Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Иқтисодий тараққиёт. Деҳқонларнинг қўзғолонлари



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Иқтисодий тараққиёт. Деҳқонларнинг қўзғолонлари. Току-
гавалар тузуми учинчи сёгун Токугава Иемицу (1623–1651) даври-
да узил-кесил шаклланди. Токугавалар қонун-қоидаларининг асо-
сан тажовузкор характерга эга эканлигига қарамасдан, то XVII аср 
охири – XVIII аср бошларига қадар ишлаб чиқарувчи кучларнинг 
ўсиши кузатилди. Бу шунинг билан изоҳланадики, XVI асрдаги 
деҳқонларни хонавайрон қилган тинимсиз ўзаро урушлардан кейин 
Япония узоқ муддатли тинчлик даврига кирганди.
Ишлаб чиқарувчи кучларининг ривожланганлиги ҳунарманд-
чиликдаги муваффақиятларда, ички савдонинг анча кенгайганли-
гида ўз ифодасини топди. Аммо буларнинг барчаси товар-пул му-
носабатларининг ривожланиши, деҳқонларнинг табақалашуви ва 
савдо-судхўрлик капиталининг кучайиши каби жараёнлар билан 
бирга юзага келарди. Бу ҳол мамлакатнинг ички зиддиятларини ке-
скинлаштириб юборди. Товар-пул муносабатларининг қишлоққа 
суқилиб кириши натижасида деҳқонларнинг асосий қисми тезда 
хонавайрон бўлди.
Бу япон жамиятининг юқори қатламида рўй берган қуйидаги 
воқеалар билан бирга юзага келди. Япония тарихида «Эрой генра-
ку» деб номланган, тўкин-сочинлик бўлиб туюлган давр (1688 –1703 
йиллар) маданиятнинг гуллаб-яшнаши, сёгунатнинг мусиқа, тасви-
рий санъат, театрга ҳомийлик қилиши билан белгиланганди. Княз-
лар зебу-зийнатга, ҳашаматдорликка ва сёгунлар саройининг исроф-
гарчилигига тақлид қилишда бир-бирлари билан мусобақалашар-
дилар.
Аслзодалар кўнгилхушликларга улкан маблағлар сарфлашар-
ди. Бу шаҳар буржуазиясининг бойишига ва савдогарлар ҳамда 
судхўрларга қарз сўраб тобора тез-тез мурожаат қилишаётган са-
www.ziyouz.com kutubxonasi


388
мурайлар, князларнинг қарзлари ошиб боришига олиб келди. 
Айни пайтда шусиз ҳам хонавайрон бўлган деҳқонларнинг асосий 
қисмини эксплуатация қилиш кучайди.
Агар XVII асрда ва XVIII аср бошларида Япониядаги ишлаб 
чиқарувчи кучларнинг бир қадар ўсиши кузатилган бўлса, ундан 
кейинги даврда эса таназзулнинг аниқ белгилари намоён бўлади.
Деҳқон аҳоли ўсишининг тўхтаганлиги бу даврнинг ўзига хос 
жиҳатларидан бўлиб қолди. Ҳукумат рўйхатига кўра 1726 йили Япо-
ниянинг аҳолиси 29 миллион киши, 1750 йили – 27 миллион, 1804 
йили 26 миллион кишини ташкил қилган. Агар шаҳар аҳолисининг 
бир қадар ошганлиги ҳам ҳисобга олинса, қишлоқ аҳолисининг 
шаксиз камайганлиги яққол намоён бўлади.
Аҳоли камайишининг сабаблари очлик ва касалликларда 
эди.1730 –1740-йилларда очлик натижасида аҳоли 800 минг кишига, 
1780 йилларда эса 1 миллион кишига камайди, бунда очликдан би-
рорта ҳам самурай ўлмаган.
Ана шу ўта шафқатсиз ва қийин шароитларда деҳқонлар ўз 
болаларини ўлдиришни кенг қўллаганлар. Бу даҳшатли одатнинг 
тарқалганлигини тилда дастлабки маъноси гўдакларни ўлдириш 
бўлган атамаларнинг (масалан, «мобики» – «ягоналаш») сақланиб 
қолганлиги ҳам исботлайди.
XVIII аср 80-йиллари охирида феодал тузум учун даҳшатли 
бўлган деҳқонлар қўзғолонлари ва шаҳарлик камбағалларнинг, 
расмий ҳужжатларга «очлик исёнлари» номи билан киритилган, 
чиқишлари рўй берди. Феодал Япония тарихида ҳеч қачон Токуга-
валар давридагидек деҳқонларнинг қўзғолонлари кўп бўлган эмас 
(фақат қайд қилинганлари 1163 та). Деҳқонлар чиқишларининг 
энг кўп тарқалган тури энг адолатсиз тўловлар ва мажбуриятлар-
нинг бекор қилинишини оммавий талаб қилиш эди. Деҳқонлар 
қўзғолонлари тўғрисида сақланиб қолган баёнлар кўп ҳолларда 
уларни феодаллар ва савдогар-судхўрларнинг бошларига тушган 
даҳшатли ва кутилмаган халқ ғазаби сифатида тасвирлайди.
Деҳқонларнинг алоҳида қўзғолонлари мавжуд тузумга қарши 
кенг халқ урушига айланиб кетишига Япониянинг феодал тар-
қоқлиги имкон бермади. Аммо бошқа томондан, айнан князлар-
нинг тарқоқликлари деҳқонларга қўпинча у ёки бу феодалларга 
қарши чиқишларида ва уларни вақтинчалик ён беришга мажбур 
қилишларида қўл келарди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


389
Шуниси характерлики, феодалларга ва судхўрларга қарши бар-
ча деҳқонлар, шу жумладан, бой деҳқонларнинг юқори қатламлари 
ҳам чиқардилар. Улар ҳатто қўзғолонларга, айниқса, феодалдан 
маълум бир ҳудудлардан солиқ йиғиш ҳуқуқини олган савдогар-
судхўрларга қарши қўзғолонларга, бошчилик ҳам қилишарди. Бу 
шунинг билан изоҳланадики, кўтарачи савдогарлар фақат қишлоқни 
талабгина қолмасдан, ўз хусусий савдо яккаҳокимлигини ўрнатиб, 
бошқаларнинг савдо қилишларини тақиқлашарди. Улар бу билан 
бой деҳқонлар учун иқтисодий ташаббуснинг шундайига ҳам кам 
бўлган имкониятларини чеклаб қўярдилар.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish