Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet213/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XXIII боб бўйича саволлар
1. Янги давр бошларида Кореяда ерга эгалик қилиш шакли ва ижтимо-
ий тузумнинг қандай ўзига хос жиҳатларини ажратиб кўрсатиш
мумкин?
2. XVI асрда Кореяда юз берган қайси сиёсий жараёнлар марказий
ҳокимиятнинг заифлашувига олиб келди?
www.ziyouz.com kutubxonasi


403
3. XVI аср охирларида Кореяга японлар тажовузининг сабаблари нима-
да эди ва у қандай оқибатларга олиб келди?
4. XVII асрдаги маньчжурлар босқини Кореянинг сиёсий ривожлани-
шида қандай оқибатларга олиб келди?
5. XVII асрда сирхак ҳаракати вакиллари томонидан олға сурилган
ислоҳотлар корейс жамиятида қандай ўзгаришларни амалга оши-
ришга қартилган эди?
6. XVIII асрда Кореяда амалга ошрилган ислоҳотлар жамиятда қандай
ўзгаришларга олиб келди?
XXIV Б О Б. XVI–XVIII АСРЛАРДА МЎҒУЛИСТОН
Янги даврга Мўғулистон ўзининг аввалги қудратини йўқотган, 
жанубий Сибирдан Буюк Хитой деворигача ҳамда Хинган тоғидан 
Тянь-Шань этакларигача бўлган катта ҳудудда жойлашган, бир-бири 
билан доимий урушаётган ҳудудлардан иборат тарқоқлик ҳолатда 
кириб келди. Аҳолининг асосий машғулоти чорвачилик бўлиб, об-
ҳавонинг ноқулайлиги ва ернинг унумсизлиги сабабли деҳқончилик 
ривожланмаган эди.
Давлат тепасида расман умуммўғул хони турарди. Хон ҳоки-
миятининг белгиси бўлиб 1288 йилан 1380 йилгача Хитойда 
ҳукмронлик қилган Юань сулоласининг муҳри ҳисобланарди. XV 
аср охирида умуммўғул хони Даян-хон ўзини «Да Юань Да Кэхань» 
(Буюк Юань империясининг Буюк хони) деб эълон қилди ва бу
билан шу сулоланинг вориси эканлигини яна бир бор таъкидлади.
1543 йили Даян-хон вафот этди. Бу ҳодиса Мўғулистоннинг си-
ёсий тарихида ўзига хос бурилиш нуқтаси бўлиб, шундан кейин 
мамлакатнинг таназзулга юз тутиш жараёни кучайди. Даян-хоннинг 
катта ўғиллари ҳукмронлик қилаётган Мўғулистоннинг жанубий 
қисми ажралиб чиқа бошлади. Бу ҳудудлар Хитой билан яқин алоқа 
ўрнатган эди.
Мўғулистоннинг шимолий қисми ҳам ажралишга мойил бўлиб, 
бу ерлар Даян-хоннинг кичик ўғли Герсэндзэга қарашли ва Халха 
деб аталаётган эди.
Маньчжурлар XVII аср ўрталарида, ҳали Хитойни эгаллаш-
ларидан олдин Мўғулистоннинг жануби-шарқий қисмини босиб 
олишга ҳаракат қилдилар. Ҳокимият тепасида турган Лигдан-
хон маньчжурларга қарши минлар билан иттифоқ тузди. Бироқ 
иттифоқчилар мағлубиятга учраганларидан сўнг, 1634 йили, мань-
www.ziyouz.com kutubxonasi


404
чжурлар императори Абахай Жанубий Мўғулистоннинг хони деб 
эълон қилинди. Халха мустақиллигини сақлаб қолди ва бу ҳол 
маньчжурларни қаноатлантирмас эди. Халхаликлар эса маньчжур-
ларнинг ҳужумидан сақланиш учун ойратлар билан иттифоқ тузди 
ҳамда Абахайга совға-саломлар юборди.
Шундай қилиб XVII аср бошига келиб мўғул қабилалари жой-
лашган учта асосий ҳудудни ажратиш мумкин – Жанубий (Чахар), 
Шимолий (Халха) ва Ғарбий (Ойрат).
Ҳали Чингизхон зомонидаёқ Мўғулистонга кириб келган 
буддавийлик янада кенгроқ тарқалди. Буддавийликнинг турли 
йўналишларидан XVI аср ўрталарига келиб Мўғулистонга Тибетдан 
кириб келган ламаизм ҳукмрон дин сифатида ўрнатилди. 1578 йили 
Тибетнинг олий ламаси билан Жанубий Мўғулистон ҳукмдорлари 
ўртасида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Хитойга қарши ўзига 
хос тибет-мўғул иттифоқи шаклланди. Алтанхон Тибетнинг диний 
раҳбарини Далай-лама (Донишмандлик уммони) унвони билан сий-
лади.
1586 йили Алтанхоннинг чевараси Тибетнинг бош ламаси қилиб 
сайланди. Бу ламаизмни мўғул бошқарган биринчи ва ягона ҳолат 
эди.
Тез орада Халха ҳукмдори Абатай ҳам ламаизмга ўтганлигини 
эълон қилди ва Мўғулистондаги дастлабки дацанлар (ламаизмда 
ибодатхона шундай аталади) қурилди. 1642 йили Тушету хоннинг 
ўғли Ундур Мўғулистон ҳудудидаги барча дацанларнинг бошлиғи 
этиб тайинланди.
Ламаизм билан бирга мўғул маданияти ва ёзуви ривожланди.
Дацанлар қошида мактаблар очилиб, маълумотли кишилар тай-
ёрлаш ўчоғига айланди. Бошқа томондан, дацанлар ўз қаторига 
ҳар йили кўплаб эркакларни оларди ва бу ҳол Мўғулистоннинг 
иқтисодий ривожланишига салбий таъсир этмасдан қолмади.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish