Ойларнинг фазилатлари 91
бошқа давралар бунга неча ҳисса [ортиқ] давралардан таркиб топган Шунинг учун яҳудийлар ўн тўққиз йиллик даврани танлаб, иббур йилла-рини шунга қўйдилар.
Яҳудийлар иббур йили давранинг қаерида бўлмасин, албатта бўлаве-ради деб келишсалар ҳам, давралар бошларининг қай вақтда бўлиши масаласида ихтилоф [га йўл] қўйдилар. Бу ҳол иббурни давранинг қа-ерига ўрнатишда ихтилоф туғдирди. Шундайки, яҳудийларнинг батаи-лари Одам [ато] тарихи йилларини иббур ёки оддий эканини билиш мўл-жалланадиган ва ўзи кечираётган йил билан қўшиб ҳисобладилар ва уни ўн тўққизга тақсим этиб давраларга айлантирдилар. Натижада тўлиқ давралар чиқиб, ўзлари кечириб турган йил қўшилса ҳам [тў-лиқ бўлмайдиган] давранинг ўтмиш йиллари қолди. Иббур тартиби 2—5—7—10—13—16—18 ҳисобича, иккинчи, бешинчи, еттинчи, ўнинчи, ўн учинчи, ўн олтинчи ва ўн саккизинчи йиллар деб белгиланади.
Баъзилари эса ўша [Одам] тарихининг йилларини олиб, ундан бир йилни камайтирди ва иббур тартибини 1—4—6—9—12—15 — 17 ҳисобича ўша камайган давранинг қолган йилларига, яъни биринчи, тўртинчи, олтинчи, тўққизинчи, ўн иккинчи, ўн бешинчи ва ўн еттинчи йилга қўйди. Бу икки тур даврада сурияликларга нисбат беради.
Бир гуруҳ [яҳудийлар] ўша тарих йилларидан икки йилни камайти-риб, тартибни 3—5—8—11 —14—16—19239 ҳиеобича ўша йилларга, яъни учинчи йилга, ундан кейин иккини [қўшиб] бешинчи йилга, сўнгра уч марта учни [қўшиб] саккизинчи, ўн биринчи ва ўн тўртинчи йилларга, кейин иккини [қўшиб] ўн олтинчи йилга, сўнгра учни [қўшиб] ўн тўкди-зинчи йилга қўядилар. Бу тартиб яҳудийлар ўртасида энг кўпроқ тар-қалган бўлиб, улар буни афзал кўрардилар. Буни баъзан бобилликларга нисбат берадилар.
Бу [усулларнинг] ҳаммаси ихтилоф қилинмайдиган бир усулга асос-ланади. У эса мана бу доирада тасвирланган:
Биринчи [четки] доира йил кайфиятини, яъни унинг оддий ёки иббур йил эканини билиш учун; иккинчи доира иббур тартибини 2—5—7—10— 56 13—16—18 ҳисобича Цдаврада кўрсатиш учун; учинчи доира [иббурнинг] 1—4—6—9—12—15—17 [ҳисобича] даврадаги тартибини кўрсатиш учун; ички доира эса, иббурнинг 3—5—8—11 — 14—16—19 [ҳисобича] даврадаги тартибини кўрсатиш учундир.
Биз юқорида баён этган давралар — гарчи Ой у давраларда танҳо [ҳукмрон] бўлмаса ҳам — Ойга нисбат берилади. Қуёш даврасига кел-сак, ҳафталарнинг [қайси кунлари] қуёш йилларининг бошлари эканини билиш учун у йигирма саккиз йил белгиланган. Шундайки, агар қуёш йили фақат уч юз олтмиш беш л<ун бўлиб, чорак кундан холи бўлса, унинг бошланиши дуч келадиган ҳафта кунларига ҳар етти йилда к_ай-тар эди. Лекин қуёш йиллари ҳар тўрт йилда кабисали қилингач, ав-валги ҳолатига йигирма тўрт йилда қайтадиган бўлди, бу — еттининг тўрт марта кўпайтирилганидир. Шунингдек, айтиб ўтилган бундан бош-қа давраларнинг биронтаси тамом бўлган вақтида ҳафтанинг [бирор кунига дуч келган] аввалги ҳолатига қайтмайди, фақат катта давра [қайтади, холос]. Чунки [бу] давра ўн тўққмз йиллик давранинг [йигирма саккиз йиллик] қуёш давраси билан кўпайтирилганидир.
Мен айтаманки, агар яҳудий йиллари дастлабки икки ҳолатда, яъни кабисали ва иббурли ҳолатида бўлганларида давр йилларининг айтйб ўтилган тартиби ўрганилгач, уларнинг [яҳудий йилларининг] ав-
валларини билиш ва у йилларда зарурий равишда бўладиган ҳалиги икки ҳолатнинг бирини бошқасидан ажратиш, албатта, осон бўлар эди. Лекин яҳудий йиллари уч турли бўлади. Улар якшанба, чоршанба ва жума кунларининг йил боши бўлиши дуруст эмас, чунки бу кунлар Қуёш ва унинг икки ёритқичига240 хосдир; нийсан аввалига мувофиқ келадиган пасханинг қуйи ёритқичларга241 тегишли душанба, чоршанба ва жума кунларида бўлиши ҳам дуруст бўлмайди деб ўзаро келишиб олган-лар. Бунинг сабабларини келгусида, кучимиз етганича, батафсил баён
этамиз. Яҳудийларнинг йил боши пасха [ҳақидаги] юқорида айтилган кунларга тўғри келиб қолса, уларни кейинга ёки олдинга суришга маж-
бур этди.
Шунинг учун яҳудийларнинг йиллари учга бўлинди. Уларнинг би-
ринчиси «хасорин» деб аталади, бу «нуқсонли» демакдир. Бу йилларда
мархешвон ва кислев ойлари йигирма тўққиз кундан бўлади. Иккинчи
турини «кесидрон» деб атайдилар, бунинг маъноси ўртача демакдир.
Бу йилда мархешвон йигирма тўққиз кун, кислев ўттиз кун бўлади.
Учинчи турини «шаломим» деб атайдилар, бунинг маъноси «тўлиқ»
демакдир. Бу йилда мархешвон ва кислев ойлари ўттиз кундан келади.
Бу турларнинг ҳар бири оддий ва иббур бўлиб, натижада йил турлари-
нинг сони бир-биридан ажралгач242, мана бундай шаклда шохобчаларга
бўлиб тасвир этганимдек, олтита бўлади:|| 57
Яҳудийларнинг буларни аниқ ҳисоблаб чиқиш ҳақида кўпгина усул-
92
Do'stlaringiz bilan baham: |