Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet222/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Филиппин. XV аср охири – XVI аср бошларида Жануби-Шарқий 
Осиёнинг денгиз савдо йўлларини назорат қилиш учун Португалия 
билан Испания ўртасида кескин кураш кетарди. 1493 йили Рим
Папаси ўз булласи билан «нохристиан дунёни» таъсир доирала-
рига бўлди. Унга биноан Жануби-Шарқий Осиё минтақаси Испа-
нияга тегишли бўлди. Бир йилдан кейин бу ҳол икки томонлама ис-
пан-португал шартномасида ўз аксини топди. Бироқ бу шартнома 
ҳам икки давлатнинг минтақадаги рақобатини сусайтира олмади.
Филиппин ороллари 1521 йили Магеллан экспедицияси томо-
нидан очилган бўлиб, шундан сўнг оролларни христианлаштириш 
ва испан тахтига бўйсундириш бошланган эди. Дастлаб бу ороллар 
муқаддас Лазар номи билан аталган. Экспедиция аъзолари Себу оро-
лида жойлашиб, маҳаллий ҳукмдор «қон билан шартнома» туздилар 
ва Себуга қўшни оролларни унга ўлпон тўлашга мажбур қилишди. 
Мактан оролининг ҳукмдори Лапулапу испанларга бўйсунишдан 
бош тортди. Бу воқеа Филиппин тарихида биринчи марта чет эллик 
мустамлакачиларга очиқ қаршилик кўрсатилиши эди. 1521 йил 27 
апрель куни Лапулапу қўшинлари жангда Магелланни ўлдиришди 
ва шундан сўнг Сабунинг ўзида ҳам испанлардан норозилик бош-
ланиб кетди. Испанлар Филиппинни тарк этишга мажбур бўлдилар. 
XVI аср 20-йилларида испанларнинг Филиппинга қайтиш учун 
қилган ҳаракатлари португалларнинг қаттиқ қаршилигига учра-
ди. 1629 йили имзоланган Сарагоса шартномасига биноан ороллар 
Португалия назоратига ўтди.
XVI аср 60-йилларида испанлар Америка қитъасини забт этган-
дан сўнггина яна Филиппинни босиб олишга киришди. Оролларга 
Филиппин деган ном ҳам испан қироли Филипп II шарафига бе-
рилди.
1565 йили Мигель Лопес де Лагаспи бошчилигидаги испан экс-
педицияси Себу оролига тушиб, тез орада уни забт этди. Бир неча 
йилдан сўнг улар Висай ороллари ва Шимолий Минданаони ҳам 
забт этишди. Маҳаллий аҳолининг қаршилигини енгиш Висай оро-
www.ziyouz.com kutubxonasi


423
лининг ҳарбий отрядлари ёрдамида амалга оширилди ва фақат XIX 
аср охирларига келиб якунланди. Бу пайтда испанлар назоратидан 
ташқарида тоғли Лусон ҳудудлари қолди холос. Филиппин архи-
пелагининг жанубида яшайдиган мусулмон аҳоли испанларга улар 
мустамлакачилигининг охиригача қаршилик кўрсатишди.
1570 йилдан Лусон оролини забт этиш бошланди. Испанлар даст-
лаб янги шаҳар – Манилани бунёд этишди. Бу шаҳар кейинчалик
Филиппиннинг пойтахтига айланди. Кейин испанлар Филиппин-
нинг аҳоли энг зич жойлашган ва иқтисодий ривожланган қисми – 
Лусоннинг марказий қисмини босиб олдилар. XVI аср охирига 
келиб бутун орол забт этилди ва Лусондан ташқари Висай орол-
лари, Минданаонинг шимолий қисми ва Палаван ороллари испан-
лар ихтиёрига ўтди. Филиппиннинг жанубий қисмига келсак, бу 
ердаги мусулмон аҳолиси мустамлакачиликнинг охиригача қаттиқ 
қаршилик кўрсатиб, испанларга қарши урушлар олиб борди. Бу 
урушлар «Моро урушлари» номи билан, диний байроқ остида олиб 
борилди. («Моро» атамаси испанча «мавр»нинг аналоги бўлиб, му-
стамлакачилар уларнинг ҳокимиятига бўйсунмаган барча филип-
пинлик мусулмонларни шундай атаганлар).
Филиппинда испанлар ўзларининг мустамлака бошқарув тизи-
мини яратдилар. Унинг тепасида испан губернатори турар, жой-
ларда унга бўйсинувчи кўплаб амалдорлар фаолият юритарди. Бу 
тизимда католик черковига алоҳида ўрин ажратилганди. XVII аср 
ўрталарига келиб, католик черковининг миссионерлик фаолияти на-
тижасида забт этилган ерлар аҳолисининг деярли барчаси христи-
анликни қабул қилди.
Испанлар маҳаллий аҳолини бошқариш, солиқлар йиғишда Жа-
нубий Америкада синовдан ўтган усуллардан фойдаландилар. Ху-
сусан, солиқ йиғишнинг «экомендар» деб аталган тизими жорий 
қилиниб, унга кўра метрополиянинг «экомендеро» деб аталувчи 
вакили энг ашаддий усуллардан фойдаланиб, маҳаллий аҳолидан 
солиқлар йиғилишини ташкил қилади. Кейинчалик, маҳаллий аҳоли 
норозилиги остида бу усул бир неча бор қайта кўриб чиқилди, лекин 
моҳияти ўзгармади. Шу сабабли испанларнинг мустамлакачилик 
сиёсатидан норози аҳолининг қўзғолонлари XVII аср ўрталаридан 
бошланиб, то XIX асрнинг охиригача давом этди.
1648 йилги Вестфаль шартномасига кўра Испания Филиппин-
ни ўзида сақлаб қолди. 1762 йили Манилани инглизлар босиб олди, 
www.ziyouz.com kutubxonasi


424
аммо бир оз вақт ўтгандан сўнг Лотин Америкасидаги баъзи ерлар 
эвазига уни испанларга қайтариб берди. Шу даврда испанлар жа-
нубдаги мусулмон аҳолини бўйсундириш учун муваффақиятсиз 
уруш олиб боришди. XVIII аср 60 – 80-йилларида испанлар Филип-
пиннинг ташқи давлатлар билан савдо алоқаларини ривожланти-
ришга қаратилган бир қатор ислоҳотларни амалга оширди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish