XVI–XVII асрларда Дайвьет. XVI аср бошларида қишлоқ
хўжалигидаги давлат ва хусусий секторлар ўртасида зиддият сезила
бошлайди.
XVI–XVII аср ўрталарида вьетнамлик зодагонларнинг учта
энг кучли уруғлари – Мак, Чин ва Нгуенлар тўхтовсиз ўзаро уруш
олиб бордилар. Улар ўртасидаги кураш 1510 йили бошланди. 1516
йили Дайвьетда будда руҳонийси Чан Као бошчилигида деҳқонлар
қўзғолони бўлиб ўтди. 1517 йили қўзғолончилар мамлакат пой-
тахтини эгаллаб, ўз раҳбарларини тахтга ўтқаздилар. Аммо у ўғли
Чан Тханг фойдасига тахтдан воз кечди. Чан Тханг эса шимолий
вьетнамлик саркарда Мак Данг Зунг томонидан мағлуб этилди.
Мак Данг Зунг янги сулолага асос солди. Бу сулола 1592 йилгача
хитойликларга тобе бўлиб, улар ёрдамида ҳокимиятда турди. 1592
йили ҳокимиятга яна Ле сулоласи вакиллари келади ва ўн йиллар
давомида шимолий (Бакбо) ва жанубий (Намбо) қисмларга бўлиниб
кетган давлатни яна бирлаштиради. Ле сулоласи вакиллари расман-
www.ziyouz.com kutubxonasi
408
гина ҳокимият тепасида бўлиб, мамлакатни аслида Ле сулоласини
тахтга қайтарган Чинлар бошқараётган эди. Вьетнамнинг жанубий
қисмини Нгуенлар назорат қилаётган бўлиб, XVII аср бошларида
улар ўзларининг давлатини туздилар. Лекин улар ҳам Ле сулоласи-
нинг ҳокимиятини тан олиб, ўзларини мустақил сулола деб эълон
қилмадилар.
Нгуенлар ўз пул бирликларини жорий қилдилар ва қўшни дав-
латлар ҳамда Голландия, Португалия сингари мамлакатлар би-
лан савдо алоқаларини йўлга қўйдилар. Дайвьетнинг жанубидаги
Нгуенлар давлати Дангчаун деб, мамлакат шимолидаги Чинларга
қарашли ерлар эса Дангнгоай деб атала бошлади.
XVI–XVII асрларда қишлоқда ўзгаришлар юз бериб, анъанавий
қишлоқ жамоаси – са табақалана бошлайди. Дайвьет аграр мам-
лакат эди, аҳолисининг асосий қисмини шоли етиштириш билан
шуғулланувчи деҳқонлар – вьетлар ташкил қиларди. Шаҳарларда
ҳам асосан вьетлар яшарди, бошқа миллатлар вакиллари жуда кам-
чиликни ташкил қиларди. Ҳиндихитойнинг бошқа мамлакатлари-
дан фарқли ўлароқ Дайвьетда доимий равишда ҳайдаладиган ерлар-
нинг етишмаслиги сезиларди. Деҳқонлар шахсан озод ҳисобланиб,
шоличиликдан ташқари балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик
билан ҳам шуғулланишарди.
Янги даврнинг бошларида Дайвьетнинг ташқи алоқалари
анча чекланган эди. 1535 йилдан португалияликлар ташқи савдо
алоқаларини назорат қила бошладилар. Улар, хусусан,
Нгуенлар
ҳукмронлик қилаётган мамлакатнинг жанубий қисмига Кохинхина
номини бердилар.
XVII аср 30-йилларидан Вьетнамни ўзлаштиришга голландия-
ликлар киришдилар ва бир неча факторияларни барпо қилдилар.
Ўзаро урушларда голландияликлар Чинларни, португалияликлар
эса Нгуенларни қўлладилар, уларга қуроллар сотдилар. 1643 йили
голландияликларнинг кемалари Нгуенлар томонидан ўққа тутилди
ва шундан кейин улар мамлакатда ўзларининг фаолиятини якун-
лашга мажбур бўлдилар.
XVII асрдан Вьетнамнинг Япония ва Хитой билан савдо
алоқалари ривожланади. Шу даврда инглизлар Вьетнамга кириш
учун биринчи уринишни амалга оширади. Аммо улар фақат 1672
йили биринчи факториясига асос солдилар. Саккиз йилдан кейин
французлар ҳам шунга эришдилар.
www.ziyouz.com kutubxonasi
409
Do'stlaringiz bilan baham: |