Таржимон А. Расулов изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган


Қадимги халқлардан цолган ёдгорликлар Ойларнинг фазилатлари 95



Download 0,87 Mb.
bet43/46
Sana30.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#595129
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
1-100 Beruniy

94
Қадимги халқлардан цолган ёдгорликлар
Ойларнинг фазилатлари
95


курса шу вақтнинг ўзидаёқ [йилни] кабисали қиларди. Бу ҳолат шу йўсинда олдиндан билинади. Анон фикрини тутган ва унга тегишли бўл-гак бирор киши шефат ойи тугашига етти кун қолганда Шом шаҳри ва иқлими [ҳамда] унга ўхшаш жойларга бориб, арпа экинига назар солар-ди. Агар «сафо», яъни бошоқ тиконларининг ўсиб чиққанини кўрса, ўша кундан то пасхагача эллик кун санаб ўтказарди; агар у ҳали ўсиб чиқ-маган бўлса, ўша йилга бир ой қўшар эди. Баъзилари қўшимча ойни шефат кейинига қўяр, натижада икки шефат кетма-кет келарди; баъзилари эса уни озар кейинига қўяр, бунда бирин-кетин икки озар келарди. Анониялар озарни эмас, кўпроқ шефатни ишлатардилар, раббонийлар бўлса, озардан бошқа ойни ишлатмас эдилар.
Бу олдиндан билиш [иши] обиҳаво ва турли жойлар иқлимининг хилма-хиллиги сабабли ҳар хил бўлади. Бу жиҳатдан ҳар бир жой учун [алоҳида] қонун белгилаш зарур бўлиб, бир жой учун белгилангац қо-нунгг асосланиб бўлмайди, чунки бу ҳамма [жой] учун ярайвермайди.
Шом, Ироқ ва Хуросон христианлари эса, румликлар ойлари билан яҳудийлар ойларини аралаштириб, румликлар ойларини ишлатдилар ва йилларининг аввали яҳудийлар йилининг бошига яқин бўлиши учун йил бошини румликларнинг тамбриюс ойи аввалидан ҳисобладилар, чунки яҳудийларнинг тишрий ойи ҳамиша тамбриюсдан бирмунча вақт олдин келади.
Румликлар ўз ойларини сурёний номлар билан атаб, баъзиларини яҳудийларга мувофиқ қилдилар ва баъзисида эса улардан ажралдилар. Бу ойларни сурияликлар [ойлари] номларига нисбат берадилар. Сурия-ликлар набатликлар бўлиб, Савод247 аҳолисидирлар, ҳолбуки, Ироқ Са-води «Суристон» ҳам деб аталади. Билмайман, нима учун бу ойларда сурияликларга нисбат берилади? Улар ислом даврида араб ойларини, жоҳилия даврида эронликлар ойларини ишлатганлар. Аммо Суристонни Шом мамлакати ҳам дедилар. Агар шундай бўлса, у ернинг аҳолиси ис-ломдан олдин христианлар бўлиб, улар яҳудийлар ва румликлар фикр-лари миёнасида ўртача бир [фикрда] бўлганлар. У ойларнинг номлари мана булар:
60 1. Тишрин қддим 31 кун

  1. Тишрин ҳрой 30 »

  2. Конун қадим 31 »

  3. Конун ҳрой 30 »

  4. Шубот 28 »

  5. Азор 31 »

  6. Нисон 30 »

  7. Айяр 31 »

  8. Ҳазирон 30 »

10. Таммуз 31 »
11. Аб 31 »
12. Айлул 30 »
Улар ҳар тўрт йилда шуботга бир кун қўшганлар; у йигирма тўққиз кун бўлиб, уларнинг йиллари румликлар йилига мувофиқ келган.
5у ойлар машҳур бўлиб кетиб, ҳатто мусулмонлар ҳам буларни иш-латиб, [дала] ишларига тегишли вақтларни шу ойлар билан белгилай-диган бўлдилар. Улар «қадим» сўзини «аввал» деб, «ҳрой» ни «охир» деб арабчалаштирдилар, «айяр» сўзининг [й х.арфи] охирига алиф орт-
тирдилар, у «айёр» бўлди. Чунки бу калимадаги «й» ҳарфи шаддасиз ва алифсиз талаффуз цилинса, араб тилида ёмон ва уятсиз маъно чикади248.
Арабларга келсак, уларнинг ойлари ўн иккита бўлиб, биринчиси мух(аррам [ундан кейин]:
• Сафар Ражаб
Рабиал-аввал Шаъбон
Раби ал-охир Рамазон
Жумодо ал-уъло Шаввол
Жумодо ал-охира Зулқаъда
Зулҳижжа. Бу ойларнинг номлари хусусида бирмунча сабаблар баён қилинган. Улардан бир и шуки, муҳаррам «муқаддас ойлар»249 жумласидан бўл-гани учун шундай ном билан аталган. Сафар ойида250 араблар «сафа-рия^ номли гуруҳ билан биргаликда озиқ-овқат қидиришганлари учун бу [ойга] шундай ном берганлар. Иккала раби ойларида ўсимликлар гуллаган, кетма-кет шабнам ва ёмғир ёққани учун улар шундай аталди. Бу — биз «хариф» [куз] деб атайдиган фасл табиатига тегишлидир, [цадимги] араблар уни «раби» [баҳор] деб атардилар. Иккала жумодо ойида сув яхлаганидан251 уларга бу ном берилган. Ражабда уруш бўлмай, гинчлик252 бўлганидан [араблар] бу ойда [тирикчилик қилиш учун] са-фарга чиццанлар. Шунинг учун бу ой шундай аталган; «ружба» — «тир-гак» демакдир, «азқ муражжаб»253 сўзи шундан олинган. Шаъбонда араб қабилалари тарқалганлари сабабли254 шундай аталди. Рамазон ойи дейишга сабаб шуки, бу ойда иссиқнинг кучлилигидан тошлар ҳам куяди. Шаввол деб аташ шунинг учунки, бу ойда иссиқ. кетиб, ҳарорат пасаяди. Зулқаъда [ойида] араблар ҳамиша уйларида бўлганларидан бунга шундай ном берилган. Зулҳижжада араблар ҳаж қилганларидан шундай аталган.
Араб ойларининг бошқа номлари ҳам бўлиб, уларни қадимги араб­лар шу номлар билан атаганлар. Бу номлар мана булардир:
1. Ал-муътамир 7. Ал-асамм 61
II 2. Ножир 8. Одил

  1. Хаввон 9. Нофиқ

  2. Сувон 10. Воғил

  3. Хантам 11. Ҳуво

  4. Заббо 12. Бурак.

Гоҳо бу номларнинг биз кўрсатганларга мухолиф ва бошқача тарти-би учратилади, чунонни шоирлардан бири уларни ўз шеърида бундай назм қилган:
Муътамиру ножирадан бошладик
Сўнгра хаввон ҳамда сувон эргашур.
Кейнидин заббо келар сўнг бонда
Келгач асам, душманлик кар бўлур.
Сўнгра воғил, нотилаю одила
Жами гўзал шону шуҳрат нуридир.
Келса ранна ҳам бурак, сўнг вассалом,—
Панжа бирлан ой санаш бўлди тамом. Луғат китобларида баён этилишича, ой номларининг маънолари мана бундай:

96 Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар
Ойларнинг фазилатлари 97



Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish