Таржимон А. Расулов изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган



Download 0,87 Mb.
bet1/46
Sana30.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#595129
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
1-100 Beruniy





52. Б71

Китоб буюк узбек энциклопедист олими Абу Райҳон Беру-ний (XI аср) асарининг араб тилидан узбек тилига таржима-си бўлиб, унда турли халкларда вақтни ўлчаш усуллари баёни ва таҳлили берилган. Берцнийнинг бу асари барча мамлакатларда турли даврда кишиларнинг йил ҳисоблаш системалари ҳақида тасаввур хосил килиши борасида бой фактик материал беради. Шу билан бирга, китобда тарих, астрономия ва бошқа соҳалар бўйича хам кўпгина қизиқарли маълумотлар бор.
Китоб шарқшунослар, астрономлар, филологлар ҳамда Урта Осиё халқларининг фани ва маданият тарихи билан қи-зиқувчи китобхонларга мўлжалланган.
Таржимон А. РАСУЛОВ Изоҳларни И. АБДУЛЛАЕВ ва А. РАСУЛОВ тузган
Масъул муҳаррирлар: И. АБДУЛЛАЕВ, О. ФАЯЗУЛЛАЕВ
ал-Беруний, Абу-р-Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад. Асарлар. /Таржимон А. Расулов. Изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган. Масъул муҳар-рирлар: И. Абдуллаев ва О. Файзуллаев/. Т. Т «Фан», 1968.
(Узбекистан ССР Фан. акад. Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик ин-ти).
Т. I. /Қадимги халқлардан қолган ёдгорлик-
лар/. Кириш сўзи И. Абдуллаев ва О. Файзуллаевники/. 1УЬ8.
488 бет.

52(09)+5(09)

1. Абдуллаев И.
БЕРУНИЙ ВА УНИНГ «КАДИМГИ ХАЛ ҚЛ АР ДАН ҚОЛГАН ЁДГОРЛИКЛАР» АСАРИ
Абу-р-Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний1 ўрта асрнинг энг буюк олимларидан биридир. Беруний ўз замонасининг ҳамма фанла-рини — физика, математика ва табиий-тарихий фанларни эгаллаган буюк энциклопедисти эди.
Беруний фақат олимгина бўлиб қолмай, ўз замонасида Хоразмнинг кўзга кўринган сиёсий арбобларидан бири ҳам эди.
/Беруний 362 йили 3 зулҳижжада Хоразмнинг қадимги Кот шаҳри-да туғилади. Кот шаҳри X асрда хоразмшохлар — афригийлар сулола-сининг пойтахти ва Урта Осиёнинг энг йирик савдо ма~рказларидан би­ри эди. Хоразм билан Хитой, Ҳиндистон, Яқин Шарқ давлатлари, Кав­каз ва Шарқий Европа ўртасида савдо-сотиқ ва маданий алоқалар ривожланган эди.«Хоразм савдогарлари асосан мўйна, қорамол ва ба-лиқ билан савдо қилиб, узоқ-узоқларга сафарга чиқардилар. Хоразм шаҳарларида ҳунармандчилик (тўқувчилик, кулоллик, заргарлик ка-билар) тараққий этган бўлиб, бу шаҳарларда илм-фаннинг ривожлани-шига ҳам баракали таъсир кўрсатди. Қадимий Хоразмда астрономия, математика, геодезия, математик география каби фанлар анча ривож-ланганлиги маълум. Тарихий манбаларнинг кўрсатишича, Кот шаҳри-га Шарқ мамлакатларидан, шунингдек, Шарқий Европадан келган тур­ли халқлар, ҳатто румликлар ва сурияликлар ҳам тўпланган эди.
''Замондоши Ибн Сино каби Берунийнинг муфассал таржимаи ҳоли ёзиб қолдирилмаган. Олимнинг насл-насабини унинг нисбасиға қараб аниқласак2, олим шаҳарда эмас, шаҳардан четроқдаги бир қишлоқда туғилгани ва шу ерда ёшлик чогларини ўтказгани маълум бўлади. Урта Осиёнинг машҳур олимларйдан Абдулкарим ас-Самъоний (1165 йилда ўлган) «Китоб ал-ансоб» («Насаблар китоби») номлй аса-

1 Берунийнинг куняси ва нисбаси аслида ана шундай ёзилиши керак (арабчада
(^jij^-Jf JL^&t jjj. j Л^л OUt-iJI «->!)' лекин қулайлик учун Абу Райҳон
Беруний ёзиб келинмоқда. '
2 Берун ёки бирун (Oj гч) СЎЗИ ташкаРи, шаҳар ташқариси, Беруний эса
шаҳардан таищарида яшовчи киши маъносини билдиради. j

6 И. Абдуллаев
Беруний ва унинг «ҚадиМги халқлардан...» асари
7


рида бундай ёзади: «Беруний деган нисба Хоразмнинг3 ташқари қисми-га оиддир. Кимки шаҳардан ташқарида туғилган бўлса, бундай одамни «фалончи беруний» дейдилар. Мунажжим Абу Райҳон шундай нисба билан машҳурдир»4.
XIII аср бошида яшаган машҳур сайёҳ ва' географ Еқут, Ҳамавий ўзининг «Иршод ал-ариб ило маърифат ал адиб» китобида Беруний-нинг Абу-л-Ҳасан деган номаълум бир шахсга қарата ёзган шеърини келтиради. Бунда олим бобоси ва отасининг кимлигини билмаслиги, онаси эса «ўтин ташувчи» (Беруний буни қуръоннинг 111-сурасига ишо-ра қилиб гапиради) бўлганини эслатиб ўтади5. Бу Берунийнинг юқори табақага мансуб бўлмаган оиладан келиб чиққанлигидан гувоҳлик бе-ради. Унинг куняси «Абу Райҳон» («райҳоннинг отаси» ёки «райҳонли киши») ҳақида аниқ бир фикр айтиш қийин. И. Ю. Крачковский (1883— 1951) бу атоқли от маъносини англатиши эҳтимолдан узоқ, аммо «рай-ҳонли киши» маъносида лақаб бўлиб келган бўлса керак, дейди6. Бе­руний болалик чоғидаёқ ботаникага қизиққани учун шуидай лақаб бе-рилган бўлиши ҳам мумкин.
Берунийнинг ёшлигиданоқ илм-фанга қизиқиши, қобилияти кучли бўлган. Лекин унинг бошланғич таълимни кимдан ва қаерда олгани ҳақида муфассал маълумотларга эга эмасмиз. Уша вақтда Хоразмда фаннинг турли соҳаларида шуҳрат қозонган кўплаб олимлар яшаган. Беруний, шубҳасиз, шулардан ўқиб, таълим олган бўлиши керак. У фаннинг деярли ҳамма соҳалари билан шуғулланди. Узининг она тили бўлмиш хоразм тилидан ташқари яна бир қанча тилларни: руғ^ дий, фор_с^су_р_ёний, юнон ва қадимги яҳудий тилларини эгаллади. К^йТ!чал1ПГолимТгяБг Ҳитгдистонда бир қанча вақт ҳаёт кечириши унга ҳинд маданияти билан чуқур танишиш ва санскрит тилини ўрганиб олиш имконини берди. Қадимги юнон классик илми билан танишди. астрономия, география, ботаника, математика, геология, тарих ва этно­графия, фалсафа ва филология соҳаларини чуқур эгаллаган йирик олим бўлиб етишди. Беруний шоир ва адабиётшунос ҳам эди. У ўг замонасинивг машҳур олими Абу Наср Мансур ибн Ироқ қўлида таъ­лим олади. Абу Наср ибн Ироқ астрономия, геометрия ва математикагг оид бир қанча асарлар ёзиб, шулардан 12 тасини Берунийга бағишлай-ди. У Берунийни Евклид геометрияси ва Птолемейнинг астрономш таълимоти билан таништиради. Устоз билан шогирд ўртасидаги дўст лик узоқ вақтларгача давом этади. Беруний устозининг номини ҳаммг вақт зўр ҳурмат билан тилга олади.
3 Бу ерда Хоразмнинг ўша даврдаги пойтахти — Кот шаҳри кўзда тутилган.
* The Kitab al-Ansae of Aed al-Karim iBn Muhammad al-Sam'ani repreduced ii
Facsimile, Leyden-Landon, 1912 л. 98 б; И. Ю. Крачковский, Избранные сочине
ния, т. IV, М—Л., 1957, стр. 245.
Г\Г (Бундан кейин: Иршод ал-ариб), И. Ю. Крачковский, Избранные сочине­ния, т. IV, стр. 245.
* И. Ю. Крачковский, Избранные сочинения, IV, стр. 245.
7 Беруний «Ат-Тафҳим л-авойил синоат ат-танжим» («Мунажжимлик санъати-дан бошланғич тушунчалар») номли астрономия ва астрологияга оид китобини форс тилида ёзган деган фикр ҳам бор. Лекин И. Ю. Крачковский бунга шубҳа билан қарайди (Избранные сочинения, IV, стр. 258).
Абу Наср Мансур ибн Ироқ ўзининг илмий асарларидан бирида ёзишича, Беруний Хоразмда яшаган даврда ҳали жуда ёш олим бў-лишига қарамай, 384—385 (милодий 994—995) йиллари Кот шаҳрида муҳим астрономик кузатишлар ўтказган. Бу кузатишлар учун ўзи астрономик асбоблар ихтиро этган. Лекин у фақат Жайҳун (Амударё) нинг чап қирғоғида Хоразм шаҳридан жанубда жойлашган қандайдир бир қишлоқ учун энг узоқ ва энг юқори эклиптика нуқтасини ва ази-мутсиз эклиптикани анйқлашга муяссар бўлган, холос8.
Хоразм зодагонлари ўртасидаги тўхтовсиз тахт талашлари олимга ўз кузатишларини давом эттиришга имкон бермади.
994—995 йиллари Хоразм ва, умуман, Урта Осиёда муҳим ўзга-ришлар содир бўлди. Қорахонийлар бошлиқ кўчманчи қабилалар сомо-нийлар давлатига қарши ҳужум бошладилар. Бунинг натижасйда Хоразмда ҳам да!влат тўнтариши бўлиб, Кот Урганч амири Маъмун I (995—997) томонидан босиб олинади. Шу билан шаҳарда ҳукмрон-лик қилаётган африғийлар^ сулоласи тугатилади. Тахтдан туширилган амир хизматида бўлгаТГТЗеруний ҳаёти ҳам хавф остида қолади ва 22 ёшида у бошпана қидириб, ватанини ташлаб чикиб кетишга мажбур бўлади. Олим бир қанча вақт Каспий денгизининг жануби шарқидаги Журжон шаҳрида муҳожирликда яшайди. Сўнг ҳозирги Теҳрон яқи-йада~жойлашган қадимги Рай шаҳрига боради. Беруний Райда анча оғир ҳаёт кечиради, моддий қийинчиликда, фақирликда яшайди. «Осор ал-боқия»да Рай шаҳрида бир киши билан астрономияга дойр масала-да баҳслашгани ҳақида ҳикоя қилиб, у киши илмда Берунийдан анча паст турса ҳам, ўзини олимдан юқори тутгани, ҳатто уни ҳақорат қилишдан тоймаганини сўзлайди. «Ваҳоланки,— дейди Беруний,— ора-мизда фақат бойлик ортиқчалиги ва мақтовларни ёмонликларга, фахр-ларни айбларга айлантирувчи камбағаллик бор эди, холос. Чунки мен у вақтда ҳамма томондан қийинчиликка учраб, паришонҳол эдим»9. Беруний «Минералогия» асарида ҳам Рай шаҳрида яшаганини эсла­тиб, «Менинг Райда Исфаҳон савдогарларидан бир дўстим бор эди, унинг уйида меҳмонда бўлардим»10, дейди.
Олим Райдан яна Журжонга қайтиб келади ва бу ерда ўзининг иккинчи устози — табиб, астроном ва файласуф Абу Саҳл Исо ал-Маси-\ ҳий билан танишиб, ундан таълим олади. Уша вақтда Хоразм ва умуман Каспий олди вилоятларида зиёрийлар сулоласи (928—1042) ҳукмронлик қилиб, бу сулоланинг машҳур вакили Қобус ибн Вашмгир (403/1012—1013 йилда ўлдирилган) ёш олимни ўз ҳимоясига олади. «Шамс ал-Маолий» («Олий мартабалар қуёши») лақаби билан машҳур бўлган бу подшоҳга Беруний «Қадимги халқлардан қолган ёдгорлик-лар» асарини бағишлайди ва унинг номини асарда бир неча марта тилга олиб ўтади. Беруний Райдан Журжонга 1000 йиллардан кейин келган бўлса керак. Ёқут Ҳамавий Берунийнинг Журжондаги ҳаёти ҳақида жуда муҳим маълумотлар қолдирган. У олимнинг ҳамма қўлёз-ма асарлари билан танишиб чиққанини ҳикоя қилади. Еқутнинг ёзи
8 А. М. Б е л е н и ц к и й, Очерк жизни и трудов' Бируни, «Собрание введений для познания драгоценностей (минералогия)», М., Изд-во АН СССР, 1963, стр. 273 (бундан кейин: «Минералогия» деб берилади). : э Шу китобнинг. 395-бетига қаранг.
10 «Минералогия»/ 212-бет.

8 И. Абдуллаев

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish