Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Токугаванинг ички сиёсати. «Япониянинг ёпилиши»



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet203/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Токугаванинг ички сиёсати. «Япониянинг ёпилиши». Бирин-
чи сёгун Изясу Токугава ўрнатган ва учинчи сёгун Токугава Иемицу 
(XVII аср ўрталари) даврида тўлиқ ривожлантирилган токугавалар 
тузумининг асоси қуйидагилардан иборат эди: деҳқонларнинг эзил-
ган ҳолатини сақлаб туришга асосланган мавжуд тартибни зўрлик 
билан ушлаб қолиш, шаҳар аҳолисининг тобелик ролини аслзо-
даларнинг чекланмаган ҳукмронлигини рағбатлантириш орқали 
таъминлаш. Бу феодал тартибнинг мустаҳкамлигига хавф солиб 
турадиган учта асосий омил мавжуд эди: феодалларга қарши кенг 
халқ оммасининг кураши; чет эллик босқинчиларининг ташқи хав-
фи (Японияга бирин-кетин португаллар, испанлар, голландлар ва 
инглизлар хавф солиб турарди); феодаллар лагеридаги ўзаро ички 
урушлар хавфи.
Бу хавфларни ҳисобга олган Токугавалар ўз сиёсатларини 
қуйидагича қурдилар: биринчидан, деҳқонлар ва шаҳарликларнинг 
қуйи табақаларини жиловлаб туриш, иккинчидан, феодал княз-
ларнинг ўзаро муносабатларини назорат қилиш, улардан бирорта-
сининг кучайиб кетишига йўл қўймаслик ва бу билан Токугавалар 
хонадонининг раҳбарлик ролини сақлаб қолиш; учинчидан, чет эл-
ликларни сергаклик билан кузатиб туриш ва Япония эшикларини 
ёпиб қўйиш.
Токугава ички сиёсатининг муҳим жиҳатларидан бири мам-
лакатни «ёпиб қўйиш» бўлди. Бунга европаликларнинг суқилиб 
киришлари, христианликнинг тарқалаётганлиги ва Япониянинг 
мустамлакага айланиб қолиш хавфи (шунга ўхшаш вазият Филип-
пинда юз берди) сабаб бўлди. Ҳали XVI асрдаёқ португал ва испан 
миссионерларининг Япониядан қул қилиб сотиш учун одамларни 
олиб кетишлари японларнинг қаттиқ ғазабларини келтирганди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


385
Бироқ Токугавалар европаликларнинг ўқотар қуроллар етказиб 
берилишидан манфаатдор эди. Сёгун 1600 йили Японияга келган 
Голландиянинг Ост-Индия компаниясига анча қулай шартлар билан 
савдо қилиш ҳуқуқини берди.
Аммо тез орада сёгунат ташқи савдодан келадиган даромаднинг 
катта қисмини эгаллаб олаётган голландларнинг савдо сиёсатдан ва 
Токугаваларнинг энг ашаддий душманлари – мамлакатнинг жану-
бий қисмидаги христианликни қабул қилган князларга кўрсатаётган 
ёрдамидан норози бўла бошлади. Буларнинг барчаси Токугавани 
жазо юришлари ўтказишга ва христианликни тўлиқ тақиқловчи 
фармон (1614) эълон қилишга ундади.
1623 йили сёгун бўлган Токугава Иемицу ўзидан олдинги сёгун-
га кўра ҳам кучлироқ шиддат билан христианларга қарши кураш-
га ташланди. Самабарадаги (Нагасаки яқинида) воқеалар қарама-
қаршиликларнинг энг юқори нуқтаси бўлди. Қўзғолончиларнинг 
таянчи – Симабара қалъаси эгалланганидан сўнг 38 минг қўзғолончи-
христианлар қатл қилинди. Бу тарихда христианларни энг йирик 
оммавий қирғин қилишлардан бири бўлди. Шуниси характерлики, 
голландлар, сиёсий нуфуз орттириш учун, бу ишда сёгунга катта 
ҳарбий ёрдам кўрсатдилар.
Самабара қўзғолони бостирилганидан сўнг сёгунат чет элликлар 
учун Японияни «ёпиб қўйиш» ва мамлакатни ҳар қандай ташқи таъ-
сирдан муҳофаза қилиш ҳақида узил-кесил қарор қилди. 1638 йили 
Иемицу барча португалларни Япония сарҳадларидан ташқарига 
қувиб юбориш ҳақида фармон берди (испанлар ҳали 1634 йилдаёқ 
қувиб юборилганди). Япония қирғоқларига келган ҳар қандай чет 
эл кемаси дарҳол йўқ қилиниши, унинг экипажи эса – ўлим жазо-
сига ҳукм этилиши шарт эди. Фақат голландларгина бундан мустас-
но эдилар. Уларга Дэсима оролчасида манзил қолдирилган бўлиб, 
уларнинг бу ердаги савдолари ҳукумат хизматчиларининг қатъи на-
зоратлари остида амалга ошириларди.
Япония фуқароларига эса, ҳали 1636 йилдаёқ ўлим жазоси хавфи 
остида, ўз ватанларини тарк этиш ва узоқ саёҳатларга мўлжалланган 
катта кемалар қуриш тақиқланганди. Ана шундай чоралар натижа-
сида мамлакат чет элликлар учун ёпилди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish