Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


XVIII аср охири – XIX аср бошларида Кореядаги ижтимоий



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet212/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XVIII аср охири – XIX аср бошларида Кореядаги ижтимоий 
тараққиёт. XVIII аср охирларида Кореядаги ижтимоий ҳаёт ва 
ижтимоий онгда янги ҳолатлар кўзга ташланади. Улар мамлакат-
да XVII–XVIII асрлар давомида рўй берган иқтисодий силжиш-
лар билан боғлиқ эди. Феодал муносабатларнинг тўсиқ бўлишига 
қарамасдан, мамлакатда маҳаллий бозорлар шаклланди, Тэгу 
шаҳридаги ярмарка каби умуммиллий аҳамиятга эга бўлган савдо 
марказларининг дастлабки кўринишлари пайдо бўлди. Хитой ва 
www.ziyouz.com kutubxonasi


401
Япония билан ташқи савдо алоқалари кенгайди, шаҳарларда савдо-
гарлар қатлами кенгайди. Шаҳардаги савдо-ҳунармандчилик билан 
шуғулланувчи аҳолининг манфаатларини кўзлаб, конфуцийлик би-
лан алоқани узган ёзувчилар ва олимларнинг фаолиятлари ривож-
ланди. «Сирхак» (реал фанлар учун) оқимини ва унинг энг илғор 
қисми – «пукхак» (Шимолдан, яъни Хитойдан таълим олиш учун) 
гуруҳини ташкил қилувчи кўпчилик ёзувчиларнинг фаолиятлари 
XVIII аср охири – XIX аср бошларига тааллуқли. Янги бадиий ада-
биётнинг асосчиси Пак Чжи Вон, ажойиб математик ва астроном 
Хон Дэ Йон, шунингдек, бошқа бир қатор ёзувчилар ва олимлар ҳам 
ана шу оқимдан эдилар. Бу гуруҳга конфуцийлик таълимотига сал-
бий муносабат ва ўзгаришларга интилиш хос эди. Улар ўз цивили-
зацияси билан ғурурланадиган Корея ҳатто «ёввойи» маньчжурлар 
Хитойидан ҳам ўрганиши зарур деб ҳисоблардилар. Пукхак тараф-
дорларининг фикрларига кўра, Хитойнинг ютуқларидан фойдала-
ниш, қишлоқ хўжалигини юксалтириш, савдони ривожлантириш, 
Кореяни гуллаб-яшнаётган мамлакатга айлантириш учун зарурий 
шартлардан эди.
Йонихон уезди бошлиғи Пак Чже Га 1799 йили қиролга йўллаган 
номасида бу оқимнинг ижтимоий-иқтисодий ғояларини жуда кенг 
баён қилган. Пак Чже Га деҳқонларнинг оғир ва ҳақ-ҳуқуқсиз 
аҳволларига кўп эътибор қаратарди ва шундай хулосага келади: 
«Агар ҳаммаси ҳозиргидек қоладиган бўлса... унда бундан кейин 
бир кун ҳам яшашнинг иложи қолмайди, чунки бу каби ҳолат бар-
ча ҳудудларда ва бутун мамлакатда мавжуд». Шунинг билан бир-
га, у мамлакатни инқироздан чиқаришнинг кенг дастурини таклиф 
қилди. Дастурни амалга оширишнинг асосий шарти эса жиловсиз 
эксплуатациянинг юмшатилиши эди.
Феодализмга қарши йўналиш 18 йил умрини сургунда ўтказган, 
сирхакнинг энг йирик вакили Дйон Як Йоннинг (1762 йил туғилган) 
илмий асарларида жуда ёрқин баён қилинган. Унинг асарларида, 
айниқса «Қул қилинган халқ ҳақида китоб»да мавжуд тузум қаттиқ 
танқид остига олинади.
Шундай қилиб, аслзодаликнинг мухолифатлик қатламларида 
пайдо бўлган сирхак ва рукхак фақат мавжуд тузумни танқид 
қилибгина қолмасдан, янги ижтимоий воқеаларнинг даракчилари 
ҳам бўлдилар. Бироқ Кореянинг қолоқлиги ва янги ижтимоий тузум 
унсурларининг заифлиги туфайли бу ғоялар кенг тарқала олмади. 
26 – Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi


402
Бундан ташқари, Европанинг илғор илмий ғояларини қабул қилар 
эканлар, ҳатто феодал зиёлиликнинг энг илғор вакиллари ҳам хри-
стиан миссионерларининг таъсири остига тушиб қолдилар, улар-
нинг фаолиятларида мамлакатни қарам қилишга бўлган яширин 
тайёргарликни кўра олмадилар.
Қирол Йончжон (1725 –1776) даврида ҳокимиятда бўлган но-
ронлар феодал эксплуатацияни тартибга солишга ва оғир аҳволда 
бўлган суғориш тизимини тиклашга янги уринишларни амалга 
оширди. Тез-тез бўлиб турадиган қурғоқчилик ва оммавий очарчи-
лик туфайли ҳукумат суғориш тармоқлари: тўғонлар, сув омборла-
ри қуриш, очарчилик ҳолати учун махсус дон омборлари ташкил 
қилиш билан шуғулланди, шунингдек, гуручдан спиртли ичимли-
клар тайёрлашни ман қилишга ва баъзи бир давлат солиқларини 
бекор қилиш ёки камайтиришга мажбур бўлди. Сўроқ қилиш пай-
тида қийноқнинг энг оғир турлари (оёқларни синдириш) ҳам ўша 
пайтда бекор қилинганди. Қирол Йончжон даврида деҳқонларнинг 
заминдорларга шахсий қарамлигини бекор қилиш ва қул аёлнинг 
невараси озод инсон бўлиши ҳақида декларация (лекин у фақат 
қоғозда қолди) эълон қилинди. Заифлашаётган феодал тузум-
ни мустаҳкамлашга бўлган бу уринишлар 1785 йилда тузилган, 
«Қонунларнинг буюк тўплами» деб номланган ҳужжатда ўз ифо-
дасини топди. Бу ҳужжатда феодал эксплуатацияни қонун томони-
дан ўрнатилган маълум бир тартиблар орқали чеклашларга уриниш 
ифодаланган.
* * *
Хуллас, заминдорлар ва амалдорлар ҳукмронлигини мустаҳ-
камлаш мақсадида қилинган қисман ён беришлар, мамлакатдаги бу-
тун феодал тизимнинг чуқур инқирозини тўхтата олмади. Мамлакат 
Хитой, Япония, Россия ва Европа давлатларининг мустамлакачилик 
объектига айланиб борди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish