Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XXV бўйича саволлар
1. Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари тарихшунослигидаги асосий
муаммолар нималардан иборат?
2. XVII асрда европаликларнинг Вьетнамга кириш учун қилган ҳара-
катлари нима сабабга кўра муваффақият қозонмади?
3. XVIII асрда Вьетнам иқтисодий ва сиёсий ривожланишининг қайси
жиҳатларини асосий деб кўрсатиш мумкин?
4. Янги даврда Камбоджанинг сиёсий ривожланишида Вьетнам ва
Сиамнинг унга таъсири қандай роль ўйнади?
5. XVI–XVIII асрларда давом этган бирма-сиам урушлари монларнинг
тақдирида қандай аҳамиятга эга бўлди?
6. Индонезияга европаликларнинг кириб келиши оролларнинг кейинги
тараққиётига қандай таъсир кўрсатди?
7. Филиппинда олиб борилган «Моро урушлари»нинг асл моҳияти ни-
мада эди?
8. Янги даврда Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига европаликлар-
нинг кириб келиши натижасида Малайзия, Сингапур ва Бруней та-
раққиётида қандай ўзгаришлар юз берди?
XXVI Б О Б. УСМОНИЙЛАР ИМПЕРИЯСИ
Ислом динининг тарихий тараққиётга таъсири. Ҳар қандай 
тарихий ҳодисага бўлгани сингари ислом динига ҳам ижтимоий 
ҳаётдаги ва маданиятдаги ҳодиса сифатида қараш керак. Пайдо 
бўлиш жараёнида ва ривожланишининг дастлабки йилларида ис-
ломнинг тарихий тараққиётга таъсири прогрессив бўлган. Бирин-
чидан, у араб қабилаларининг илгариги мажусийлик динларини 
ягона монотеистик дин билан алмаштирди ва бу билан арабларнинг 
халқ бўлиб шаклланиши учун имконият яратди. Иккинчидан, ара-
бларнинг, араб тили ва маданиятининг Арабистон ярим ороли че-
гараларидан чиқиб, кенг тарқалиши ҳамда ўрта асрларнинг йирик 
www.ziyouz.com kutubxonasi


427
давлати – Араб халифалигининг ташкил топиши учун жуда катта 
рағбатлантирувчи куч бўлди. Маданият ривожи нуқтаи назаридан 
ислом бир этник ва диний маконга – араб-ислом жамиятига тур-
ли мамлакатлар – Шимолий Африка ва Шарқий Ўрта Ер денгизи 
бўйидаги Византия провинциялари, Эрон, Ўрта Осиё давлатлари, 
Ҳиндистон, ҳатто Ғарбий Европа давлатларида (масалан, Испания) 
ўша пайтда маълум бўлган барча маданий ва илмий ютуқларни му-
жассамлаштирди.
Дин ва сиёсатнинг яхлитлик принципи азалдан исломнинг 
ҳокимият тўғрисидаги концепциясига хос бўлган. Шу жиҳатдан 
ислом бошқа динлардан кескин фарқ қилади. Масалан, христиан 
мамлакатларида давлат ҳокимияти ҳеч қачон черков ташкилотла-
ри билан қўшилиб кетмаган. Рим империясида дастлаб янги дин-
га қарши ҳатто қаттиқ кураш олиб борилди ва фақат IV асрдаги-
на христианлик расмий динга айланди. Аммо шунда ҳам давлат ва 
черков ўзларининг алоҳида ҳокимият тизимларига эга бўлган ҳамда 
улар тепасида император ва бош руҳоний турган. Кейинчалик ҳам 
масалан, Европада бу икки тизим фақат алоҳида-алоҳида мавжуд 
бўлмасдан, баъзи ҳолларда бир-бирига мухолифатда ҳам бўлишган: 
Францияда кардиналлар ва қироллар, Россияда подшолар ва патри-
архлар. Умумий «христианча» қоидадан кичгинагина теократик 
католик давлати Ватикан истисно холос, бу ерда Рим папаси ҳам 
диний, ҳам дунёвий ҳокимиятнинг бошлиғи ҳисобланади.
Араб халифалигида, Усмонийлар империясида, бошқа мусулмон 
давлатларида бутунлай бошқача ҳолат эди. Ислом бу ерда фақат 
дин эмасди, у мусулмонларнинг ҳаётига тўлиқ кириб борган, инсон 
фаолиятининг мафкуравий, ҳуқуқий-сиёсий, маъмурий, қидирув-
жазо, ҳарбий, суд ва маиший соҳаларини тўлиқ қамраб олган эди. 
Мусулмонларда фақат диний ташкилот ва одатларгина бир хил 
эмасди. Қонунчилик, суд ва жазо тизими, армия, мактаб буларнинг 
ҳаммаси ислом принциплари асосида фаолият юритарди. Чунки ис-
лом бошқа динлардан фарқли ўлароқ, пайдо бўлган пайтдан бошлаб 
сиёсий ҳокимият учун кураш олиб борди. Бошқа динларда бўлгани 
сингари дин давлат динига айланмасдан (масалан, христианлик дав-
лат динига айланиши учун пайдо бўлгандан кейин 400 йилга яқин 
вақт керак бўлди), исломда халифалик кўринишидаги давлат тўлиқ 
диний тамойиллар асосида шакллантирилди. Шунинг учун ислом 
www.ziyouz.com kutubxonasi


428
дини жамият ва шахс ҳаётининг ҳамма жабҳаларини қамраб олган 
тоталитар
1
динга айланди.
Янги даврга келиб ислом оламида фан ўз имтиёзларини 
йўқотишдан қўрқадиган мусулмон руҳонийлари томонидан сиқиб 
қўйилган эди. Дунёвий таълим мавжуд эмасди. Мусулмон мактабла-
ри XVIII асрда схоластика
2
ва обскурантизм
3
нинг ўчоғига айланган 
эди. Аҳолининг кўпчилиги кенг маънодаги дунёвий билим ва савод-
га эга эмасди.
1500 йили Европанинг 12 та мамлакатида йирик типография-
лар мавжуд бўлиб, уларда 40 минг номдаги китоблар чоп қилинган 
бўлса, мусулмон халқларида, масалан, Усмонийлар империясида 
XVIII асргача буржуача тараққиётнинг ва индустриал цивилизация 
шаклланишининг зарур воситаларидан бири бўлган китоб чоп этиш 
ҳали йўқ эди. (Ўзбекистонда биринчи литография (тош босма) 1874 
йили Хивада Отажон Абдалов томонидан очилган). Аслида фаолият 
юритаётган типографиялар шундайгина империя бўсағасида турар-
ди. Масалан, Венгрияда биринчи типография 1473 йили, турклар 
босқинидан олдин, Черногорияда – 1493 йили очилган эди. Бундан 
ҳам ажабланарлиси шуки, империя ҳудудининг ўзида ҳам бирин-
чи типография 1494 йили яҳудий-эспаньолларда пайдо бўлди. Улар 
инквизиция хавфидан қочиб Испаниядан бу ерга келишган эди. Ис-
тамбулдаги арманларда типография 1562 йили, грекларда эса 1627 
йили пайдо бўлди. Фақат 1729 йили биринчи мусулмон китоб – 
арабча-туркча луғат чоп этилди. Иоганн
Гутенберг (1399 –1468)
1445 йили кашф этган китоб чоп қилишни мусулмонлар қарийб 300 
йилдан кейин ўзлаштиришди!
Фақат XIX аср охири – XX аср бошларига келиб соғлом фик-
рловчи мусулмон уламолари исломнинг баъзи тақиқлари ижтимо-
ий тараққиётга тўсиқ бўлаётганлигини тушуниб етдилар. Мисрда 
мамлакатнинг бош муфтийси Муҳаммад Абдо XIX аср охиридагина 
исломни янги, буржуача ҳаёт талабларига мослаштиришга ҳаракат 
қилди. У 1899 йили ўз фатвосида фоизли кредитнинг мумкинлиги-
ни асослади ва банкларга пул қўйиш ва капиталдан фойда олиш-
1

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish