Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


XVI–XVII асрларда Усмонийлар империяси



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet226/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XVI–XVII асрларда Усмонийлар империяси
Империянинг босқинчилик сиёсатиXVI аср биринчи ярмида 
усмоний ҳукмдорлар Европа, Осиё ва Африкада янги ҳудудларни 
босиб олиб, ўз ерларини анча кенгайтирдилар.
www.ziyouz.com kutubxonasi


432
XVI аср бошида Туркиянинг
1
Шарқий чегарасида Сафавийлар 
ҳокимияти (1502 –1736 йилларда Эронда туркий қавмдан бўлган 
Сафавийлар сулоласи бошқарган давлат. Улар шиаларнинг 12 
ўрам салласини ўраб юрганлиги учун қизилбошлар деб ҳам аташ-
ган) кучайди. 1510 йилга келиб Исмоилшоҳ I (1502 –1524) илгари 
Оққуюнли давлати таркибига кирган деярли барча ерларни қўлга 
киритди. Ислом динининг шиалик оқимини давлат динига айлан-
тирган Сафавийлар давлатининг кучайиши, нафақат Усмонийлар-
нинг Шарқдаги экспансиясини чеклаб қўйди, балки унинг ички хо-
тиржамлигига ҳам путур етказди.
1514 йили Ману шаҳри яқинидаги Чалдирон текислигида бўлиб 
ўтган жангда Усмонийлар қўшини қизилбошлиларга қаттиқ зарба 
берди. Усмонийлар Сафавийларнинг пойтахти Табризни эгаллади, 
лекин Эронда мустаҳкамланиб ололмасдан Онадўлига чекинишди. 
Табризни ташлаб чиқаётиб усмонийлар 700 дан зиёд ҳунармандлар 
оиласини ўзлари билан олиб кетишди ва Истамбулга жойлаштир-
ди. 1515 йили имзоланган сулҳга кўра Арманистоннинг бир қанча 
туманлари Эрзурум шаҳри ва Ироқнинг шимолий қисми Мосул 
шаҳри билан бирга Туркияга тасарруфи ўтди.
Эрон уруши тугагандан сўнг усмонийлар араб ерларига юриш 
бошлади. Бу пайтда Сурия ва Миср мамлуклар қўл остида бирлаш-
тирилган бўлиб, бу давлатга Исмоилшоҳнинг иттифоқчиси Султон 
Кансух ал-Гури бошчилик қиларди. 1516 йил ёзида Усмонийлар 
армияси Султон Салим I (1512 –1520) қўмондонлигида Шимолий
Сурияга бостириб кирди. Халаб яқинидаги биринчи жангдаёқ (1516 
йил 24 август) турклар тўлиқ ғалабани қўлга киритдилар. Жангда 
турк артиллерияси қўшиннинг устунлигини таъминлади. Мамлук-
лар султони Кансух ал-Гури ҳалок бўлди.
Мисрда эса мамлуклар анча қаттиқ, аммо муваффақиятсиз 
қаршилик кўрсатдилар. 1517 йил бошларида Салим I армияси 
Қоҳирага кирди. Мамлуклар қўшинлари Юқори Мисрга чекинишди. 
Лекин тез орада улар ҳам тор-мор қилинди. Уларнинг йўлбошчиси 
Туманбей Қоҳирада осиб ўлдирилди. Шундан сўнг мусулмонлар-
нинг муқаддас юрти ҳисобланган Хижоз (Ғарбий Арабистон) босиб 
олинди. Тез орада Салим I Каъбанинг калитини ҳам қўлга киритди.
1
Дастлаб «Туркия» атамаси 1190 йили салибчилар хроникасининг муаллифи томони-
дан турк қабилалари Кичик Осиёда забт этган ерларга нисбатан қўлланилган. Кейинчалик 
Ғарбда Усмонийлар империясини Туркия, ҳукмрон халқни эса турклар деб аташган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


433
Сурия ва Миср устидан Туркия ҳукмронлиги ўрнатилганидан 
кейин ҳам бу мамлакатлардаги феодал тартиб ва феодал муносабат-
ларда ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмади. Уруш пайтида мамлуклар-
ни қувватлаган Сурия ва Ливан феодаллари ер-мулкларининг бир 
қисмидан ажралдилар, аммо Салим I томонига ўтган феодаллар эса, 
аксинча мамлуклардан тортиб олинган ерлар ҳисобига ер-мулкла-
рини кенгайтириб олдилар. Фақат Халаб округидагина турклар 
ҳарбий тизим жорий қилиб, ерларни турк сипоҳларига тақсимлаб 
бердилар. Халаб вилояти Сурия халқининг қўзғолонларини бости-
риш учун ҳарбий истеҳкомга айлантирилди.
Сулаймон I (1520 –1566) даврида Усмонийлар империяси ўз 
ҳарбий ютуқларининг энг чўққисига кўтарилди. Миср эгаллаб 
олинганидан сўнг Усмоний султонларнинг ҳокимияти бутун Ши-
молий Африка қирғоқларидан то Мароккогача бўлган ҳудудларда 
ўрнатилди.
1522 йили турк флоти Родосни эгаллади, бу эса усмонийларга 
Шарқий Ўрта Ер денгизида устунликка эришиш имконини берди. 
Орадан 30 йил ўтгач, турклар ҳатто Мальтани эгаллашга ҳаракат 
қилиб кўришди, бироқ бу экспедиция муваффақиятсизликка учради.
Европада эса Сулаймон I Габсбурглар империяси билан қаттиқ 
кураш олиб борди. Белграднинг босиб олиниши ва Мохич яқинида 
венгер-чех қўшинининг тор-мор келтирилиши (1526) турклар-
га Венецияни босиб олиш учун йўл очиб берди. 1520 йили усмо-
нийлар Венани эгаллашга ҳаракат қилиб кўрди. Бироқ ҳаракат 
муваффақиятсиз якунланди. 1547 йилги шартномага кўра, Венг-
рия ҳудудлари Туркия ва Австрия ўртасида бўлиб олинди. Тран-
сильвания Туркиянинг вассалига айланди, олдинроқ босиб олинган 
Молдавия ва Валахиянинг ички автономияси сезиларли даражада 
қисқартирилди.
Жанубда эса усмонийларнинг қўшинлари Қизил денгизнинг
бутун қирғоқбўйи ерларини ва Жанубий Арабистонни босиб олди. 
1537 йил турклар йирик флот тузиб, Қизил денгиз орқали савдо-
га катта зиён етказаётган португалларни Ҳинд океанидан қувишга 
ҳаракат қилишди, бироқ бу экспедиция муваффақият келтирмади.
Шарқда эса, турклар қатор жанглардан сўнг, 1555 йили Эрон 
шоҳи Таҳмаспни тинчлик шартномасини имзолашга мажбур қилди. 
Унга кўра, бутун Ғарбий Арманистон (Ван кўли ҳавзаси), Ғарбий 
Грузия ва Ироқ (Бағдод билан бирга) Туркияга ўтди.
28 – Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi


434
Сулаймон Қонунчи (европаликлар уни Сулаймон Ажойиб деб 
аташади) ўзининг 46 йиллик ҳукмронлиги даврида 13 маротаба 
ҳарбий юришларда иштирок этди, шулардан 10 таси Европада олиб 
борилди. Венанинг қамал қилиниши, Ҳиндистон қирғоқларига экс-
педиция, Мальтани босиб олишга уриниш – булар ҳаммаси усмо-
нийларнинг босқинчилик режалари катта бўлганлигидан далолат 
беради. XVI аср биринчи ярмида турк армияси уюштирган йирик 
босқинчилик юришлари, унинг катта ҳарбий кучга эга бўлганлигини 
тасдиқлайди. Маълумотларга кўра, Усмонийлар империясининг 
аҳолиси 25 –30 млн кишини ташкил этган. Бу пайтга келиб турк сул-
тонлари шарқдан ғарбгача 7 минг км, шимолдан жанубгача 5 минг 
км ва ҳаммаси бўлиб, тахминан 8 млн км
2
ерни эгаллаб туришар эди. 
(Турк манбаларида Қонунчи Султон Сулаймон I вафот этган 1566 
йили Усмонийлар империясининг ҳудуди 14 млн 893 минг км
2
ни 
ташкил этарди. Шундан 2 млн км
2
га яқини Европада, 4,5 млн км
2
га 
яқини Осиёда ва қолган қисми Африкада жойлашган).

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish