410
тўларди. Натижада Чинлар ерида очарчилик бошланиб, минглаб
одамлар ўлди, ундан ҳам кўпроғи қашшоқликка маҳкум қилинди.
Шундай қийинчиликлар натижасида деҳқонларнинг ғалаёнлари
авж олди. 1737 йили пойтахт яқинида будда руҳонийси Нгуен Зионг
Хинг раҳбарлигида қўзғолон бошланди. Бир йил кейин Тханьхоа про-
винциясида Ле Зуи Мат бошчилигида қўзғолон бўлиб, унинг ишти-
рокчилари ҳокимиятни амалда Ле сулоласи вакилларига қайтариш
учун кураш олиб бордилар. 1739 йили Намха ва Тхайбинь провин-
цияларида, 1740 йили Шонтайда, 1741 йили эса Хайзионг-Киеньан
районида ва бошқа жойларда ҳам қўзғолонлар бўлиб ўтди. Ҳукумат
қўшинларининг қўзғолончиларга қарши кураши то 1770 йилгача
давом этди. Чинлар ижтимоий кескинликни юмшатиш мақсадида
солиқлар ва
мажбуриятларни камайтирди, деҳқонларнинг олдин-
ги қарзларидан кечди. Шунга қарамасдан Чинлар режими ҳалокат
ёқасига келиб қолди.
1771 йили Вьетнам ҳудудида унинг тарихидаги энг йирик
қўзғолонлардан бири – Тэйшенлар қўзғолони (1771–1801) бош-
ланди. Қўзғолоннинг асосий кучлари мамлакатнинг тарқоқлиги ва
марказий ҳокимиятнинг заифлигидан азият чекаётган деҳқонлар ва
шаҳар аҳолиси бўлди. Қўзғолонга учта ака-ука – Нгуен Ньяк, Нгуен
Хюэ ва Нгуен Ли бошчилик қилдилар.
Тэйшенлар ижтимоий муносабатларда тенглик ўрнатиш тарафдо-
ри бўлиб чиқдилар. Улар ердан фойдаланишни тенглаштириш, бой
кишиларнинг мулкларини мусодара қилиш
тадбирларини амалга
оширди. Бироқ, ерга эгалик қилишнинг аввалги тизимини бартараф
эта олмадилар. Деҳқонлар бўш ерларга ишлов бериш, юқори солиқлар
тўлаш ва давлат мажбуриятларини бажаришда давом этдилар.
Жанубда мустаҳкам жойлашган тэйшенлар 1783 йилдан шимол-
да ҳукмронлик қилаётган Чинларга қарши кураш бошладилар. Улар-
нинг шиори Ле сулоласининг «қонуний» ҳокимиятини тиклаш эди.
Шунинг учун уларни фақат деҳқонлар эмас, амалдорлар, савдогар-
лар ва ер эгаларининг бир қисми ҳам қўлладилар. 1784 йили Сиам
армияси Нгуенларга ёрдамга келди, бироқ Нгуен Хюэ қўшинлари
томонидан тор-мор қилинди. Нгуен Хюэ шу пайтдан бошлаб Вьет-
намда миллий қаҳрамон санала бошланди.
1786 йили тэйшенлар Фу Суан шаҳрини эгаллашди. Расман Ли
сулоласининг ҳокимияти тикланди, аммо реал ҳокимият тэйшенлар
қўлида қолаверди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
411
Ле Хиен Тонг вафот этгандан сўнг тахтга Ле Тиеу Тхонг кел-
ди ва тэйшенларнинг таъсиридан қутилишга ҳаракат қилди,
аммо мағлубиятга учраб пойтахтдан қочди ва Хитойнинг Цин
ҳукмдорларига ёрдам сураб мурожаат қилди. Шу йилнинг декабри-
да Цинлар армияси Ле Тиеу Тхонг ҳамроҳлигида пойтахтга кириб
келди. Бунга жавобан Фу Суанда турган Нгуен Хюэ ўзини Вьетнам
императори Куанг Чунг деб эълон қилди ва ўзига содиқ қўшинларни
Тханлонг шаҳрига жўнатди. Нгуен Хюэ қўшинлари 200 минг ки-
шилик хитойликлар қўшинини енгиб, 1789 йил январнинг охирида
Тханлонгга кириб келди. Шундан сўнг
Хитой маъмурлари унинг
ҳокимиятини тан олдилар.
Куанг Чунг ўзига қарашли ерларда ислоҳот ўтказишни бошлаб
юборди. Давлатга қарашли ерларни муҳтож деҳқонларга бўлиб бе-
ришни назарда тутувчи, деҳқончиликни рағбатлантирувчи фармон
эълон қилинди. Ирригация иншоотларини тиклаш ишлари бошла-
ниб, ҳайдаладиган ерлар майдони кенгайди. Кўплаб солиқлар бекор
қилинди, ташқи савдога қўйилган чекловлар ҳам бекор қилинди ва
ҳ.к.
1792 йили Куанг Чунг вафот этди, унинг ворислари эса мам-
лакатда у сингари катта таъсирга эга эмасди. Бир пайтлар халқ
қўзғолонига раҳбарлик қилиб ҳокимиятга келганлар энди вьетнам-
лик зодагонларнинг янги қатламига айландилар. Халқ
эса кечаги
ҳалоскорларидан тезда юз ўгирди.
Тэйшенлар томонидан ағдарилган Нгуенлар сулоласининг ваки-
ли Нгуен Фук Ань французлар билан келишиб, уларнинг ёрдамига
таяниб, ўз атрофига норозиларни йиғади. 1792 –1802 йиллари Нгуен
Фук Ань тэйшенларни аввал Марказий Вьетнамдан қувиб чиқарди,
сўнгра бутун мамлакатни бирлаштиришга эришди. У 1802 йили
ўзини Зя Лонг номи билан Вьетнам императори деб эълон қилди.
Зя Лонг томонидан Тханлонг шаҳрида асос солинган янги Нгуенлар
сулоласи 1945 йил августгача ҳокимиятда турди.
Do'stlaringiz bilan baham: