Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XXII боб бўйича саволлар.
1. Янги давр бошларида Японияни қандай ўзига хос жиҳатлар ажратиб
турарди?
2. Японияни бирлаштириш учун кураш қандай асосий босқичлардан
иборат?
3. Токугавалар даврида Япония ривожланишининг асосий жиҳатлари
нималардан иборат?
4. Токугавалар Японияни чет элликлар учун ёпиб қўйиш орқали қандай
жараёнларнинг олдини олишга уриндилар?
5. Иқтисодий ривожланишдаги қандай жиҳатлар деҳқонлар қўзғолон-
лари ва шаҳарликларнинг чиқишларига олиб келди?
www.ziyouz.com kutubxonasi


393
XXIII Б О Б. XVI–XVIII АСРЛАРДА КОРЕЯ
Янги даврнинг бошланишида Кореяни, 1392 йили ҳокимият те-
пасига келган, Ли сулоласи бошқаришда давом этарди. Сулола асос-
чиси Ли Сонг (1392 –1398) Кореяни, аввалги сулола даврида аталган 
«Корё» ўрнига, «Чайсон» деб атади. Чайсон иероглифлари «тонг 
гўзаллиги» ёки «тонг хотиржамлиги» маъноларини англатади. Ли 
Сонг даврида Кореянинг давлат тузуми Минлар сулоласи давридаги 
Хитой намунасида қайтадан ташкил қилинди.
Янги даврда Кореянинг ижтимоий тузуми. Аҳолининг асосий 
машғулоти деҳқончилик бўлган Кореяда ерга ҳукмрон феодаллар 
(ёки аслзодалар-янбанлар қатлами) эгалик қиларди. XIX аср охир-
ларига қадар давлат-феодал ер эгалигига асосланган муносабат-
лар тизими сақланиб қолди. Унда эксплуатациянинг асосий шакли 
маҳсулот рентаси – солиқ (шоли ёки бошқа маҳсулот билан) эди. 
Аммо бундан ташқари, аҳоли сарой маҳкамаси ёки ҳукумат ташки-
лотлари фойдасига турли ишларни бажаришлари (баршчина) лозим 
бўларди.
Маҳсулот етиштирувчи деҳқон хўжалиги жамиятнинг иқтисодий 
асоси, деҳқон жамоалари эса – энг кичик хўжалик ва ижтимоий би-
рикма эди. Ҳали XIV–XV асрлар оралиғидаёқ ўрнатилган ерга эга-
лик қилиш шаклига биноан барча ерлар давлатники (кондйон) ва
хусусий фойдаланишда (лекин ерга давлат эга бўлганлиги туфайли, 
хусусий эгаликда эмас) бўлган помешчикники (садйон) эди. Аммо 
ҳар иккала ҳолатда ҳам ерга йирик ер эгалари – помешчиклар, 
амалдорлар ва умумдавлат рентаси – солиқни йиғиш ҳуқуқини 
ўзлариники қилиб олган ҳукмрон уруғ вакиллари хўжайинлик 
қилишарди.
Феодал эксплуатация савдо – судхўрлик капиталини эксплуата-
ция қилиш билан чуқурлаштириларди. Эксплуатация қилишнинг 
судхўрлик усулларидан помешчикларнинг ўзлари ҳам фойдала-
нардилар, бунда давлат, баҳорда деҳқонларга кузда фоизи билан 
қайтариб бериш шартини қўйиб, дон қарз бериб туриш тизимини 
ўрнатган ҳолда, энг йирик судхўр сифатида иш юритарди.
Қишлоқ хўжалигидаги бундай ҳолатга шаҳар иқтисоди, саноат 
ва савдо тараққиётининг паст даражаси мос келарди. Ҳунармандлар 
ҳам, худди деҳқонлар сингари, қарам қилинган ва уларнинг аксари-
яти ҳукумат буюртмаларини бажариш билан банд эдилар. Бундан 
www.ziyouz.com kutubxonasi


394
фақат тўқимачилик мустасно эди. Матолар деҳқон хўжаликларида 
тайёрланар ва шу ҳолда хазинага тушарди. XV аср охирларида бар-
ча ҳудудий шаҳарларда 3511 та давлат ҳунармандлари бор бўлиб, 
XIX асрга келиб уларнинг сони 5431 тагача кўпайди.
Иқтисодий муносабатлар билан белгиланган корейс жамиятининг 
синфий таркиби тоифалардаги фарқлар билан мустаҳкамланганди. 
Феодал ер эгалари синфини ҳукмрон тоифа «янбан» (икки бўлиниш) 
ташкил қиларди, тоифалар пиллапоясида янбанлардан пастда ўрта 
табақа – «чжунин» турарди. Унга йирик савдогарлар, шунингдек, 
врачлар, танобчилар, рассомлар ва давлат лавозимларини эгаллаб 
турган, лекин аслзодалар тоифасига кирмаган кишилар мансуб эди-
лар.
Аҳолининг жуда катта қисми иккита паст тоифага тегишли эди: 
1) «сянин» тоифаси (оддий одамлар), унга деҳқонлар, майда савдо-
гарлар, ҳунармандлар кирардилар, ва 2) «чёнин» (пасткашлар) тои-
фасига қуллар билан биргаликда «ифлос» ҳисобланган бир қатор 
касбларнинг вакиллари: акробатлар, қамоқхона хизматчилари, 
фоҳишалар, кўча тозаловчилар ва жамоат жойларидаги хизматкор-
лар, қассоблар ва бошқалар кирардилар.
Ернинг олий мулкдори ҳисобланган қирол қиёфасида олий дав-
лат ҳокимияти мужассам эди. У барча давлат ишларининг олий 
бошқарувчиси, ўз фуқароларининг ҳаёти ва мулки устидан чеклан-
маган ҳокимиятга эга эди.
Мамлакатни давлат имтиҳонлари –«кваго »да танлаб олинадиган 
феодал амалдорлар гуруҳи бошқарарди. Амалда бу имтиҳонларни 
фақат имтиёзли тоифа вакилларигина топшира олардилар. Барча 
фуқаро амалдорлари ва ҳарбий бошлиқлар даражаларга, унвонларга 
ажратилганди. Марказда маъмурий ҳокимиятни давлат Олий кен-
гаши – «Ичжонбу» амалга оширарди, уни биринчи даражали учта 
амалдор ва унга бўйсунувчи тармоқлар: 1) давлат хизмати (амалдор-
лар), 2) молия, 3) маросимлар, 4) ҳарбий ишлар, 5) жиноий ишлар, 
6) жамоатчилик ишлари бўлимларидаги маҳкамалар бошқарарди. 
Маҳкамалардан ташқари пойтахтда яна ўнлаб турли хил идоралар 
ва ташкилотлар жойлашганди ва уларда Кореянинг қолган барча 
шаҳарларини бирга қўшиб ҳисобланганидагидан ҳам кўпроқ амал-
дорлар бор эди.
Корея маъмурий жиҳатдан саккизта вилоятга (Кйонгидо, Чун-
чйондо, Кванвондо, Чжалладо, Кйансандо, Хванхэдо, Хамгйондо, 
www.ziyouz.com kutubxonasi


395
Пхйонандо) ва 332 та округга бўлинганди. Ҳар бир вилоятни гу-
бернатор (гамса) бошқарар, унга округлардаги барча бошлиқлар 
бўйсунарди. Округ бошлиқларига қишлоқ бошқармалари бўйсу-
нишарди. Қишлоқларни оқсоқоллар – тхонхжан бошқарарди, улар 
қишлоқнинг энг бой кишиларидан тайинланарди. Қишлоқ жамоа-
сининг барча аъзоларини (жамоа ичида эса – барча уруғдошларни) 
бир-бирларига ўзаро кафиллик боғлаб турарди. Ҳокимиятнинг бар-
ча амалдорлари жамоа ҳаёти устидан майдакашлик ва зулмкорлик 
билан назорат олиб боришарди. Улар солиқлар тўланишини, маж-
буриятлар ва одатларга, маросимлар ўтказилиши шартларига риоя 
қилинишини қаттиққўллик билан кузатиб, барча усуллар билан 
деҳқонлар ҳисобидан бойлик орттирардилар.
Иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланиш бўйича янги давр-
даги Корея Осиё ҳамда Шимолий Африканинг кўпгина мамла-
катларидан орқада эди. Бунинг сабабларини XVI асрдаги феодал 
ғалаёнлардан излаш лозим, лекин ундан ҳам кўпроқ равишда – япон 
ва маньчжур босқинларидан кейин деҳқонларнинг аҳволлари ёмон-
лашишидан, унинг заминдорлар томонидан аёвсиз эзилганлигидан 
ва бунинг оқибатида, деҳқон хўжаликлари вайрон бўлганлигидан 
изламоқ керак. Умуман, деҳқонлар ва ҳунармандларнинг феодал 
эзилиши ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишини кечиктир-
ди. Тез-тез бўладиган ҳосилсизликлар, оммавий очарчилик ва ка-
салликлар юз минглаб кишиларнинг умрига зомин бўларди. XVII 
аср 50-йиллари бошларида (маньчжур босқини оқибатида) бутун 
Кореяни қамраб олган очарчилик рўй берди. Шимолий вилоятлар – 
Пхйонандо ва Хамгйондода XVII аср 80-йилларида аҳолини хона-
вайрон қилган сув босишлари ва ёнғинлар бўлиб турди. XVIII аср-
даги энг йирик офатлардан 1722 йили Чжечжюдо оролидаги очарчи-
ликни ва 1751 ҳамда 1776 йилларда бутун мамлакатни қамраб олган 
очарчиликларни айтиб ўтиш мумкин. Очарчилик кўп сонли халқни 
пойтахтга томон қувди ва бундай ҳолатларда, исёнлар бўлишидан 
қўрққан ҳукумат, очарчилик қурбонларига ёрдам кўрсатарди. Бироқ 
бу ёрдам муҳтожларнинг юздан бирини ҳам қониқтирмасди. Очар-
чилик йилларида вабо ва ўлат касалликлари халқнинг бошига 
ёғилган офат эди. Фақат 1786 йилнинг ўзидагина вабодан 370 минг 
киши ҳалок бўлди (солиқ рўйхатига кўра 7 миллиондан ортиқроқ 
аҳолидан).
www.ziyouz.com kutubxonasi


396
Аёвсиз эзишлар ва сиқувга олишлар деҳқонларнинг оммавий но-
розиликларини келтириб чиқарди. Деҳқонларнинг курашлари тур-
ли кўринишларда бўларди. Улар қўзғолонларда, айрим феодаллар 
ва амалдорларни ўлдиришда, солиқларни тўлаш пайтида рўйхатга 
олинган ерлардан оммавий қочишларида намоён бўларди. Афсуски, 
XVII–XVIII асрлардаги кўп сонли деҳқон қўзғолонлари корейс та-
рихчилари томонидан ҳанузгача яхши ўрганилмаган. Ҳозирча баъзи 
бир (балки энг муҳимлари эмасдир) деҳқон қўзғолонлари ҳақидаги 
оддий хабарларгина маълум, холос. Уларга, Кончжу шаҳрида (Чун-
чйондо вилоятида) 1644 йили бўлиб ўтган катта исённи, 1684 йили 
қандайдир диний мазҳаб томонидан уюштирилган, «иложи бори-
ча кўпроқ аёнларни ўлдиришга» чорлаган қўзғолонни ёки ниҳоят,
XVIII аср бошларида Чжоллодо вилоятидаги ерсиз деҳқон ларнинг 
қўзғолонини киритиш мумкин. Халқ қаршилигининг ва ижтимо-
ий қарама-қаршиликлар кескинлашишининг бевосита кўрсатгичи 
бўлиб, XVIII аср бошларида ҳокимиятнинг деҳқонларга қарши 
жазо чораларини кучайтирганлиги хизмат қилиши мумкин.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish