Таржимон А. Расулов изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган



Download 0,87 Mb.
bet38/46
Sana30.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#595129
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   46
Bog'liq
1-100 Beruniy

Ойларнинг фазилатлари 85


1—Новсоржий. 5 — Ҳмдод 9—Арв
2—Ардвст 6—Ахшриврий 10—Римжд
3—Ҳрвдод 7—Авмрий 11—Аршмн
4—Жири 8—Ёнохн 12—Исфандоражий
[Улар ойнинг] кунларини ҳам мана шундай номлар билан юрит-ганлар:

1-

-Римжд

11-

-Ахир

21-

-Ром

2-

-Азмин

12-

-Моҳ

22-

-Воз

3-

-Ардушт

13-

-Жизи

23-

-Дзу

4-

-Ахшриврий

14-

-Ғвшт

24-

-Диний

5-

- Исфандормажий

15-

-Дзв

25-

-Аржвхий

6-

-Ҳрвдоз

16-

-Фиғ

26-

-Аштоз

7-

-Ҳмдоз

17-

-Асрвф

27-

-Асмон

8-

-Дзв

18-

-Ршн

28-

-Рос

9-

-Арв

19-

-Рвжн

29-

-Мрсбнд

10-

-Ёнохн

29-

-Ариғн

30-

-Авнрғ

Хоразмликлар исфандоражий ойининг охирига қўшиладиган ортиқ-ча беш куннинг биринчисини ойнинг биринчи куни номи [яъни римжд] билан атаб, қолган кунларга ҳам бирин-кетин кейинги [кунларнинг] номларини беришларини ва бешинчи кунни исфандоражий деб аташлари-ни, ундан кейин новсоржий ойи биринчи кунининг яна римжддан бошла-шини аниқладим. Хоразмликлар бу [беш кунга] алоҳида ном бермайди-лар ва [ҳатто] шундай ном [бериш] ни билмайдилар. Гумонимча, бу эронликлар ва суғдийларда шу масалада воқе бўлган ихтилофлар ту-файли юз берган бўлса керак.
Кейин Қутайба ибн Муслим ал-Боҳилий хоразмликларнинг котиб-ларини ҳалок этиб, билимдонларини ўлдириб, китоб ва дафтарларини куйдиргани сабабли улар саводсиз қолиб, ўз эҳтиёжларида ёдлаш қув-ватига суянадиган208 бўлдилар. Узоқ замон шундай бўлгач, улар ихти-лофли нарсаларини унутиб, келишиб олганларини ёдда сақлаб қолди-лар. Яна худо^донороқдир.
Аммо у кунлар орасида [номда бир-бирига] мувофиқ келадиган уч куннинг ҳар бирини эронликлар ўзидан кейинги кунга нисбат бериб ва унга таркиб қилиб «дай ба озар», «дай ба- меҳр», «дай ба дин» деди-лар209. Суғдийлар ва хоразмликларга келсак, уларнинг баъзилари шун­дай қиладилар, баъзилари эса ўша номда бир-бирига ўхшаш кунларнинг ҳар бирига ўз тилларидаги «биринчи», «иккинчи», «учинчи» лафзларинн к,ўшадилар.
[Эронликлар, сугдлик ва хоразмлик] лар давлатларининг210 бошла-нишида ҳафталарни ишлатмас эдилар. Дастлаб ҳафталарни ишлатган-лар гарб томон аҳолиси, айниқса Шом ва унинг теварагида яшовчилар бўлган. [Бунга] сабаб, у томонда пайғамбарлар юзага чиқиб, Тавротда айтилганидек, биринчи ҳафта ва бу ҳафтада олам пайдо бўлганлигидан хабар берганлар. Кейин бу [одат] улардан бошқа миллатларга таркал-ган. Мамлакатлари Шом аҳолиси мамлакатларига қўшни бўлиб, || мар-казлари бир-бирига яқин бўлгани ва Исмоил ибн Иброҳим алайҳисса-лом211 араб бўлгани сабабли, ҳақиқий араблар ҳам ҳафтани ишлатган-лар.
Қибтийлар, яъни қадимги мисрликлар бошқа бирор миллатнинг
ҳафтани ишлатишда эронлик, сугдлик ва хоразмликларга эргашгани бизга маълум эмас212. Чунки қибтийлар, биз юқорида айтгандек, то мам-лакатларини Агустус ибн Южис213 эгаллагунича ўттиз кунни ном-баном ишлатганлар. Агустус уларнинг [йиллари] румликлар ва искандариялик-ларникига доимо мувофиқ бўлиши учун йилларини кабисали қилишга мажбур этишни истади-да, йилларга қаради214.
Шу вақтда катта кабисанинг215 тамом бўлишига беш йил қолган экан, у подшоҳлигининг беш йили ўтгунча кутиб турди. Кейин қибтий-ларни, румликлар сингари, ҳар тўрт йилда ойларга бир кун қўшишга мажбур этди. Айтишларича, қибтийлар шу вақтда қўшимча кун учун бир номга муҳтож бўлгач, [ой] кунлари номларини ишлатмай қўйдилар. Натижада у номларни ишлатувчилар ва билувчилар тугаб216, кунлар номлари эсланмай қолди. Қибтийлар ойларининг номлари мана булар:

  1. Тут 30 кун 7. Фоминус 30 кун

  2. Бовби „ 8. Бармусий

  3. Асур „ 9. Бохун

  4. Шувоқ „ Ю. Повний

  5. Тўбий „ 11. Афифий

  6. Мокир „ 12. Абиқо „

Булар ойларнинг қадимги номларидир. Аммо кабиса ишлатилган-
дан кейин, қибтийларнинг қандайдир бошлиги ижод этган номлар мана
булар:

  1. Тут 7. Бармаҳот

  2. Боба 8. Бармуза

  3. Ҳатур 9. Башнас

  4. Каиҳак 10. Буна

  5. Тўба П. Абиб

  6. Амшир 12. Мусрий

Қибтийларнинг баъзилари кайҳакни «киёк», бармаҳотни — «бар-маҳут», башнасни — «башондс», мусрийни — «мосурий» деб атайдилар. Улар бир иттифоққа келиб [келишган номлар] мана шулардир. Баъзи китобларда бу номлар биз баён этгандан бошқачароқ шаклда учрати-лади.
Қибтийлар ортиқча беш кунни «абугамно» деб атайдилар. Бу сўз-нинг таржимаси кичик ой217 демакдир. Бу кунлар мусрий ойининг охи­рига қўшилади; мусрий ойига яна бир кабиса кун орттирилади, шу вақт-да «абугамно» олти кун бўлади.
Улар кабисали йилни «ан-нақт»218 деб атайдилар. Бунинг маъноси || «аломат» демакдир.
Абу-л-Аббос ал-Омулий «Қибла далиллари китоби»да бундай де-ган: «Ғарб томон халқи авваллари қибтий ойларининг аввалларига мувофиқ келадиган ойларни ишлатиб, мана бу номлар билан атайди­лар»:

  1. Моя 30 кун 7. Нуванбар 30 кун

  2. Юния „ 8. Дахимбар „

  3. Юлия „ 9. Янайир „

  4. Огуст „ 10. Фабрайир „

  5. Сатанбар „ 11. Марса „

  6. Октубар „ 12. Абрир „


Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish