Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet215/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XXIV боб бўйича саволлар
1. Даян-хон вафотидан сўнг Мўғулистонда қандай сиёсий жараён бош
ланди?
www.ziyouz.com kutubxonasi


406
2. Ламаизм динининг кириб келиши Мўғулистонда маданиятнинг ри-
вожланишига қандай таъсир кўрсатди?
3. Жўнғор хонлигининг ташкил топиши ва инқирози асосий сабаблари
нимада эди?
XXV Б О Б. XVI–XVIII АСРЛАРДА ЖАНУБИ-ШАРҚИЙ 
ОСИЁ МАМЛАКАТЛАРИ
Жануби-Шарқий Осиё географик атама бўлиб, унга, одатда, 
Вьетнам, Камбоджа, Лаос, Мьянма (Бирма), Индонезия, Тайланд, 
Филиппин, Малайзия, Сингапур ва Бруней киради.
Бу мамлакатларнинг Янги даврдаги тарихи (Тайланддан таш-
қари) аниқ икки босқичга – мустамлакачиликкача ва мустамлака 
даврларига бўлинади. Баъзи бир хронологик ўзгаришларни айтма-
ганда, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жабҳалардаги жараёнлар ха-
рактер жиҳатидан бир-бирига жуда яқин.
Жануби-Шарқий Осиё халқларининг тарихий тақдирида мус-
тамлакачилик омили масаласи баҳсли ҳисобланади. Айрим тад-
қиқотчилар Ғарбнинг «цивилизация олиб келганлигига», бу ерда 
яшаётган халқларни Европа фани ва маданияти ютуқлари билан 
таништирганлигига урғу берсалар, бошқа бир тадқиқотчилар ғарб-
ликларнинг ҳукмронлигида фақат салбий томонларнигина кўради 
ва асосан, мавжуд қолоқ иқтисодий – ижтимоий тизимнинг сақланиб 
қолишида уларни айблашади.
Ушбу муаммо билан боғлиқ яна бир муҳим жиҳат диний омил 
ҳисобланади. Жануби-Шарқий Осиё минтақасида Янги даврда 
қуйидаги динлар кенг ёйилди: буддизм (Ҳиндихитой давлатлари
Бирма ва Тайландда), ислом (Индонезия, Малайзия, Бруней ва Фи-
липпиннинг жанубида), христианликнинг католик мазҳаби (Фи-
липпин ва Вьетнамнинг жанубий қисмида). Бундан ташқари тарих-
шуносликдаги яна бир алоҳида, анчагина баҳсли муаммо католик 
черковининг миссионерлик фаолияти, унинг ўрганилаётган халқлар 
тарихий тақдиридаги зиддиятли роли муаммосидир. Ушбу масалада 
ҳам тарихчилар ўртасида ягона қараш мавжуд эмас.
Вьетнам. Ҳозирги Вьетнамнинг шимолий қисмида 1069 йили 
пайдо бўлган Дайвьет давлати Янги давр бошларида ўзининг энг 
юксалган даврини бошдан кечираётган эди. 1428 йилдан бери 
ҳокимиятда турган вуа (олий ҳукмдор) Ле сулоласи вакили Ле Тхань 
www.ziyouz.com kutubxonasi


407
Тонг даврида Вьетнамда абсолют монархия ўрнатилди. Қишлоқ 
хўжалигининг яхши ривожланганлиги сабабли XV асрда Дайвьет-
да юқори ҳосил олинган ва деярли очарчилик бўлмаган. Жамоа ер-
лари деҳқонларга тегишли бўлиб, ҳар олти йилда бир марта қайта 
бўлинар, деҳқонлар тўғридан-тўғри давлатга солиқ тўлар, бу эса 
ўз навбатида деҳқонлар меҳнатини рағбатлантирар эди. Бундан 
ташқари хусусий ер эгалиги ҳам мавжуд бўлиб, улар ўз ерларини 
жамоа ерлари ҳисобига кенгайтириб бориш имкониятига эга эди. 
Бу ҳол Дайвьетнинг кейинги ижтимоий-иқтисодий ривожида се-
зиларли роль ўйнади. Ҳунармандчилик ва қазилма бойликлардан 
фойдаланиш ривожланди. Унча катта бўлмаган ҳажмдаги ташқи 
савдо марказий ҳокимият назоратида турарди. Ташқи савдонинг 
суст ривожланганлиги Вьетнам ҳудудида зираворларнинг йўқлиги 
ва чет эл кемалари учун қулай портларнинг мавжуд эмаслигида эди. 
Шу даврда вуаларнинг олий ҳокимиятини эътироф этувчи қонунлар 
тўплами шаклланди.
1471 йили Дайвьетга ҳозирги Вьетнамнинг Марказий ва Жану-
бий қисмларида жойлашган Чампа (Тямпа) давлати қўшиб олинди. 
Жанубда шаҳарсозлик, қишлоқ хўжалиги ва савдо тез ривожланди, 
ерга давлат эгалиги мустаҳкамланди, ирригация иншоотлари кен-
гайди, ички ва ташқи савдо ривожланди. Конфуцийлик расмий маф-
кура бўлиб қолди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish