Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Жўнғор хонлигининг ташкил топиши. XVI аср охири – XVII 
аср бошларида Ғарбий Мўғилистонда алоҳида давлат вужудга ке-
либ, Жўнғор хонлиги номини олди. Россия ва Хитойнинг манфа-
атлари кесишган ерда жойлашган бу давлат Марказий Осиёдаги 
халқаро муносабатларда муҳим роль ўйнади.
Ноқулай қўшнилар қуршовида жойлашганлик Жўнғор хонлиги-
нинг иқтисодий ва ички сиёсий ҳолатига таъсир этмасдан қолмади. 
Мамлакатда аста-секин ҳукмронликни Чорос уруғи эгаллаб олди 
www.ziyouz.com kutubxonasi


405
ва ўз сафидан Харахулни хон қилиб кўтаришди. Норози бўлган 
бир гуруҳ зодагонлар ўз қавмлари билан Жўнғордан кўчиб кетди-
лар. Кўчиб кетганлардан бир гуруҳи кейинчалик қолмиқлар бўлиб
шаклландилар ва Россияга тобеликни тан олдилар. Жўнғорда 
қолган мўғиллар 1635 йили Харахули вафотидан сўнг унинг ўғли 
Батур-хунтайжи бошчилигида маньчжурларга қарши бирлашдилар. 
Шу сана Жўнғор давлати ташкил топган вақт ҳисобланади.
Жўнғор давлати ташкил топганлигидан норози бўлган бир қисм 
ойратлар Волга бўйига, Кўкинорга кўчиб кетдилар ҳамда мустақил 
ойратлар хонликларини ташкил қилдилар. Хитой ва маньчжурларга 
қарши кайфиятга қарамасдан ойратларнинг ташқи сиёсатидаги бош 
йўналиш Шарқий Туркистон бўлиб қолди.
XVII аср 40-йилларида Жўнғор хонлиги Мўғулистоннинг шарқий 
ҳудудларини Чалиш ва Турфондан бошлаб босиб ола бошлади. Кей-
ин Кирия, Оқсув, Қашғар ҳудудларига бостириб кирди. Етти сув-
нинг шарқий қисмидан қирғиз ва қозоқларни сиқиб чиқарди. Ай-
тиш мумкинки, бу пайтга келиб Цинлар Хитойининг кириб келиши-
га қарши тура оладиган турк-мўғул этник бирлиги шаклланган эди.
Маҳаллий ойрат аҳолисининг бир қисми ўтроқ ҳаёт кечириш-
га ўтади, шаҳарлар қура бошлайди. Қонунлар тўплами – «Цааджин 
бичик» ишлаб чиқилди ва алоҳида ойрат ёзувини жорий қилишга 
ҳаракат қилинади. Бу ойратларни Цинлар таъсирига тушиб қолган 
ва Шарқий Туркистон халқлари билан яқинлашиб кетган бошқа 
мўғул уруғларидан анча узоқлашганлигидан далолат беради.
1690 йили цинлар билан жўнғорлар ўртасида бошланган уруш 
бутун XVIII аср биринчи ярмида давом этди. 1755 йили Амурса-
на бошчилигида кўтарилган қўзғолонни бостириш чоғида цин-
лар қўшини томонидан Жўнғор хонлигининг ўша пайтдаги ҳамма 
аҳолиси қириб ташланди.
* * *
1758 йили Жўнғор хонлиги тугатилди. Унинг ерлари Хитой им-
перияси таркибига қўшиб олинди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish