турк султонлари унинг ҳолати яхши бўлиши учун кўпроқ қайғурар 
эдилар. Сулаймон армиясида 300 дан ортиқ турли ҳажмдаги тўплар 
бор эди. Яничарларнинг пиёдалар корпусидан ташқари султоннинг 
отлиқ гвардияси ҳам мавжуд бўлиб, у юришлар пайтида султон ва 
буюк вазирни қўриқлар, жангларда яничарларга ёрдам берар эди.
Турк султонларининг марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш учун 
қилган ҳаракати қўшин сонининг ошиб боришида ҳам ўз аксини 
топди. XV аср ўрталарида яничарлар корпуси ҳаммаси бўлиб
3 –5 
минг кишидан иборат бўлган бўлса, Сулаймон даврига келиб 12 
минг кишини ташкил этди. Умуман мунтазам армияда шу даврда 50 
минг киши хизмат қиларди.
Усмонийлар армиясининг асосий қисмини вилоятлардаги кўн-
гиллилар ташкил қиларди. Айрим маълумотларга кўра, сипоҳийлар 
армияси XVI аср ўрталарида 130 мингдан 200 минг кишигача бўл-
ган.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish