Таржимон А. Расулов изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган



Download 0,87 Mb.
bet4/46
Sana30.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#595129
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
1-100 Beruniy

* *
*
Абу Райҳон ал-Берунийнинг биринчи йирик асари „Қадимги халқ-лардан қолган ёдгорликлар" китобидир. Асарнинг арабча номи „Ал-
29 Агар Беруний 973 йилда туғилган бўлса, устига саксонни қўшсак, 1053 йил-
да вафот этган бўлади. Бундан қамарий йил ҳисобидаги фарқни — икки ярим йил-
ни чиқариб ташласак, 1050 — 1051 йиллар келиб чиқади.
30 Кўпчилик олимлар шу санани асос қилиб оладилар. Академик И. Ю.
Крачковский ҳам шундай кўрсатган («Избранные сочинения», IV, стр. 247).
31 «Иршод ал-ариб», VI, 309-бет.
33" И. Ю. Крачковский, Избранные сочинения, т. IV, стр. 247.
осор ал-боқия ан ал-курун ал-холия" (£JL*Jf u_j^.lJI ^ус dLiLJf _Л^0 бўлиб, Европада „Хронология", ўзбек шарқшунослигида „Осор ал-бокия" номи билан машҳурдир. Беруний бу китобини Журжонда муҳожирлик даврида ёза бошлаган ва 1000 йили ёзиб тамомлаган. Бу вақтда олим энди 27 ёшга кирг.ан эди. „Осор ал-бокия" унга жуда катта шуҳрат келтирди, Берунийнинг фаннинг ҳамма соҳасига қизиқувчи буюк олим эканини кўрсатди. Академик И. Ю. Крачков­ский ҳам буни қайд қилиб ўтган эди33.
Беруний қунт ва матонат билан турли халқлар тарихи, маданияти ва тилларини ўрганади. У яҳудий, юнон, форс, араб, суғдий, қибтий ва бошқа тилларни мукаммал эгаллайди. Яҳудий ва христиан динлари тарихи, Таврот ва Инжил (унинг ҳар тўрттала китоби) билан чуқур танишади. Тавротнинг аслидан парчалар келтиради. Араб тилини она тилидай билиб олган олим арабларнинг исломгача бўлган ва ундан кейинги тарихини синчиклаб ва ҳар томонлама ўрганиб чиқади. Қуръ-онни ва шариатга оид бошқа китобларни қунт билан мутолаа қилади. Илм-фанга оид асарлар жуда кам нусхада ва қўлёзма шаклида айрим шахсий кишилар қўлида бўлган бир даврда ёш олимнинг бундай асар ёзиши унинг ниҳоят зўр ва буюк қобилият эгаси бўлганидан далолат беради.
«Осор ал-боқия» Берунийнинг деярли бошқа асарлари каби араб тилида ёзилган. Бу китобни биринчи марта Европа олимларига таниш-тирган киши машҳур немис шарқшунос ва берунийшунос олими Эдуард Захау (1845—1930) бўлди. У 1876—1878 йилларда Лейпцигда «Осор ал-боқия»нинг арабча нусхасини биринчи марта нашр этди34. Захау арабча нусхани нашрга тайёрлашда ўша вақтда мавжуд бўлган тўртта қўлёзмадан фойдаланган. 1879 йили Захау «Осор ал-боқия»нинг инглиз тилидаги таржимасини нащрдан чиқарди35. Таржимага Берунийнинг муфассал таржимаи ҳоли ва изоҳлар ҳам илава қилинган.
Захаунинг арабча нусхаси асосида 1321 қуёш йили (1943 йил) Теҳронда «Осор ал-боқия»нинг форс тилидаги таржимаси Акбар Доно Сиришт Сайрафий томонидан нашр этилди.
«Осор ал-боқия»ни 1957 йилда марҳум арабшунос олим М. А. Салье биринчи марта рус тилига таржима қилди36. Таржима жараёнида у Захау нашр этган арабча ва инглизча нусхадан, Ленинград қўлёз-маси ва қисман Истамбул қўлёзмасидан фойдаланган. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, рус тилига қилинган таржима айрим нуқсон ва кам-чиликлардан холи эмас. Баъзи ўринларда бутун жумлалар тушиб қол-ган, баъзан эса чалкаштириб юборилган. Таржимон қўлида Истамбул қўлёзмасининг фотонусхаси мавжуд бўлишига қарамай ундан тўла фойдаланмаган.
33 И. Ю. Крачковский, Избранные сочинения, т. IV, стр. 244.
3* Chronologic Orientallscher volker von Aleiruni herausgegeBen von Dr. Edward Sachau, Leipzig, 1878. (Бу нашрнинг фотонусхаси ЎзССР ФА Шарқшунослик инсти-тутида сақланмоқда, инв. № 52).
36 The chronology of Ansient Nations translate! and edited ву Dr. Edward Sachau, London, 1879.
36 Абу Рейхан Бируни, Избранные произведения, т. I, «Памятники минув­ших поколений», Ташкент, Изд-во АН УзССР, 1957.

14
И, Абдуллаев


Русча таржима С. П. Толстов ва В. П. Шегловларнинг сўз бошиси билан бошланади. Таржимага М. А. Салье тузган илмий изоҳлар ҳам илова қилинган.
Россияда бу қимматбаҳо асар билан ўз вақтида академик И. Ю. Крачковский қизиққан эди. У ўзининг «Араб қўлёзмалари усти­да» номли машҳур асарида 1910 йилларда Петроград Осиё музейида (ҳозирги Осиё халқлари инстнтутининг Ленинград филиали) сотиб олинган XIII асрга оид қўлёзма билан қизиққан, бундан Захау нусха-сини тўлдирадиган ўринларини кўчириб олгани ва буларни нашрга тайёрлашни мўлжал қилиб қўйганини эслатиб ўтади37. Лекин буни амалга ошириш И. Ю. Крачковскийга муяссар бўлмади. У ўзининг «ал-Беруний ва Шарцнинг XI асрдаги географлари» номли асарида «Ёдгорликларга» жуда юксак баҳо беради ва бу китоб ҳақида қиммат-ли фикрларни айтиб ўтади38.
С. П. Толстов «Осор ал-боқия»нинг русча таржимасига ёзган сўз бошисида бу асарнинг қадимги Хоразм тарихини ўрганиш ва уму-ман социал тарих ва табииёт фани тарихидаги аҳамияти ҳақида муфас-сал тўхтаб, унга жуда юксак баҳо беради ва Беруний «Ёдгорликлар»да келтирган Хоразм ҳақидаги маълумотларнинг кўпчилиги археологии қазишлар натижасида исбот этилганини айтиб ўтади39. Асарнинг астро­номия фани учун цанчалик катта аҳамиятга эга экани ҳақида В. П. Шеглов «Осор ал-боқия»нинг русча таржимасига ёзган «Беру-нийнинг астрономик назарияси» номли сўз бошисида муҳим фикрлар айтади40. «Едгорликлар»нинг ҳозирги замон фани учун аҳамияти ҳақи-да совет олимлари томонидан Берунийга бағишлаб ёзилган илмий асар-ларнинг ҳаммасида тўхтаб ўтилган ва бу асарга юксак баҳо берилган41. «Ёдгорликлар»да Беруний ўзига маълум бўлган халқларнинг: юнонлар, румликлар, зронийлар, суғдийлар, хоразмликлар, ҳарроний-лар (юлдузга топинувчилар), қйбтнйлар, христианлар, яҳудийлар, исломгача бўлган араблар ва мусулмонларнинг йил ҳисоблари, ҳайит-лари ва машҳур кунларини муфассал тасвирлаб беради. Асарда астро­номия ва математиканинг кўп масалалари ёритиб берилган. Беруний мусулмон олимлари ичида биринчи марта яҳудийлар календари ҳақида системали маълумот беради42. «Осор ал-боқия» чулғаб олган масалалар булар билан чегараланиб қолмайди. Унда жуда кўп тарихий воқеалар, турли миллат ва динларга оид муҳим маълумотлар, пайғамбарлар ва сохта пайғамбарлар, подшоҳлар, машҳур тарихий шахслар ва олимлар ҳақида ҳам ахборотлар берилган. Китобнинг Урта Осиё халқлари,
37 И. Ю. Крачковский, Избранные сочинения, т. I, M. — Л., 1955, стр. 63.
38 Угла асар, IV, 244 — 262-бетлар.
39 С. П. Толстов, Бируни и его «Памятники минувших поколений» (А б у
Рейхан Бируни, Избранные произведения, т. I, стр. VII—XXI).
40 В. П. Щеглов, Астрономические теории Бируни (Абу Рейхан Бируни,
Избранные произведения, т. I, стр. XXIII—XXXI).
41 «Бируни», Сборник статей, Под редакции С. П. Толстова, М.— Л., 1950;
«Бируни — великий узбекский ученый средневековья», Сборник под редакции В. Ю.,
Захидова, А. А. Семенова и Я. Г. Гулямова, Ташкент, Изд-во АН УзССР, 1950; X. У.
С а д ы к о в, Бируни и его работы по астрономии и математической географии, М.,
1953; М. А. Салье, Абу Райҳон Беруний, Тошкент, 1960; Г. П. Матвиевская,
Беруний ва табиий фанлар, Тошкент, 1963 ва бошқалар.
42 И. Ю. Крачковский, Избранные сочинения, т. IV, стр. 252,



15


Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish