1. Бюджет тизимида мажбуриятлар ва уларнинг турлари; Юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олишнинг умумий қоидалари



Download 55,92 Kb.
bet1/4
Sana09.02.2023
Hajmi55,92 Kb.
#909663
  1   2   3   4
Bog'liq
12 МАВЗУ ҒАЗНАЧИЛИК ТИЗИМИДА ЮРИДИК ВА МОЛИЯВИЙ МАЖБУРИЯТЛАРНИ РЎЙХАТГА



12 МАВЗУ ҒАЗНАЧИЛИК ТИЗИМИДА ЮРИДИК ВА МОЛИЯВИЙ МАЖБУРИЯТЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ МЕХАНИЗМИ
режа:
1. Бюджет тизимида мажбуриятлар ва уларнинг турлари;
2. Юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олишнинг умумий қоидалари;
3. III гуруҳ харажатлари бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш тартиби;
4. IV гуруҳ харажатлари бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш тартиби.
1.Бюджет тизимида мажбуриятлар ва уларнинг турлари
• Мажбуриятларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва уларни бажариш масалалари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида ёритилган бўлиб мазкур кодекснинг 20-22 боблари ИИИ бўлимида “Мажбурият ҳуқуқи” 1-кичик бўлимда “Мажбуриятлар тўғрисида умумий қоидалар” келтирилган
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси
• Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
• Мажбуриятнинг тарафлари – кредитор ёки қарздор сифатида бир ёки бир пайтнинг ўзида бир неча шахс иштирок этиши мумкин.
• Агар тарафлар шартномага биноан бир-бирларига нисбатан мажбуриятли бўлса, тарафлардан ҳар бири бошқа тараф олдида унинг фойдасига нима қилиши шарт эканлиги жиҳатидан унинг қарздори ва айни бир пайтнинг ўзида ундан нима талаб қилишга ҳуқуқли эканлиги жиҳатидан унинг кредитори ҳисобланади.
Мажбуриятларни бажариш.
• Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

• Мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


• Мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
• Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса ва қонун билан белгилаб қўйилган бўлмаса, шартномада кўрсатилган бўлиши керак.
Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
• Мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкин.
• Мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги келишувнинг ҳақиқий эмаслиги ушбу мажбуриятнинг (асосий мажбуриятнинг) ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Асосий мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслиги унинг бажарилишини таъминлайдиган мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.
Бюджет тизимида мажбуриятлар турлари:
• юридик мажбурият
молиявий мажбурият
юридик мажбурият
• юридик (жисмоний) шахсларнинг иккинчи томон олдидаги тузилган шартномалар, келишувлар ва тегишли ҳокимият органларининг қарорлари бўйича юзага келган мажбуриятлари;
молиявий мажбурият
• юридик (жисмоний) шахсларнинг иккинчи томон, товар (иш ва хизмат)лар етказиб берувчилар олдидаги етказиб берилган товар (иш ва хизмат)лар учун хақ тўлашни тасдиқловчи ҳужжатлар, жумладан ҳисоб-тўлов ҳужжатларида ҳисобланган, ишчиларга иш ҳақи, тўлов ҳужжатлари, суд қарорлари, ҳамда бюджетдан маблағ олувчиларни мол етказиб берувчи ёки тўловни қабул қилувчига маблағларнинг ўтказилиш мажбуриятини юкловчи ҳужжатлар.



Download 55,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish