Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Товар-пул муносабатларининг ўсиши



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Товар-пул муносабатларининг ўсиши. Япон феодализми ва 
унинг тимсоли бўлган Токугавалар тузуми янги шаклланаётган 
ҳаётий воқеалар билан аёвсиз қарама-қаршиликларга тобора кўпроқ 
киришаётганди. Японияда юз бераётган ижтимоий-иқтисодий жа-
раёнлар бутун феодал иқтисоднинг қулаганлигидан, тузумнинг иж-
тимоий таянчлари емирилиб бораётганлигидан ва товар-пул муно-
сабатлари барқарор ривожланаётганлигидан далолат берарди.
Япон қишлоқларида ҳам жиддий ўзгаришлар юз бераётган-
ди. Товар-пул муносабатлари ривожлана бориши билан ички 
табақаланиш жараёни тезлашди. Ҳали XVIII аср бошларидаёқ 
шаҳарларда кўпчилик солиқларни пул билан тўлай бошладилар. 
Аста-секин тўловлар пул-маҳсулот аралаш шаклини ола бошлади. 
Пулга бўлган эҳтиёж деҳқонларнинг савдо-судхўрлик капиталига 
қарамлигини оширарди. Одатда қарз ерни гаровга қўйиш эвазига 
берилганлиги туфайли деҳқонлар тобора катта миқдорда ўз ер май-
донларидан айрилар, ерсиз арендаторларга ва тўлай олмайдиган 
қарздорларга айланарди. Оч деҳқонларнинг катта қисми кун кўриш 
чорасини излаб шаҳарларга интилишарди. Ўша замонларда уларни 
образли қилиб, «сув ичаётган деҳқонлар» деб аташарди.
Ўша пайтлардаги япон қишлоқларида бой деҳқонларнинг кам сон-
ли, лекин иқтисодий кучли бўлган қатлами ўсиб борар ва шаҳарлик 
савдогарлар ҳамда судхўрлар қаторида камбағал деҳқонларнинг 
асосий қисмини эзар, ерларини эгаллаб оларди. Булар «гоно»лар-
бой деҳқонлар ва «госи»лар-ерларини ўзларида сақлаб қолган, 
оддий самурайлардан чиққан ер эгалари эдилар. Бироқ асосий ер 
сотиб олувчилар, ўз ҳосилдор ерларини тез кўпайтириб бораётган 
www.ziyouz.com kutubxonasi


391
ва деҳқонларни чўлларни ҳайдашга мажбур қилаётган савдогарлар 
ҳамда судхўрлар эди.
Шундай қилиб, кўринишдан «ўзгармас» бўлган токугава қиш-
лоқларидаги феодал муносабатлар қобиғи остида асосан савдогар-
судхўрлардан бўлган амалдаги ер эгаларининг янги синфи пайдо 
бўла бошлади. Бунда ерни эгаллаб олиш ёки ҳатто сотиб олиш ҳам 
ноқонуний эди, чунки феодал Японияда ерни сотиш ва сотиб олиш 
тақиқланганди. Шунинг учун келишувлар муҳлатсиз ижарага бе-
риш, совға қилиш, ердан воз кечиш ва шу кабилар кўриниши остида 
расмийлаштириларди.
Ҳали XVIII асрдаёқ касаначилик кенг тарқалганлиги юқорида 
айтиб ўтилганди. Уларнинг ташкилотчилари бўлган савдогар-
судхўрлар кўпинча деҳқон аёлларни хомашё билан таъминлар 
ва улардан тайёр маҳсулотларни йиғиб оларди. Япониянинг тур-
ли ҳудудлари товарларнинг қатъи белгиланган турларини ишлаб 
чиқаришга мутахассислашган бўлиб, бу товарлар йирик фирмалар-
нинг қўлларида тўпланар, кейин бозорга чиқариларди.
Сёгунат иқтисодиётидаги катта ўзгаришларга сабаб бўлган энг 
муҳим омил шаҳар мануфактурасининг пайдо бўлиши эди. Бирин-
чи мануфактуралар XVIII аср охирларида, аввалига соя қайнатиш 
ва вино тайёрлаш саноатида пайдо бўла бошлади. Саноат ишлаб 
чиқаришидаги навбатдаги қадам XVIII–XIX асрлар чегарасида, 
Киотода биринчи тўқувчилик устахоналарининг яратилиши эди. 
Уларда ҳам асосан аёллар ишларди, тадбиркор-савдогар эса уларга 
маош тўларди. Тез орада тўқимачилик мануфактуралари – аввалига 
тўқув ва йигирув, кейинроқ бўёқчилик ва кулолчилик бўйича пай-
до бўлди. Бу мануфактураларнинг аксариятида ёлланма ишчилар 
меҳнат қиларди. Бу корхоналардаги ишчилар сони 20–30 кишидан 
ошмасди.
Деҳқонларнинг шаҳарларга қочиб кетишлари, ҳунармандларнинг 
хонавайрон бўлишлари, ронинлар сонининг ошганлиги туфайли 
шаҳарларда ўз ишчи кучини сотишга тайёр бўлган кишиларнинг 
кўпчилиги тўпланганди. Шундай қилиб, капиталистик турдаги ма-
нуфактураларнинг пайдо бўлишини осонлаштирувчи жуда муҳим 
шарт яққол кўриниб турарди.
Ҳали XVIII аср ўрталарида ҳукмдор синфнинг – унинг энг кўп 
сонли гуруҳи – самурайларнинг ички табақаланиш жараёни сези-
ларли кучайганлиги юқорида таъкидлаб ўтилганди. Айниқса, ро-
www.ziyouz.com kutubxonasi


392
нинларнинг ва оддий самурайларнинг табақаланишлари ва айтиш 
мумкинки, буржуача қайта дунёга келиши тез юз бараётганди. 
Қарзларидан қутулмоқчи бўлган, ўз иқтисодий аҳволларини ях-
шилашга уринган оддий самурайлар, шон-шараф қоидаларини бу-
зиб савдо қила бошладилар, турли хил майда ҳунармандчиликни – 
чироқлар, ўйинчоқлар, ёзиш учун мўйқаламлар, ёмғирпўшлар ва 
шу кабилар ишлаб чиқаришни бошладилар. Самурайларнинг оддий 
шаҳарликлар билан турмуш қуришлари одатий ҳол бўлиб қолди.
Токугавалар даврининг охирига келиб, князликларнинг бир 
маҳсулот турини ишлаб чиқариш бўйича мутахассислашиши узил-
кесил ўрнатилди. Шу равишда Кага тумани – лок, Тоса князлиги – 
қоғоз, Сацума князлиги – ип-газлама бўйича мутахассислашди.
* * *
Шундай қилиб, алоҳида ҳудудлар ўртасида меҳнатнинг 
тақсимланиши умумяпон миллий бозори яратилишига олиб келди. 
Шу билан бирга деҳқонлар ва ҳунармандларнинг зўрлик билан ўз 
ишлаб чиқариш воситаларидан ажратилиши ва бу ишлаб чиқариш 
воситаларининг капиталга айлантирилиши маблағнинг, яъни капи-
талистик муносабатлар куртагининг дастлабки тўпланишига асос 
яратди. Сўнгги Токугавалар даврида ёлланма меҳнат сезиларли 
роль ўйнай бошлади.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish