Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Сёгунатнинг феодал тузумиТокугавалар барча аслзодаларни 
бир неча туркумга ажратгандилар. Киото зодагонларини, яъни, им-
ператор оиласини ва уларнинг энг яқин қариндошларини алоҳида 
25 – Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi


386
гуруҳ – «кугэ» га киритгандилар. Кугэлар феодал аслзодалар ора-
сида энг юқори мартаба эгаларини ташкил этарди. Сарой аҳли ва 
аслзодалар-кугэ-амалда япон жамиятидан ажратиб қўйилганди.
Бошқа барча феодал табақалар «букэ» (уй ҳарбийлари) номи-
ни олганди. Мулкдор князлар (даймио), ўз навбатида, уч тоифага 
бўлинарди; биринчиси сёгун хонадонига тегишли бўлиб, синхан 
деб аталарди, иккинчиси – фудай-қадимдан Токугавалар хонадони 
билан боғлиқ бўлган, ҳарбий ва иқтисодий томондан уларга муте 
бўлганлиги сабабли асосий суянчиқлари ҳам бўлган (улар кенгаш 
аъзолари, ноиблар ва шу каби лавозимларни эгаллардилар) князлар 
хонадони вакилларидан ибоарт эди ва ниҳоят, учинчи тоифа-тод-
зама – Токугавалар хонадонига боғлиқ бўлмаган ва ўзларини улар
билан тенг феодал хонадони деб ҳисоблаган мулкдор князлар-
ни ўзида жамлаганди. Тодзамалар ўз мулкларида улкан, қарийб 
чекланмаган ҳокимиятдан фойдаланардилар. Сёгунат уларда ўз 
рақибларини кўрар ва ҳар хил йўллар билан уларнинг қудрати 
ҳамда таъсирларини камайтиришга уринарди. Уларга нисбатан ҳам 
чекловчи тартиблар мавжуд эди. Улар ҳукумат лавозимларини эгал-
лай олмасдилар.
Токугавалар ҳокимиятининг мустабитлигига қарамасдан, княз-
лар ўз мулки доирасида қарийб чекланмаган ҳукмдор ҳисобланарди. 
Улар, сёгунга совғаларни ҳисобга олмаганда, ҳеч қанақа солиқ 
тўламас эдилар.
Ҳарбий табақа бўлган, қурол олиб юришга танҳо рухсати бўлган 
самурайлик ҳам расман букэга тегишли эди. Токугавалар замонида-
ги самурайликда эътиборли қатлам – хатамото (сўзма-сўз «байроқ 
остида») ажралиб турарди. Самурай-хатамотолар сёгуннинг бе-
восита ва энг яқин вассаллари бўлиб, Токугавалар мулкларида 
деҳқонлар ва бошқа тўлиқ ҳуқуқли бўлмаган қатламлар устидан 
назоратни амалга ошириб, хизматчи аёнлар ҳолатини эгаллашган, 
шунингдек, солиқ йиғишни ҳам бошқарганлар.
Улардан кейин сёгуннинг қўл остида бўлмаган, ҳудудий княз-
ларнинг вассаллари бўлган самурайларнинг асосий оммаси турар-
ди. Улар ерга эга эмасдилар, ҳеч қанақа аниқ бир мажбуриятсиз, 
фақат ўз ҳукмдорлари-даймиоларнинг доимий аёнларини ташкил 
қилар, маошни эса гуруч билан олардилар. Оддий самурайлар-
нинг аҳволлари Токугавалар тузуми даврида анча ёмонлашди. Вақт 
ўтиши билан уй-жойсиз ва синфий қиёфаларини йўқотган бундай 
www.ziyouz.com kutubxonasi


387
самурайлар сони ортиб бораётганлиги ҳукумат учун катта хавф эди. 
Бу хавф шундан иборат эдики, улар кўп сонли ҳукмрон қонунлардан 
норозилар сафини кенгайтирар эдилар.
Норозилик чиқишларининг олдини олиш ва исённи бошланғич 
босқичдаёқ бостириш учун сёгунат турли хил ижтимоий кучлар: 
деҳқонлар ва шаҳарлик камбағаллар (ронинлар ҳам қўшилади); 
тодзама-даймио князлари; норози самурайлар устидан назоратни 
амалга оширувчи, фавқулодда кенг тармоқли ва кучли полиция ап-
паратини яратди. Бироқ бу чоралар мамлакат феодал хўжалигини 
инқироздан асраб қололмади.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish