18
И. Абдуллаев
Беруний ва унинг «Қадимги халқлардан...» асари
19
одам ҳақидаги афсоналарини келтириб, булар устидан қаттиқ кулади. Бундай афсоналарни эшитишдан диллар нафратланиб, қулоқлар тор-тинади ва буни ақл қабул этмайди, дейди53. Лекин у айрим уйдирмалар-га эътироз билдирмайди. Масалан, Абу Усмон ал-Жохизнинг Укбарода ярми каламушга айланган, ярми кесаклигича қолган бир кесак ҳақи-даги ҳикоясини келтириб, буларга эътироз билдирмайди. Бундай чеки-иишларни асарнинг бошқа баъзи бир ўринларида ҳам учратиш мумкин, Беруний диний эътиқодларга бефарқ қарайди, бошқа диндаги-ларга нисбатан беғараз муносабатда бўлади. Лекин бундан у материалист бўлган деган хулоса чиқмайди. У худога ва пайғамбарга ишонган, уларга багишлаб мадҳлар ҳам ёзган. Бу Шарқнинг ўша вақт-даги ҳамма олимлари асарларига хос традиция "бўлиб, замон шундай мадҳияларни куйлашни талаб қилар эди. Шунинг учун Беруний му-ҳит билан келишишга ва ўз ҳомийларининг хоҳишлари билан ҳисоб-лащишга мажбур эди.
Лекин у баъзи бир ғайри-табиий ҳодисаларни худога боғламай бу «табиат янглиши» деб изоҳлайди. Юқорида айтиб ўтганимиздай, эги-зак одам ва бошқалар ҳақидаги ривоятларни келтирар экан, буни «табиат янглиши» деб аташ тўғри бўларди, деган хулоса чиқаради."
Беруний румликларнинг конун охир ойининг олтинчисида ердаги ҳамма шўр сувлар чучук бўладиган бир соат бор деган эътиқодини асоссиз эканини исботлаб, моддаларнинг турли сабабларга боғлиқ ҳолда ҳар хил ўзгаришларга учраши ва бошқа моддаларга айлани-ши ҳақидаги материалистик фикрни олға суради54. Агар асарни син-чиклаб қараб чиқсак, табиат ҳодисаларини бевосита худога боғ-лаган бирорта жумла учратмаймиз. "Объективлик унинг методига хос омиллардан бири эди. Беруний асарининг бирор ўрнида бошқа дин-ларни қоралаб, исломни ҳимоя қилгани сезилмайди. Олим ислом ди-ни мазҳабларига ҳам эътиборсиз қарайди. У шиа мазҳабининг тараф-дори Қобус ибн Вашмгир саройида яшаган даврларда шиаларга ён босгандай бўлади. Лекин «Осор ал-боқия» да уларни нодонлар деб атаиди^. Қеиинчалик сунний Маҳмуд Ғазнавий қўл остида яшаганда эса сунниилар мазҳабига ўтиб олади. Демак, олим учун шиа мазҳаби ҳам, суннии мазҳаби ҳам фарқсиз бўлган. Пайғамбарлар ва муқад-дас китоблар ҳақида сўз юритар экан, олим, «Демак, на инжиллар ва на паиғамбарлар орасида биронта ҳам ишончлиси йўқ»56 деган хуло-сага келади. Асардаги бу даҳрий жумланинг Сайрафий таржимасида тушириб қолдирилиши ҳам бежиз эмас. Лекин Беруний «Оор ал-боқия» да ҳам, бошқа асарларида ҳам баъзан муҳим илмии масалаларни диний ривоятлар билан аралаштириб юборади.
л^а/ҚЭДИМкИ хал^лаРДан Колган ёдгорликлар» асарининг тили ни-ҳоят 0ҒИР- ЬУВДЗН деярли минг йил илгари ижод этилган бу китоб-
53 Шу китоб, 127—128 бетлар
54 Шу китоб, 289-бет.
55 Шу китоб, 289-бет.
66 Шу китоб, 59-бет.
ни ўзбек тилига таржима қилиш таржимондан жуда катта куч ва би-лим талаб қилар эди. Буюк мутафаккир Абу Али ибн Сино асарлари-ни таржима к,илишда жуда катта тажриба орттирган ва классик араб тилини ҳар томонлама пухта эгаллаган кекса олим филология фан-лари кандидати Абдуфаттоҳ Расулов бундай мураккаб ва масъулиятли ишни муваффақиятли бажарди. «Осор ал-боқия» нинг 1878 йилда Лейп-цигда CSaxay томонидан нашр этилган нусхаси таржимага асос қилиб олинди (Сигл 3). Лекин Захау нашри XVII ва XVIII асрлардаги тўрт-та қўлёзма асосида амалга оширилган. Бу қўлёзмалар деярли бир хил нусхадан кўчирилганлиги учун жуда кўп жойлари тушиб қолган. Шунинг учун Захау нашрида ҳам тушиб қолган ўринлар ва бир қанча ноаниқ иборалар мавжуд. Буларни тўлдириш учун бошқа бир янги қўлёзма нусха зарур эди. 1912 йилда анчагина эски даврга оид икки-та қўлёзма топилди. Биттаси Теҳрондан рус дипломатик вакили Л. Богданов томонидан Петербургга — Осиё музейига (ҳозирги Осиё халқлари институтининг Ленинград бўлими) юборилади. Бу қўлёзма шу институтда Д-58 шифри билан сақланмоқда57. Ленинград қўлёзма-си мавжуд нусхаларнинг энг қадимгиси бўлиб, 616/1219—1220 йил-ларда кўчирилган. Бу қўлёзма ҳақида 1912 йилнинг ёзидаёқ Осиё му* зеиининг директори академик Қ. Г. Залеман (1849 — 1916) томонидан махсус мақола ёзилади ва унда қўлёзманинг тўла илмий тавсифи бе-рилади58. Иккинчи қўлёзма эса Истамбулдан топилди. Бу ҳам ҳиж-рий VI—VII асрларга оид бўлиб, ҳозир Истамбул Халқ кутубхона-сида сақланмоқда (4667-сонли)59..
Немис арабшунос олимлари Карл Гарберс ва Иоганн Фюкклар «Осор ал-бок,ия» нинг Захау нашрида тушиб қолган ўринларини Истамбул қўлёзмаси асосида тўлдириб, 1952 йили қўшимча нусха нашр этдилар60. Захау нусхасида ва Қ. Гарберс ^амда И. Фюккларнинг қў-шимча нусхасида тушиб қолган тўртта парча А. Б. Холидов томонидан Ленинград ҳамда Истамбул қўлёзмалари асосида 1959 йили рус тилида таржимаси билан бирга кўшиб нашр этилди. Бунга қисқа сўз боши ҳам киритилган61. А. Б. Холидов бу тўртта парчанинг учтаси фа-қат Ленинград қўлёзмасида эмас, балки Истамбул қўлёзмасида ҳам мавжудлигини ва буни Қ. Гарберс ва И. Фюкклар тушириб қолдирган-ликларини таъкидлаб ўтади. А. Б. Холидов мазкур мақоласида Истамбул ва Ленинград қўлёзмаларининг қисқа тавсифини ҳам берган ва текстни ҳар икки қўлёзма бўйича солиштириб чиққан.
Кейннги вақтда «Осор ал-боқия» нинг Теҳрон нусхаси ҳам бор-лиги маълум бўлди. Бу нусха микрофильмини Шарқшунослик институтининг катта илмий ходими П. Г. Булгаков тайёрлатиб олиб келган.
57 Мазкур қўлёзмаиинг фотонусхаси УзССР ФА Шарқшунослнк институтида сақланмоқда (инв. Я» 365): Бундан кейин Ленинград қўлёзмаси ёки Л. деб берилади.
r,s K.Salem ann, Zur Handseliriftskunde, I, Al-Birfinis al-Alar al-Baoiyah Изв
Имп. Академии паук", серия VI, 1912, № 14, стр. 861—870. "
59 Бу қўлёзманинг фотонусхаси Шарқшунослик пнститутида сақланмоқда (инв. К» 341). Бундан кейин Истамбул кўлёзмаси ёки И. деб берилади
110 „Documende islamica inedlta, Berlin, 1952. S. 45—98. Бу қўшимча пусханинг фотонусхаси ҳам Шарқшупослик институтида сақланмоқда (ипв. № 342/1—II).
61 А. Б. Холидов, Дополнение к тексту «Хронологии» ал-Беруни по ленинградской и стамбульской рукописи («Палестинский сборник», вып. 4 (67), М.—Л.,
20 И. Абдуллаев
Таржимон А. Расулов «Осор ал-боқия»нинг юқорида кўрсатилган ҳамма босма ва қўлёзма нусхаларидан тўла фойдаланган. Булардан ташқари, таржимон Акбар Дона Сиришт Сайрафийнинг форсча таржи-масидан ҳам кенг фойдаланган 62. Бу нусхалардаги фарқлар изоҳларда батафсил кўрсатиб ўтилди. Теҳрон нусхасининг микрофильмини таржи-ма тугатилгандан кейин қўлга олдик. Шунинг учун ундан тўла фойда-ланилмади, лекин баъзи шубҳали ўринлар солиштириб кўрилди. Таржимон булардан ташқари яна жуда кўп қомус ва луғатлардан фойдаланган.
Таржима ва таҳрир давомида «Осор ал-боқия» русча нусхаси билан мукаммал солиштириб чиқилди ва русча таржимадатушиб қолган ўринлар ҳамда баъзи нотўғри талқин қилинган жумлалар изоҳларда кўрсатилди. Асарда ҳар хил тиллардан олинган жуда кўп атоқли отлар келтирилган. Нусхаларнинг ҳеч бирида унли ҳарфлар белгилари қўйил-маган. Ҳатто баъзи ўринларда Беруний ўзи ҳам у ёки бу отнинг талаф-фуз этилишини ажрата олмаган ва фақат ундош ҳарфлар транскрип-циясини бериш билан кифояланиб қолган. Шунинг учун ана шундай отлар баъзан рус тилидаги талаффузига биноан тўғрилаб ёзилди, лекин одатда Шарқда маълум усулда талаффуз этиб келинаётган баъзи отлар шу талаффузга асосан олинди (Батлимус — Птолемей ўрнига, Дақлитёнус — Диоклетиан ўрнига, Иббарх — Гиппарх ўрнига, Жо-лин —Гален ўрнига каби). Юлдуз ва ёритқичлар номлари ҳам деярли уз ҳолича қолдирилди. Бутунлай талаффуз этиш мумкин бўлмаган отларни фақат ундош ҳарфлар билан ифода этиб, унлилар ўрнига дефис қўйиб кетилди. Кўрсаткичларни институтнинг кичик илмий ходими А. Л. Қазибердов тузган.
«Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар»нинг ўзбек тилига би-ринчи марта таржима қилиниши улуғ энциклопедист олим Абу Райҳон ал-Беруний илмий меросини ўрганишдаги энг катта ютуқлардан бири-дир. Ҳозиргача фақат айрим мутахассисларгагина маълум бўлиб кел-ган бу муҳим ва машҳур ёдгорлик билан кенг халқ оммаси тўла тани-шиш ва илм-фан тараққиёти йўлида ундан самарали фойдаланиш имконига эга бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |