Ойларнинг фазилатлари
101
қурун рўзага киринг!» демакдир. Масалан, «Фалончини кутиб олишга тайёрланинг!» дейилганда кутиш учун тайёрланиш олдин келтирилади-ку, дедилар. Яна улар: «Рамазон ойи ўттиздан кам бўлмайди»,— де-дилар.
Аммо астрономлар ва [ҳилол] ҳолатига катта эътибор берган киши-лар янги ой кўринишининг ҳар вақт бир йўлда бўлмаслигини билади-лар, чунки Ойнинг кўринадиган ҳаракати турлича бўлиб, гоҳо суст, гоҳо тез; баъзан у ерга яқин, баъзан узоқ бўлади; бир вақт у шимол ва жануб томонларда юкори кўтарилиб, бир вақт ўша томонларда қуйи тушади. Бу аҳволнинг ҳар бири буржлар фалакининг ҳар қайси нуқта-сида юз бериши мумкин.
Яна бир [далил] шуки, буржлар фалаки қитъаларининг баъзиси тез ва баъзиси кеч ботади, бундай ўзгариш мамлакатлар кенглиги ва ҳаво-ларининг турлича бўлишига кўра [юз беради]. Бу ҳол жойлар ҳавосининг табиий равишда тоза, ё ҳамиша буғ билан қоришиб хираланиши, ёки кўпинча чанг-тўзонли бўлиши, ёки ҳавонинг баъзи вақтда қуюқ, баъзи вақтда сийрак бўлишига ва янги Ойга қаровчилар кўзларидаги қувват-нинг ўткир ва ўтмасликда тафовут қилишига нисбатан ҳам юз беради.
Шу [айтилган] ҳолларнинг барчаси бири-биридан фарқ қилишига кўра рамазон ва шаввол ойларидан ҳар бирининг аввалида сонсиз шаклларда ва чексиз ҳолатларда учрайди. Шунинг учун рамазон ойи гоҳо [ўттиз кундан] кам ва гоҳо тўла [ўттиз] келади.
Яна у ҳолатларнинг ҳаммаси шаҳарлар кенглигининг ортиши ва камайиши сабабли ҳам ўзгаради. Масалан, шимолий шаҳарларда [рамазон] ойи тўла [ўттиз кун] бўлиб, шу ой жанубий шаҳарларда [ўттиз-дан] кам ва аксинча бўлади. Сўнгра бу [ҳол] ўша жойларда бир тартибда ( жорий бўлмайди. Балки у жойларда айнан бир ҳолат бир ойнинг ўзида кетма-кет бир неча марта ва ора-сира юз бериши ҳам мумкин.
Агар у [нодонларнинг], масалан, ўша жадвал ва ҳисоблар билан қилган ишлари тўғри бўлиб, ҳилол кўринишига мувофиқ ёки улар ҳи-соблагандек, ундан бир кун олдин келса эди, албатта ҳар бир жой кенглиги учун алоҳида жадвалларга муҳтож бўлардилар. Шу билан бирга [ҳилол] кўринишининг турличалиги фақат кенгликларгагина боғлиқ 66 бўлмайди. || Балки бунда жойларнинг турли узунликда бўлиши [яна ҳам] каттароқ аҳамиятга эгадир. Чунки баъзи шаҳарларда кўпин-ча янги ой кўринмайди-да, ундан кўра ғарбга яқинроқ бўлган шаҳарда кўринади, баъзан бу [ҳол] иккала шаҳарда бир хил бўлади286. Бу ҳам узунликнинг ҳар бир даражаси учун алоҳида ҳисоб ва жадвал тузишга эҳтиёж туғдирадиган ҳолатлардандир. Шундай бўлгач, у [гуруҳ] айтга-нидек, рамазоннинг ҳамиша тўла [ўттиз кун] бўлиши, аввал ва охири-нинг, улар ишлатадиган жадвал кўрсатганидек, ернинг одамлар яшай-диган барча қисмида бир хилда келиши мумкин эмас.
Энди уларнинг ривоят қилинган ҳадиси тақозосича, рўза [га кириш] ва рўзадан чиқиш янги ойнинг кўринишидан олдинга қўйилади, деган сўзларига келсак, бу нотўғридир. Чунки «лом» ҳарфи улар айтгандек, келгуси нарсага ишлатилгани каби ўтганга ҳам ишлатилади. Масалан, «фалон ойдан шунча кун ўтганда ёзилган», яъни «шунча кун ўтгандан кейин» дейилса, ёзиш ойнинг ўтган кунларидан олдин вужудга келган бўлмайди. Ҳадис уларнинг сўзларини эмас, шуни тақозо этади. [Пай-ғамбар] алайҳиссаломдан ривоят қилинган [бу ҳадисга] қарамайсанми, у: «Биз саводсиз кишилармиз, хат битишни ва ҳисоб қилишни билмай-
миз. Ой287 шунча, шунча ва шунча бўлади»,— деган. Пайғамбар бу ишоратларининг ҳар бирида ўз панжасини кўрсатган, яъни ойнинг тўла ўттиз бўлишини билдирган. Кейин яна қайтариб, «шунча, шунча ва шунча бўлади» деганда, учинчисида бошмалдоғини кафтга қайириб, [ойнинг] тўлиқ эмас, йигирма тўққиз кун бўлишини билдирган. Демак, [пайғамбар] алайҳиссалом ойнинг гоҳо тўлиқ, гоҳо кам бўлишини ва «хат битишни, ҳисоб ишлашни билмаймиз» деган сўзи билан, бу [ма-салада] ҳисоб билан эмас, янги ойни кўриб ҳукм чиқаришни ҳеч кимга яширин қолмайдиган қилиб очиқ айтган.
Агар улар хронологлар сингари ҳисоблаб, [пайғамбар] ҳар бир тў-лиқ ойдан кейин тўлиқ бўлмаган ой келади деган маънода у сўзни айтган десалар, кўриниб турган аён [ҳолат], агар буни инкор этмасалар, уларни ёлғончига чиқаради ва бўямачиликларини каттаю кичикка маъ-лум қилади. Шу билан бирга, аввалги ҳадиснинг охири улар даъвоси-нинг бемаъни эканини очиқ кўрсатади. У пайғамбар алайҳиссаломнинг мана бу сўзидир: «Ойни кўриб рўзага киринг, ойни кўриб рўзадан чи-қинг, агар осмон булутли бўлса, шаъбон ойини ўттиз кун қилинг!» ёки бошқа ривоятда: «Агар янги ойни кўришингизга булут ёки гард-чанг тўсқинлик қилса, [кунлар] ҳисобини ўттизга тўлдиринг!» — дейилган. Гап шундаки, янги ой [нинг] кўриниш куни жадвал ва ҳисоблар орқали ёки зиж муаллифлари тузган йўллар билан билиниб, рўзага кириш ва рўзадан чиқиш янги ойни кўришдан олдинга қўйиладиган бўлганда, агар уфқ булут ёки ғубор билан қопланган бўлса, шаъбон ойини тўла ўттизқилишга ёки рамазон ойини ўттизга тўлғизишга эҳтиёж тушмасди. Кейин, [рамазон охирги] кунининг рўзасини тутмай, уни ўттизга тўлди-риб ҳам бўлмайди. Агар рамазон ойи доимо тўла [ўттиз кун] бўлиб, ав-вали маълум бўлсайди, шаввол ҳилолини кўришга эҳтиёж қолмас ва пайғамбарнинг: «Янги ойни кўриб рўзадан чиқинг!» деган сўзи бекорчи ran бўларди. Лекин асабият кўрар кўзларни кўр, эшитар қулоқларни кар қилиб, ақл эътироф этмайдиган нарсаларни қабул этишга чақиради. || Шундай бўлмаганда у [гуруҳнинг] хаёлларига бундай фикрлар кел- 67 мае эди. Яна зайдий шиалари288 — жамоаларини худо ўз паноҳида^сақ-ласин — китобларидаги уларнинг олло рози бўлгур бошлиқлари тўғри-лаган ривоятларга [қаралсин]. Масалан, ривоят қилинишича, амир ал-мўъминин [Али] алайҳиссалом даврида одамлар рамазон ойида йигирма саккиз кун рўза тутганлар. Кейин у бир кун қазо тутишга буюр-ган, одамлар қазо [рўза] тутганлар. Шаъбон ва рамазон ойлари баробар ўттиздан кам келгани сабабли шундай ҳодиса юз берган эди, одамлар рамазон ойи бошини кўрадиган вақтда орада қандайдир тўсиқ пайдо бўлган. Шунда улар шаъбонни ўттизга тўлғизганлар ва аҳвол ой охири-да маълум бўлган.
Шунингдек, Абу Абдулло ас-Содиқдан289—худо раҳмат ва саломини унга юборсин — ривоят қилинишича, у шундай деган: «Бошқа ойларга етишадиган ортиқлик ва камлик рамазон ойига ҳам етишади». Яна ундан ривоят қилинишича, у: «Шаъбон [аввалини] эсингизда тутсангиз, осмон булутли бўлса, [шаъбон аввалидан] ўттиз кунни санаб рўза ту-тинг!» — деган. Яна ривоят қилинишича, ундан ҳилоллар нима? деб сўралганида, у: «Ҳилоллар [янги] ойлардир, қачон ҳилолни кўрсанг рўза тут, қачон уни кўрсанг рўзангни оч!» — деган. Шиалар китобида шу хабарларнинг ҳаммаси фақат рўза ҳақида келтирилган.
Пайғамбар авлодидан бўлган — унга ва уларга салом — сайидл^
Do'stlaringiz bilan baham: |