Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet223/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Малайзия, Сингапур, Бруней. XVI аср бошларигача Малайзия 
тарихида савдонинг ривожланиши ва катта маданий ютуқлар билан 
боғлиқ юксалиш даври бўлди. Ислом ҳукмрон дин эди.
XVI аср бошларидан Малайзияга Европа давлатларининг му-
стамлакачилик экспансияси бошланди. Индонезия архипелагидаги 
ороллар билан Ҳиндистон ўртасида савдо йўлларининг кесишган 
жойидаги муҳим порт ҳисобланган Малакка 1511 йили португал-
лар томонидан босиб олинди. Малакка 40 мингдан зиёд аҳолига эга 
бўлган шаҳар-давлат эди. Даромадининг асосий қисми Ҳиндистон, 
Хитой, Сиам, Бирма ва бошқа давлатлар билан олиб бориладиган 
савдодан тушарди. Барча ерларнинг олий мулкдори султон бўлиб, 
у деҳқонлардан ер солиғи оларди. Қуллар меҳнатидан асосан уй-
хўжалик ишларида фойдаланиларди.
Шаҳар португаллар томонидан забт этилгандан сўнг ҳарбий 
қалъага айлантирилди ва мустамлакачиларнинг Жануби-Шарқий 
Осиёдаги асосий таянч пункти бўлиб қолди. Шаҳар бошқаруви ко-
мендант қўлига ўтди ва у 1571 йили Португалия қироли томонидан 
тайинланадиган губернатор даражасини олди.
Малакканинг атрофида жойлашган майда князликлар ўз 
мустақилликларини сақлаб қолди ва португалларга душманлик кай-
фиятида бўлган баъзилари муваффақиятсиз бўлсада, уларга қарши 
уруш олиб боришга ҳам ҳаракат қилишди.
Малакка забт этилгандан сўнг унинг султони жанубга қочди 
ва у ерда янги Жохор султонлигини ташкил қилди. Ярим оролда-
ги давлатларнинг кўпчилиги унга тобеликни тан олдилар. Жохор 
султонлиги Малаккани, у билан бирга йўқотилган савдо йўлларини 
қайтариш мақсадида португалларга қарши узоқ вақт уруш олиб 
борди.
Малакка забт этилгандан сўнг ярим оролнинг шимолида жой-
лашган Аче султонлиги кучаяди ва Малакка бўғозида ҳукмронлик 
учун португаллар ҳамда Жохор султонлиги билан рақобатлаша 
бошлайди. XVI аср охирларида Малакка ҳудудига интилаётган 
www.ziyouz.com kutubxonasi


425
инглизлар ва голландлар бу ерда португаллар ва испанлар билан 
рақобатлаша бошлади. 1606 йил голландлар Жохор билан иттифоқ 
тузиб, Малаккани қамал қилишди ва бу ердаги Португалия флотини 
мағлубиятга учратди.
1637 йили Голландия билан Жохор ўртасида янги иттифоқ тузи-
либ, унинг натижасида Малакка забт этилди. Энди у голландлар-
нинг қайтадан мустаҳкамланган, доимий ҳарбий горнизонга эга 
бўлган қалъасига айлантирилди. Голландларнинг Малакка губерна-
тори лавозими жорий қилинди.
XVIII аср бошларидан қайтадан кучайган Жохор султонли-
ги голландларга қарши ҳарбий ҳаракатларни давом эттирди. Улар 
ўртасидаги сўнгги тўқнашув 1783 йили бўлиб, бундаги мағлубиятдан 
сўнг Жохор султонлиги Голландиянинг Ост-Индия компаниясига 
тобеликни тан олди.
Ўрта асрларда ҳозирги Сингапур ҳудудида малайларнинг Ту-
масик қишлоғи жойлашган бўлиб, у 1299 йилдан Сингапур («Шер 
шаҳри») деб атала бошлади. XIII асрдан Хитой ва Сиамга қарам эди. 
XIV аср 30-йилларида Сингапурга Мажапахит князлиги бостириб 
кирди ва шаҳарни вайрон қилди. Шундан то XIX аср бошларигача 
бу ерда доимий аҳоли пунктлари бўлмаган, жой эса 1823 йилгача 
расмангина Жохор султонлигига қараган.
Бруней Калимантан оролининг шимолига кўчиб келган ва 
ўзларининг тарихий ватанларидан ўзига хос цивилизация олиб кел-
ган малайларнинг бу ерда ташкил қилган дастлабки князлиги эди. 
XV асрдан ислом ҳукмрон динга айланди ва ўшанда ҳокимият те-
пасида ҳозирги кунимизгача турган Бруней султонларининг сулола-
сига асос солинди. Бруней ҳукмдори Малакка султонининг вассали 
ҳисобланган.
XVI аср биринчи ярмидаёқ Бруней ривожланган ҳудуд эди.
Унда 100 мингга яқин аҳоли яшарди, султон ҳокимиятини бутун 
Шимолий Калимантан ва Филиппин архипелагининг жануби тан 
оларди. Бруней португалияликлар билан савдо алоқалари олиб
борарди.
Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларининг европаликлар томони-
дан мустамлакага айлантирилиши Брунейнинг минтақадаги йирик 
савдо маркази сифатидаги аҳамиятини пасайтирди ва даромадлари-
нинг кескин камайишига олиб келди. Бруней султонлари қандайдир 
даражада йўқотилган даромадларни қоплаш мақсадида Калимантан 
www.ziyouz.com kutubxonasi


426
қирғоқлари яқинида фаолият олиб бораётган денгиз қароқчиларига 
ҳомийлик қила бошладилар.
Кейинги даврларда Бруней тарқоқликни бошдан кечирди. Ҳар 
бир ҳудуднинг ҳукмдори бирон-бир қароқчилик флотига таянган 
ҳолда ўзи мустақил сиёсат олиб борди. Мамлакат аҳолиси камайиб 
кетди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish