Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet225/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Тоталитар (лотинча totalitas – яхлит, тўлиқ) – жамиятнинг ҳамма жабҳаларини 
тўлиқ қамраб олган ҳукмрон ғоя, мафкура ёки сиёсий тузумга нисбатан қўлланилади.
2
Схоластика (грекча scholasticos – мактабга мансуб) – ўрта аср «мактаб фалсафаси». 
Уларнинг фаолиятида универсалийлар ҳақида баҳс асосий ўрин тутади.
3
Обскурантизм (лотинча obscurantis – ёруғликни тўсувчи, қоронғу қилувчи) – маърифат 
ва фанга ўта душманлик муносабати, жаҳолат. Обскурант – маърифатга душман киши.
www.ziyouz.com kutubxonasi


429
га рухсат берди. (Ўзбекистонда биринчи банк ташкилоти – Россия 
империяси давлат банкининг филиали – 1875 йил 10 майда Тош-
кентда очилган). Кўплаб тарихчиларнинг айтишларича, бу ислом-
да ислоҳотларнинг бошланиши бўлиб, у асосан шариат соҳасидаги 
айрим жузъий ўзгартиришлар билан якунланди. Усмонийлар импе-
риясида шариат ислоҳотлари 1908 –1909 йиллардаги «Ёш турклар» 
инқилобидан сўнг, Эронда эса 1905 –1911 йиллардаги инқилобдан 
сўнг бошланди. (Ўзбекистонда 1917 йили ҳокимиятга большеви-
клар келгандан сўнг ислом динига қарши кураш партия ички си-
ёсатининг асосига айланди). XVI асрда христианликда бўлган Ре-
формация сингари тўлиқ ислоҳот исломда амалга оширилмади. 
XX аср бошларида шариат қоидалари юридик амалиётдан тўлиқ 
олиб ташланган ягона ислом давлати Туркия эди. (Ўзбекистонда 
Россия босқинидан сўнг шариат қоидалари аста секинлик билан, 
босқичма-босқич юридик амалиётдан чиқарилиб борилди). Бу ерда 
1918 –1924 йиллардаги инқилобдан сўнг дин фақат давлат ишла-
ридан узоқлаштирилиб қолмасдан, ғарбий европача ҳуқуқ жорий 
қилинди. Турклар бу борада ўта оддий иш тутишди: Швейцария-
нинг фуқаролик кодекси ва Италиянинг жиноят кодекси турк тилига 
таржима қилинди, ҳамда кичик ўзгаришлар билан ҳозирги замон 
турк қонунчилигининг асоси этиб қабул қилинди.
Ислом таълимоти яна бир сабабга кўра ижтимоий тараққиётга 
тўсиқ бўлаётган эди – у фатализм
1
руҳи билан суғорилган. Мусул-
монлар қисмат, тақдир, таваккул каби тушунчаларга бошқа динлар 
вакилларига нисбатан кўпроқ ишонадилар. Ислом таълимотига кўра 
ҳар бир кишининг тақдири Оллоҳ томонидан олдиндан белгилаб 
қўйилган, туғилгандан «пешонага ёзиб қўйилган» ва ундан қочиб 
қутилиб бўлмайди. Инсоннинг ҳаёт йўли, ўлим вақти, жойи ва са-
баби белгилаб қўйилган. Тақдирни ўзгартиришга қанчалик уринма-
гин бари бир «пешонага ёзилгани бўлади». Шу сабали мусулмонлар 
ҳар бир гапга «иншоллоҳ» – «ҳаммаси Оллоҳнинг ихтиёрида», деб 
қўшиб қўйишади. Ахир «ислом» сўзининг ўзи ҳам «бўйсунмоқ» де-
ган маънони англатади – худога, тақдирга бўйсунмоқ, Оллоҳ бел-
гилаб берган йўлга бўйсуниб эргашмоқ. Оллоҳнинг ҳукмига тўлиқ 
ҳавола қилинган шахснинг итоаткорлиги ва тақдирга бўйсуниши – 
1
Фатализм (лотинча fatalis – қисмат) – антидиалектик дунёқараш коцепцияси бўлиб, 
унга кўра оламдаги ҳамма жараёнлар зарурият тақозосига бўйсунади, эркин танлаш ва 
ижодга ўрин қолдирмайди, ҳаммаси олдиндан белгилаб қўйилган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


430
булар фақат диний фатализм ва фидоийликнинг эмас, ўз даврида 
Гегель ёзганидек, ижтимоий тузумнинг принципига айланган «ом-
мавий қулликнинг», бугунги кунда эса диний экстремизм ва терро-
ризмнинг ҳам манбаидир.
Ислом ақидапарастлиги, унинг баҳслар ва шубҳалар учун 
ёпиқлиги ислом мамлакатларидаги ижтимоий ва сиёсий ҳаётга, 
бу ердаги халқларнинг менталитетига ўз таъсирини кўрсатди. Ду-
нёнинг илғор қисмидаги интеллектуал интеграциялашув, шунинг-
дек, янги иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жараёнлар, кишиларнинг 
янги, муносиб ҳаёт қуриш учун қилаётган инқилобий интилишлари 
ислом дунёсини четлаб ўтди. Ягона ақиданинг сўзсиз ҳукмронлиги 
остида, «оммавий қулликда» яшашга кўниккан жамият кейинчалик 
мустамлакачиларнинг босқинини ва ҳатто маҳаллий аҳолини кам-
ситишга қаратилган мафкурасини ҳам, кейин эса партия ёки бит-
та шахснинг чекланмаган ҳокимиятини ҳам катта қаршиликларсиз 
қабул қилди.
Янги даврда мусулмонлар орасида буржуача тадбиркорликнинг 
ривожланишига ҳам ташқи иқтисодий муносабатларнинг исломий 
концепцияси тўсиқ бўлди. XVI–XIX асрларда ислом давлатлари-
да Ғарбий Европа мамлакатларидаги иқтисодий сиёсатга бутунлай 
қарама-қарши сиёсат олиб борилди. Ғарбий Европа давлатларида 
илк капиталистик муносабатлар ривожланиши даврида (1500–1750) 
давлат меркантилизм
1
сиёсатини олиб борди ва бу янги ишлаб 
чиқариш усуллари қарор топишида катта роль ўйнади. Бу сиёсат-
нинг асосини қуйидагилар ташкил қилади: ташқи алоқаларда фаол 
савдо балансига эга бўлишга интилиш, яъни кўпроқ четга сотиш 
ва камроқ сотиб олиш; протекционизм
2
, яъни импорт товарларига 
юқори бож тўловларини жорий қилиш орқали ўз саноатини ҳимоя 
қилиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама 
қўллаб-қувватлаш; ва ниҳоят ўз савдогарларининг савдо экспансия-
1
Меркантилистлар бойликнинг асосий манбаи ишлаб чиқариш эмас, айланма капитал-
нинг кўплиги деб ҳисоблаганлар ва бойликни пул капиталининг кўплигида деб билганлар. 
Шу сабабли четга товар чиқариб, мамлакатда пулни (олтин ва кумуш) кўпайтириш фаровон-
ликка хизмат қилади деган принципга асосланганлар.
2
Протекционизм (французча protectionnisme лотинча protectio – панада сақлаш, ҳимоя 
қилиш) – давлатнинг иқтисодий сиёсати бўлиб, мамлакатга киритиладиган чет эл товарла-
рига юқори бож солиғи ўрнатиш, айрим товарларни киритишни чеклаш ёки тўлиқ тақиқлаш 
йўли билан миллий ишлаб чиқаришни чет эл рақобатидан ҳимоя қилишга қаратилган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


431
сини, яъни улар томонидан янги бозорларнинг эгаллаб олинишини 
қўллаб-қувватлаш.
Ислом мамлакатларида шу даврда бутунлай бошқача бўлди. Ма-
салан, Усмонийлар империясини оладиган бўлсак, у бу борада шун-
дай сиёсат олиб бордики, буни антимеркантилизм деб аташимиз 
мумкин. Замонавий терминлар билан атаганда, бу «очиқ эшиклар» 
сиёсати, эркин бозор сиёсати эди.
Исломнинг «савдо муқаддаслиги» тўғрисидаги концепцияси-
дан келиб чиқиб, мусулмон уламолари мамлакат ободлиги ички 
бозорда истеъмол молларининг кўплиги билан белгиланади, деб 
ҳисобларди. Шу муносабат билан импорт рағбатлантирилиб, экс-
порт чекланарди. Ҳокимият мамлакатга ҳар қандай чет эл товар-
ларининг киритилишига ҳеч қандай қаршилик қилмасди. Бундан 
ҳам ажабланарлиси, чет эл савдогарларига, айниқса импорт билан 
шуғулланувчиларига турли хил имтиёзлар берилган эди. Ушбу си-
ёсат оқибатида табиийки маҳаллий саноат, мануфактура ишлаб 
чиқариши ва ҳунармандчилик оғир аҳволга тушиб қолган, чет эл 
ишлаб чиқарувчилари билан рақобатда давлатнинг протекциони-
стик ҳимоясидан маҳрум қилинган эди. Рақобат эса, айниқса евро-
паликлар билан кучли эди. Уларнинг фабрика ва заводларда ишлаб 
чиқарилган маҳсулотлари мануфактуралар ва ҳунармандларнинг то-
варларига нисбатан сифатли ва арзон эди. Чет эл савдосига бундай 
муносабат чет эл савдогарлари учун жуда катта имтиёзлар тизими-
нинг шаклланишига, чет эл ишлаб чиқарувчилари билан рақобатда 
эса таслимчилик кайфиятига олиб келди.
Шундай қилиб, ислом мусулмонлар ҳаёти ва фаолиятининг барча 
соҳаларига кириб борган, мусулмон жамиятининг барча институт-
ларини қамраб олган эди. Янги даврда Ғарбий Европа мамлакатла-
рида шаклланган янгича дунёқараш, демократик ғоялар, инсоннинг 
тадбиркорлиги ва ташаббускорлигига очилган кенг имкониятлар-
нинг ислом мамлакатларида қарор топиши узоқ ва оғир жараён 
бўлди. Баъзи мамлакатларда бу жараён ҳамон давом этмоқда.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish