Таржимон А. Расулов изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган



Download 0,87 Mb.
bet2/46
Sana30.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#595129
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
1-100 Beruniy

Беруний ва унинг «Қадимги халцлардан...» асари
9


шича, Қобус ибн Вашмгир Берунийга вазирлик лавозимини таклиф қилган, лекин олим бунга рози бўлмаган11.
400/1010 йили Беруний Абу-л-Аббос Маъмун II ибн Маъмун (997— 1017) томонидан мамлакатнинг янги пойтахти Урганчга келтирилади. Еқут Ҳамавийнинг ёзишича, Хоразмшоҳ Берунийни ўз саройига жой-лаштиради ва уни олим сифатида жуда иззат-икром қилади12. Маъ­мун II фан ва адабиёт ҳомийси бўлиб, Урганчда «Маъмун академияси» иомли илмий марказ барпо этган эди. Бу «Академияга» Урта Осиё ва умуман ислом шарқининг бир қанча олим, шоир ва ёзувчиларини тўп-лаган эди. Булар орасида буюк олим Абу Али ибн Сино, Берунийнинг устозлари Абу Саҳл ал-Масиҳий ва Абу Наср ибн Ироқ, табиб Абу-л-Ҳасан Ҳаммор, машҳур тарихчи Ибн Мискавайҳ (1030 йилда вафот эт­ган) кабилар бор эди. Беруний «Академия» фаолиятида актив иштирок этади ва муҳим роль ўйнайди. Шу билан бирга, у шоҳ Маъмун II нинг энг яқин маслаҳатчиси сифатида мамлакат сиёсий ишларида ҳам фаол қатнашади. Лекин «Маъмун академияси» 1017 йилгача давом этди.
Абу-л-Фазл Байҳақийнинг «Масъуд тарихи» китобида Берунийнинг «Машоҳир Хаворизм» («Хоразмнинг машҳур кишилари») номли (биз-гача етиб келмаган) асаридан парчалар келтирилган. Бунда Беруний хоразмшоҳ Абу-л-Аббос Маъмун II нинг яхши фазилатларини тавсиф-лаб, унинг саройида етти йил хизмат қилганини ҳикоя қилади»13.
Маъмун II саройидаги юксак ҳурмат ва мавқе олимга камёб метал-
лар ва қимматбаҳо тошлар устида энг мураккаб кузатиш ва тажриба-
лар ўтказиш имконини берди. Бу кейинчалик «Минералогия» китоби-
нинг юзага келишига замин яратди. __
Беруний Урганчда яшаган даврида Ибн Сино билан ёзишмалар олиб борган. Бизгача уларнинг савол-жавобларидан фақат 18 таси етиб келган14.
Бу ёзишмалар Берунийнинг табиат фалсафаси ва физика масала-
лари билан қанчалик қизиққанидан гувоҳлик беради. Савол-жавоб-
ларда фазо, иссиқликнинг тарқалиши, жисмларнинг иссиқдан ва сув-
нинг эса музлаш вақтида кенгайиши, нурнинг қайтиши ва синиши каби
масалаларда икки олим тортишади. Савол-жавобларнинг мазмунидан
Аристотелнинг ақл билан ҳис этиш орқали чиқарган хулосаларига
Беруний ўзининг кузатиш ва тажриба орқали аниқлаган хулосаларини
қарши қўйгани, Ибн Сино эса Аристотелни ҳимоя қилгани маълум
бўлади. --
408/1017—1018 йилларга келиб Урганчда яна нотинчлик даври бошланади. Мовароуннаҳрда қорахонийлар давлати барпо этилади. Хуросон ва Афғонистонда эса машҳур- Маҳмуд Ғазнавий (998—1030)
V
11 «Иршод ал-ариб», VI, 308-бет.
12 Уша жойда.
13 А б у-л-Ф азлБейхаки, История Масуда, Ташкент, 1952, стр. 588—589. Беру­
нийнинг «Машоҳир Хаворизм» асари ҳақида «Масъуд тарихи» китобининг 25 — 26-
бетлари ва «Минералогия» нинг 280 — 281-бетларида (таржимонлар томонидан) қис-
қа маълумот берилган.
14 Бу асарнинг тош босма нусхаси ва узбек тилига таржимаси УзССР ФА
Шарқшунослик институтида сақланаётган 2385 номерли арабча қўлёзма асосида
нашр этилган: «Беруний билан Ибн Синонинг савол-жавоблари», Тошкент, 1950
(Бу савол-жавоб ҳақида Беруний «Осор ал-боқия» да ҳам эслатиб ўтади.
ўз ҳукмронлигини ўрнатади. Қорахонийлар билан Маҳмуд ўртасида ту-зилган шартномага мувофиқ Амударё улар давлатининг чегараси қилиб олинади, Хоразм Маҳмуд давлатига қарам бўлиб қолади ва кейинча­лик Маҳмуд томонидан босиб олинади. В. В. Бартольднинг кўрсати-шича, Беруний ҳам Маҳмуднинг босқинчилик режаларига қарши бўл-ган воқеаларда бевосита иштироқ этган15.
Хоразмнинг Маҳмуд Ғазнавий томонидан босиб олиниши Беруний учун жуда оғир бўлди. У хоразмшоҳ саройидаги барча олимлар қато-рида Маҳмуднинг асири сифатида Ғазна шаҳрига олиб кетилади в? олимнинг ҳаёти қаттиқ таҳлика сстида қолади. Махмуд Беруний в унинг яқин кишиси бўлган хоразмлик олим Абдуссамад Аввални қат этиш ҳақ.ида фармон беради. Лекин Маҳмуднинг вазири Хўжа Ҳаса ўртага тушиши туфайли олимнинг ҳаёти сақлаб қолинади.
Кейинчалик Маҳмудга яқин кишилар воситачилигида Беруний 6i лан султон ўртасидаги низолар кўтарилиб, олим учун яна осойишта ҳаёт кечириш имкони туғилади16.
Берунийнинг 1017—1048 йилларда Ғазнада кечирган ҳаёти бир то-мондан, ниҳоят оғир бўлса, иккинчи томондан, унинг илмий фаолияти учун энг маҳсулдор давр бўлди. Ғурбатда ҳаёт кечирган ва. давлат ишларига аралашишдан халос бўлган олим ўзининг бутун бўш вақтини илмий тадқиқот ишларига сарф этди.
Султон билан унинг муносабатлари қай даражада бўлгани ҳақида аниқ маълумотларга эга эмасмиз. Аммо Беруний 13 йил Маҳмуднинг қўл остида яшади. «Минералогия» асарида ёзишича, Маҳмуд Беруний­ни баъзан ҳақоратлар ва у билан қўпол муомала қилар экан17. Лекин Маҳмуд олим билан фикр алмашишган ва унинг хулосаларига қўшил-ган пайтлари ҳам бўлган. Юқорида эслатиб ўтганимиздек, «Хоразмнинг машҳур кишилари» ва «Таҳдид ниҳоёт ал-амокин ли тасҳиҳ масофот ал-масокин» («Турар жойлар орасидаги масофани текшириш учун жой-ларнинг охирги чегараларини аниқлаш») асарлари ту даврда ёзил-ган18. Беруний «Таҳдид ниҳоёт ал-амокин ли тасҳиҳ мусофот ал-масо­кин» асарида Ерни етти иқлимга бўлиб текширади, узоқ вилоятлар ҳа-қида жуда кўп қимматли ва муҳим маълумотлар келтиради. Бу асар фақат география ва астрономия э'мас, балки бошқа фанлар соҳасида ҳам муҳим илмий аҳамиятга эгадир. Масалан, Беруний палеонтологик кузатишларга суянгани ҳолда геологик масалаларга тўла илмий асос-да ёндашган19.
15 В. В. Б а р т о л ь д, Сочинение, I, «Туркестан в эпоху монгольского нашест-
гия», М., 1963, стр. 337—338.
18 А. А. Семенов, Бируни — выдающийся ученый средневековья Сб. «Биру-ни — великий ученый средневековья», Ташкент, 1950, стр. 38.
17 «Минералогия», стр. 29.
18 Бу асарнинг тула арабча нусхаси 1962 йили филология фанлари кандидати
П. Г. Булгаков томонидан Қоҳирада чиқадиган «Араб қўлёзмалари института» номли
журналнинг 8-сонида босилган. Худди шу йили Апкарада ҳам арабча нусха Муҳаммад
ат-Танжий томонидан бостирилади. Бу асарнинг русча таржимаси ҳам II. Г. Булгаков
томонидан нашр этилди. (Абу Рейхам Бируни. Избранные произведения, III,
Геодезия, Тошкент, «Фан» нашриёти, 19G6).
19 А. М. Б е л е н и ц к и й, Юқорида кўрсатилган мақола, «Минералогия», 281-
бет.

10

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish