Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet218/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Камбоджа. XVI аср бошларида Камбоджа буддавийлик ҳукм-
рон дин ҳисобланган монархия тузумидаги давлат эди. Монарх 
(Камбоджада сдат деб аталган) барча ерларнинг олий мулкдори са-
налган, у ва унинг оила аъзолари илоҳийлаштирилган. Монархга 
мурожаат қилинганда «Преах» (Муқаддас) ибораси қўшиб айтил-
ган. Мамлакатдаги ҳукмрон гуруҳ амалдорлар, қирол (сдат)нинг 
қариндошлари, буддавий монахлик жамоасининг раҳбарлари – 
www.ziyouz.com kutubxonasi


412
сангхилардан ташкил топган. Камбоджа маъмурий жиҳатдан про-
винцияларга бўлинган. Шаҳарлар ўзини ўзи бошқариш тизимига 
эга бўлмасдан, қирол томонидан тайинланган амалдор томонидан 
бошқарилган. Ҳунармандлар, амалдорлар, ҳарбий хизматчилар, 
савдогарлар ва хизматкорлар шаҳарлар аҳолисининг асосини таш-
кил қилади. Пномпень – мамлакатнинг пойтахти, иқтисодий ва ма-
даний маркази ҳисобланарди. Қишлоқларда деҳқонлар асосан шоли 
етиштириш, чорвачилик ва балиқчилик билан шуғулланардилар. 
Деҳқонлар шахсан озод бўлиб, ишлов бериш шарти билан ерга эга-
лик қилардилар.
XVI аср бошларида Камбоджа Осиё давлатлари ичида нисба-
тан ривожланган бўлиб, кучли армия ва флотга эга эди. Мамлакат
четга олий навли гуруч, балиқ, фил суяги, олтин экспорт қиларди ва 
четдан матолар, ширинликлар, симоб ва бошқа товарлар олиб ки-
рарди.
XVI аср бошларидан кхмер зодагонларининг ўзаро кураши нати-
жасида Камбоджа давлатининг инқирозга юз тутиш жараёни бошла-
нади. Оқибатда деҳқон Най Кан бошчилигида деҳқонлар қўзғолони 
бошланади. Қўзғолончилар Пномпенни эгаллаб, 1502 йили қиролни 
тахтдан тушириб, қатл қиладилар. Бироқ қиролнинг укаси Анг Тян 
қўзғолончиларни енгиб, раҳбарларини қатл эттиради. Шундан сўнг 
тахтга келган Анг Тян 1510 йилдан Аютияга (ҳозирги Тайланд 
ҳудудидаги давлат) қарши уруш бошлайди. Бу уруш анча узоқ да-
вом этди. Кхмерлар 1531 ва 1549 йиллари Аютия ҳудудига бости-
риб кирдилар, Прачин вилоятини таладилар, аммо бу ерда муқим 
ўрнашиб олишга эриша олмадилар. 1556 йили Аютия Камбоджага 
илгари олиб қўйилган Чантабун ерларини қайтариб беришга маж-
бур бўлди. Шундай қилиб Камбоджа ҳудуди ўзининг XIV асрдаги 
чегаралари бўйича тикланди. Аютияга қарши юришлар Баром Реа-
теанинг вориси Сатхе I даврида ҳам давом эттирилди.
Дастлабки христиан миссионерлар Камбоджада XVI аср ўрта-
ларида пайдо бўлдилар, уларга ўз динларини тарғиб қилишга рух-
сат берилди. Бироқ маҳаллий аҳолининг кўпчилиги бу динга 
қизиқиш билдирмаганлиги сабабли миссионерлар тез орада қайтиб 
кетишди.
XVI аср охирлари яна Камбоджанинг юксалиш даври бўлди. 
Мамлакатнинг янги пойтахти – Ловек шаҳри бунёд этилди, кўплаб 
монастирлар ва бошқа бинолар барпо этилди. Бироқ Аютия билан 
www.ziyouz.com kutubxonasi


413
давом этаётган уруш мамлакатга катта зарар келтирди. Пойтахт
Ловек тай қўшинлари томонидан вайрон қилинди.
Мамлакатдаги ҳолатдан норози бўлган халқ қўзғолон кўтариб, 
қиролни ўлдиради. Бироқ ҳукумат қўзғолонни бостиришга эриш-
ди. Мамлакат пойтахти Удонг шаҳрига кўчирилиб, маъмурий 
ислоҳотлар ўтказилди.
XVII аср бошларида Камбоджа билан Аютия кучайиб бора-
ётган Дайвьетга қарши бирлашишга ҳаракат қилдилар. Аммо
тез орада Камбоджа қироли Чей Четта II нинг режаси ўзгариб, у 
Нгуенларнинг қизларидан бирига уйланди. Шу тариқа Камбоджа-
нинг минтақадаги мавқеини анчагина мустаҳкамлашга эришилди.
XVII аср ўрталарига келиб Камбоджада ислом ва буддавийлик 
динлари тарафдорлари ўртасида келишмовчилик пайдо бўлди. Гап 
шундаки, тахтда ўтирган қирол Чан ислом динини қабул қилган 
бўлиб, бундан зодагонларнинг катта қисми норози эди. Натижада 
вьетнамликлар томонидан қўллаб-қувватланаётган Преах Батом Ре-
атеа бошчилигидаги буддавийлик тарафдорлари ғалаба қилишди. 
Чан тахтдан ағдарилиб, Батом Реатеа ҳокимиятга келди.
XVII аср охирларига келиб Камбоджанинг Вьетнам билан му-
носабатлари ёмонлашди. Мамлакатнинг Жанубий Вьетнам билан 
чегарадош ерларида вьетларнинг қишлоқлари пайдо бўлди. Улар 
деҳқончилик билан шуғулланиб, Камбоджа қиролига солиқ тўларди. 
Бироқ тез орада вьетлар жиддий сиёсий кучга ҳам айланиб, кхмер 
зодагонларига таъсир ўтказа бошлади. Уларнинг ҳарбий тузилма-
лари кхмерларнинг тахт талашувларида фаол иштирок этишар ва 
ўзларига маъқул талабгорни тахтга чиқариш учун курашардилар.
Камбоджа қироллари Вьетнамнинг таъсири кучайиб бораёт-
ганлигидан хавотирга тушишар ва мамлакат ичкарисида Дайвьет 
билан тил бириктираётган кучларга қарши курашишга ҳаракат 
қиларди. Аммо XVIII аср иккинчи ярмидан бошлаб то француз мус-
тамлакачилиги ўрнатилгунга қадар (Камбоджа расман 1863 йили
Франция протекторатига айланди) Камбоджа Вьетнам ва Сиамнинг 
икки томонлама сюзеренитети
1
остида бўлди.
Лаос. Янги давр бошларида ҳозирги Лаос ҳудудида ҳали 1353 
йили ташкил топган, ўзига хос конфедерациядан иборат бўлган 
Ланг Санг давлати фаолият кўрсатарди. Бу давлат ярим мустақил 
ҳудудлардан иборат бўлиб, уларнинг марказий ҳокимият билан 
1
Сюзеренитет – сюзеренларнинг ўз вассалларига нисбатан олий ҳуқуқи.
www.ziyouz.com kutubxonasi


414
муносабати «сюзерен-вассал» тамойилига асосланган эди. Олий 
ҳукмдор – тяусивит маҳаллий ҳукмдорлар – тяумнангларнинг усти-
дан назорат ўрнатган. Тяумнанг ҳокимиятга келиш пайтида тяуси-
витга содиқлик ҳақида қасамёд қабул қилган.
XV аср охирларида вьетнамликларнинг Миянг Пуен князлигига 
бостириб кириши ва Ланг Сангнинг пойтахтини босиб олиши на-
тижасида Лаос давлати кучсизланиб қолди. Фақат қирол Потисарат 
(1530 –1559) Сиамга қарши уруш олиб бориб ва Вьетнам билан тин-
члик муносабатларини ўрнатиб, давлатни мустаҳкамлашга эришди. 
Потисират вафотидан сўнг ҳокимиятга келган Тхао Саи Сетхати-
рат 1560 йили Аютия билан иттифоқчилик шартномасини имзо-
лади. 1563 йили мамлакат пойтахти Луанг Прабанг (Олтин Будда 
шаҳри) шаҳридан Вьентьянга кўчирилди. Шу даврда ҳозирги Бирма 
ҳудудида жойлашган Ава давлати билан уруш олиб борилди. Уруш-
да лаосликлар муваффақиятсизликка учраб, XVI аср охирларигача 
бирмаликларга қарам бўлиб қолди.
1637 йили Сумин Вонгснинг ҳокимиятга келиши билан Ланг 
Санг яна кучли давлатга айланади. Унинг даврида бир қатор 
ислоҳотлар ўтказилиб, Ланг Санг минтақадаги бошқа давлатлар би-
лан рақобатлаша оладиган марказлашган давлатга айланди. Сумин 
Вонгс ўз ҳукмронлиги йилларида Сиам ва Дайвьет билан дўстона 
муносабатлар ўрнатишга эришди.
Шу даврда Лаосга дастлабки европалик миссионерлар – гол-
ландларнинг келиши бошланади. Бироқ католик иезуитлар бўлган 
бу миссионерлар ҳеч қандай муваффақиятга эришмадилар.
1694 йили Суминг Вонгс вафот этди. У ўзидан ворис қолдир-
мади. Шу сабабли зодагон гуруҳларнинг вакиллари ўртасида тахт 
учун кураш бошланиб, Ланг Сангни ҳалокат ёқасига олиб келди. 
XVIII аср бошларида давлат бир неча қисмларга бўлиниб кетди. 
Шимолда Луанг Прабанг, марказда Вьентьян, жанубда Тямпатсак 
ва бошқалар. Буларнинг бир қисми Дайвьетнинг вассалига айлан-
ди.
1750 йили Луанг Прабанг ҳукмдори вьетнамликларга ўлпон 
тўлашдан бош тортади ва бундан норози бўлган вьетнамлик 
қўшинларнинг ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлади.
XVIII аср ўрталарига келиб Лаос ерларига Бирма ўз қизиқишини 
намойиш қилди. Бирмаликлар Вьентьяннинг ёрдами билан 1753 
йили Луанг Прабанг ҳудудига бостириб киришди. 1768 йили
www.ziyouz.com kutubxonasi


415
Аютиянинг аралашуви билангина Луанг Прабанг бирмаликлардан 
озод қилинди. 1774 йили Аютия билан Луанг Прабанг ўртасида 
Бирмага қарши иттифоқ тузилди. Бунинг натижасида Луанг Пра-
банг Аютиянинг вассалига айланди. Шунингдек, Вьентьян ҳам 
70-йилларнинг охиридан бошлаб Сиамга вассалликни тан олишга 
мажбур бўлди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish