Таржимон А. Расулов изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган



Download 0,87 Mb.
bet7/46
Sana30.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#595129
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   46
Bog'liq
1-100 Beruniy

И. Абдуллаев
АБУ РАИҲОН БЕРУНИЙНИНГ «ҚАДИМГИ ХАЛҚЛАРДАН
ҚОЛГАН ЁДГОРЛИКЛАР» АСАРИДАГИ БАЪЗИ
МАСАЛАЛАР ҲАҚИДА
I. Билиш масалалари
«Ёдгорликлар»да қўйилган мақсад. Баён этиш усули. Абу Райҳон
Беруний «Осор ал-боқия» асарини ёзишда ўз олдига қўйган мақсади: Илгариги халқлар ҳақидаги ривоятларни, ўтмиш авлодлар тўғриси-даги хабарларни билишдир. Бу хабарларнинг кўпчилиги у халқлар аҳ-волидан ва улардан қолган расм-русм ва қоидалардан иборат1.
Ҳар бир халқнинг, мамлакатнинг ижтимоий ҳаёти ўзига хос иш-лаб чиқариш усули асосида мавжуддир. Шу билан бирга ўтмиш аж-додларнинг расм-русмлари, турмуш қоидалари ва улар ҳақидаги бошқа хабарлар макон ва замон билан боғланган, албатта.
Ҳар хил мамлакатларнинг турли географик муҳитга эга бўлиш-лиги — халқ турмуш қоидаларининг бир хил бўлмаслиги сабаблари-дандир. Замон, ҳар хил халқда турлича система билан, ҳар хил кален­дарь билан ифодаланган. Бу тарих муддатлари бошларининг, бирлик-ларининг бир хил бўлмаслиги охирлари орасидаги ихтилофни юзага келтирди. Календарь тарихида муҳим вазифа, Беруний айтганидек, «энг тўғри ва равшан йўл билан турли тарихлар муддатини аниқлаш-дир»2. Муаллифлар тарихий хабарларни баъзан бир хилда баён этма-ганлар. Объектив ҳодиса ҳақидаги хабарлар ичида нотўғрилари, бузил-ганлари бор. Беруний ўтган муаллифлар ҳақида бундай дейди: «Мен уларнинг ўзимгача етиб келган гапларини ҳикоя қиламан. Кучим етган-ча бузилганларни тузатишга, ёлғонларни бекор қилишга, ростни аниқ-лашга уринаман»3.
Илмий тушунчаларга асосланиб қолишнинг ўзи кифоя эмас. «Сўнг-ра буни кўпчилик кишиларнинг табиатини пасткашлаштирадиган ёмон ахлоқдан, ҳақиқатни кўришга қўймайдиган омиллар-дан ўзини тозалагандан кейин, уларнинг исбот учун келтирган сўз ва эътиқодларини бир-бирига солиштириш билан билинади»4. Бу муло-ҳаза билиш процессининг мантиқий поғонасини ифодалайди. Беруний-


Бунинг фотонусхаси ҳам Шарқшунослик Ийс1иту1ида Мавжуддир (инв. № Щ.
' Шу китоб, 40-бет.
2 Шу китоб, 105-бет.
s Шу китоб, 136-бет.
4 ВДу китоб, 40-бет.

22 О. Файзу.глаев
Беруний асарларидаги баъзи масалалар


нинг бу билиш усулида қабул қилинган гипотезаларнинг ростлари ёлғонларидан ҳақиқат мезони ёрдамида ажратилади. Баъзан ёлғон хабарлар исбот етарли бўлмаганидан, мумкинлик доирасида яшаб ке-лади. Беруний хдбарларнинг баъзклари, ёлғонлигига бошқа далил-лар бўлмаганда мумкинлик чегарасида бўлиб, хабар қаторида юради5 деб, ҳақиқатни билишда имконият ва воқелик орасидаги муносабат-нинг мавжудлигини эътироф этади ва уни яққол кўрсатади.
Асарда шубҳали хабар ўз ҳолича баён этилмаган «То уларнинг барчасини билиш вақти келгунича баён этишдан тухтадик, чунки шуб-ҳани аниқ ва номаълумини маълумга қушиш биз юрган йўлга лойиқ. эмас»6, дейди Беруний. Баённинг замкни шубҳасиз бўлиши керак, унга имон комил бўлмоғи лозим. Имон шак-шубҳасиз бўлса, тогни «денгизга тушириш» мумкин7. Беруний уша замоннинг прагматистлари-га қарши курашиб, улар ўзларига ёққан нарсага иқрор бўлишларини, эътиқодларига мухолиф булган рост нарсалардан қочишларини айтди.
Тарихий воқеаларни билишда Беруний тутган йўл тарихийлик билан мантиқийлик бирлигининг маълум шаклидан иборат: давримиз-га энг яқин ва машҳур ривоятлардан бошлаб, борган сари нарига, объектга яқинлашиб борилади ва йўл-йўлакай тузатилиб кетилади, Шундай йўл тутиш сабабларидан бири — қабул қилинган вақт бирли-ги ҳисобланган сутканинг шубҳасиз бўлишидир. Беруний тарихлар ора­сидаги тафовутни сутка бирлиги билан аниқлаган. Беруний ўз имко-ниятининг чегараланганини эътироф этади: «Халқларнинг бирига [тегишли] хабарларни аниқлаб билишга бир инсон умри кифоя қил-майди-ю, ҳамма халқлар [ҳақидаги] хабарларни билишга қандай кифоя этсин. Бу мумкин эмас»8. Бу иборада инсон ҳаётининг турли-туман бойлиги, воқеа-ҳодисаларнинг чексизлиги, билимнинг бениҳоялиги ифодаланган.
Тарихий муддатлар, зралар олдин ўтган муаллифларда ихтилофга эга экан, уларнинг бирмунчасини Беруний тартибга солиб, келгусида бу қилинган меҳнат сақланиб қолишлиги учун даврлар тайласон деб аталган усулда икки хил цифр ва ҳарф билан бир-бирига контроль равишда кўрсатилган.
Асарда билимнинг деярли ҳамма соҳалари ҳақида ҳикоя қили-нади, фандан фанга ўтиб турилади. Бу ҳақда автор бундай дейди: «Мақсад гапни чўзиш эмас, балки ўқувчини зериктирмаслик. Чунки доимо бир хил нарсага қарай бериш малоллик ва сабрсизликка олиб келади. Уқувчи фандан фанга ўтиб турса, турли боғларда юрганга ўхшайди. Бирини кўриб улгурмай, бошқаси бошланади ва у киши «Ҳар бир янги нарсада ўзига яраша лаззат бор» дейилганидек, уларни кўришга қизиқади ва кўздан кечиришни истайди. Бир хил нарса чарча-тади, хотирага малол келтиради»9.
Асардан маълум бўлишича, Беруний баъзи рисолаларни арабча-дан форсчага таржима қилган.
У фойдаланган адабиётни келтирган. Беруний баъзи тарихий
6 Шу китоб, 41-бет.
6 Шу китоб, 103-бет.
7 Шу китоб, 262-бет.
8 Шу китоб, 41-бет.
9 Щу китоб, 105-бет,
маълумотларни Муҳаммад Хоразмийнинг «Китоб ат-тарих» асаридан аниқлаб олганини кўрсатиб ўтади. Узининг устози Абу Наср Мансур ибн Али ибн Ипоқнинг фаолиятини марок, билан тилга олади.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish