416
яшайди. Уларга тегишли ҳудудлар тоғли туманларда бўлсада, шан-
ларнинг асосий машғулоти шоли етиштириш бўлган.
Бирмада монлар, каренлар ва шанлардан ташқари чинлар, качен-
лар қабилалари ҳам яшарди. Улар ҳам ўз мустақилликлари учун ку-
раш олиб борганлар.
1555 йили монларнинг қўзғолони бостирилгандан сўнг бирма-
ликлар Авани эгаллашди, кейин эса
шанлар князликлари билан
лаосликларнинг Чиенгма князлиги жойлашган Юқори Бирма эгал-
ланди. Шундай қилиб, Бирма Байиннаун ҳукмронлиги остида ягона
давлатга бирлашди ва Аютияга қарши урушга тайёрлана бошлади.
1563, 1565-йиллардаги юришлар натижасида Аютия забт этилди ва
Лаос ерларини эгаллаш учун уруш бошланди.
1580 йили Байиннаун вафот этгандан сўнг ўрнига келган ўғли
Нанданбайин даврида мамлакат яна бўлиниб кетди. Португалиялик
де Бриту Қуйи Бирманинг қироли деб эълон қилинди.
XVII аср бошларида Ава князлиги яна кучаяди, унинг ҳукмдори
Анапхелун Пром, Таунгу князликларини ва 1613 йили Марказий
Бирмани забт этди. 1615 йили Чиенгмай босиб олинди, Пегу шаҳри
яна Бирманинг пойтахти бўлиб қолди. Бироқ фитна оқибатида
Анапхелун ўлдирилгандан сўнг тахтга келган Талун пойтахтни яна
Авага кўчирди. Талун изоляционизм сиёсатини олиб борди. Будда-
вийларнинг монастирларига бойликларни йиғиш, асирларни мулк
қилиб сотиб олиш тақиқланди. Асирларга мамлакатнинг марказий
қисмида ер берилди. Улар ерга ишлов беришдан ташқари ирригация
иншоотларини қуришда иштирок этарди ва ҳарбий хизматни ҳам
бажарардилар. Бундан ташқари аҳолини рўйхатга олиш, ерларнинг
кадастрини тузиш каби муҳим тадбирлар амалга оширилди.
1648 –1671 йиллари Бирма тахтида Талуннинг ўғли Пиндале
ўтиради. Унинг даврида сиамликлар билан ҳарбий тўқнашув бўлиб,
бирмаликларнинг мағлубияти билан тугади. Элита бу мағлубиятда
қиролни айблади ва уни ағдариб ташлади. Тахтга Талуннинг бошқа
ўғли Пье келди ва у ҳам мамлакатни ташқи дунёдан изоляция қилиш
сиёсатини олиб борди. Аммо европаликларнинг турли йўллар би-
лан Бирмага кириб келиши давом этди.
XVIII аср 30-йилларига келиб марказий ҳокимиятнинг
кучсиз-
ланиши ва айирмачилик кайфиятидаги, биринчи навбатда монлар
яшайдиган тоғли ҳудудлардаги аҳолининг фаоллашуви жараёнлари
бошланди. Монлар 1752 йили Авани эгаллаб, уни вайрон қилишди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
417
Оғир аҳволда қолган бирмаликлар ўзларига янги йўлбошчи танлаш-
ди. Бу қобилиятли амалдор Алаунпая эди. У марказлашган давлат-
ни ташкил қилиш ташаббуси билан чиқди. Шиддатли жанглардан
кейин 1756 йили
Бирма асосан марказлаштирилди, армия кучай-
тирилди. Бирма шанлар ва лаосликларнинг ерларини босиб олиш
ҳисобига кенгайиб борди. Бу ҳол шанларни ўзларининг вассаллари
ҳисоблаган Хитойни норози қилди. 1768 йили Хитой қўшинлари
Ава атрофида Бирмага ҳужум бошлади.
Бирмаликлар Хитойнинг
икки марта қилинган ҳужумини қайтаргандан сўнг икки томонлама
тинчлик сулҳи имзоланди.
1767 йили Бирма Аютияни забт этди ва сиамликларнинг бу
давлатини йўқ қилиб ташлади. Бироқ Бирманинг ўз ерларида мон-
ларнинг қўзғолони бошланганлиги сабабли улар Сиамни ташлаб
чиқдилар.
XVIII аср охирларида Бирма яна Англия ва Франциянинг эъти-
борини жалб қилди. 1795 йили инглизлар Ҳиндистондан
махсус
элчилар жўнатиб, икки томонлама инглиз-бирма муносабатларини
кенгайтиришни таклиф қилди. Аммо музокаралар инглизлар кутган
натижани бермади.
Do'stlaringiz bilan baham: