Тайланд (Аютия, Сиам). Янги давр бошларида ҳозирги Тайланд
ҳудудидаги энг йирик давлат Аютия бўлиб, у 1350 йилдан 1767 йил-
гача мустақил давлат сифатида фаолият кўрсатган. Янги даврга ке-
либ анъанавий тай жамияти шаклланиб бўлганди. Жамиятда будда-
вийлик ҳукмрон дин бўлиб, барча урф-одат ва анъаналар шу диний
дунёқарашга мослашган эди. Қирол шахси илоҳийлаштирилган, у
диний, дунёвий ва ҳарбий ҳокимият бошлиғи ҳисобланарди. Буд-
давийлар жамоаси – сангха халқ билан ҳукмрон гуруҳ ўртасидаги
боғловчи эди.
Деҳқонлар билан амалдорлар ўртасидаги муносабат, биринчи на-
вбатда, ахлоқий мажбурият тамойилига асосланган. Деҳқонлар шах-
сан озод ҳисобланиб, давлат фойдасига солиқ тўлашни ўзларининг
мажбуриятлари деб билишган.
Тай зодагонларини «най» деб аташган. Бунга ҳукмдорнинг оила-
си, пойтахтнинг ҳурматли кишилари кирарди. Уларнинг даражаси,
ҳукмдордан фарқли ўлароқ, мерос бўлиб ўтмас эди.
Буддавий монахлар алоҳида гуруҳ бўлиб, улар жисмоний
меҳнат билан шуғулланмас ва моддий таъминотда тўлиқ дунёвий
ҳокимиятга боғлиқ эди.
XVII аср ўрталаридан бошлаб Сиам ҳаётида унинг ташқи савдо-
сини монополлаштиришга уринаётган Голландиянинг Ост-Индия
компанияси тобора муҳим роль ўйнай бошлади. Бунга қандайдир
даражада қаршилик кўрсатишни истаган Сиам ҳукмдорлари ком-
паниядан товарларни ўзлари сотиб олиб, кейин ички бозорда сота
бошладилар. XVII аср 30 – 40 йилларида мамлакатдан товарларни
голландларнинг рухсатисиз олиб чиқишга уринган Сиам кемала-
рига қўйилган ҳақоратли тақиқлар туфайли Сиам билан компания
муносабатлари ёмонлашди. Голландлар рухсатсиз савдо қилишга
уринаётган Сиам кемаларини мол-мулки билан мусодара қилишни
бошлади. Шунга қарамасдан Сиам ўз флотини шакллантиришда да-
вом этди. Аммо кучлар тенг эмасди. 1664 йилнинг августида Сиам
ҳукумати ўз тарихида илк бор ҳуқуқлари камситилган шартномани
имзолашга мажбур бўлди. Шартномага кўра голландлар экстерри-
ториаллик
1
ҳуқуқини ва катта савдо имтиёзларини олдилар.
1
Экстерриториаллик – чет эллардаги дипломат ёки компаниянинг фақат ўз давлати
қонунларига бўйсуниши. Айни ҳолатда Ост-Индия компаниясининг Сиам қонунларига
бўйсунмаслиги назарда тутилган.
www.ziyouz.com kutubxonasi
421
Бу пайтга келиб Англиянинг Ост-Индия компанияси ҳам Сиамга
қизиқиш билдира бошлади. 60-йилларнинг бошига келиб инглизлар
бу ерда ўз савдо факторияларини тикладилар, Сиам қиролига хиз-
матга кириб, ҳатто саройда катта лавозимларни эгаллай бошлади-
лар. 1685 йили Англия ҳукумати Сиамдан инглиз ҳарбий қалъасини
қуриш учун қирғоқ бўйидан ер ажратишини талаб қилди. Рад жаво-
бини олган инглизлар ҳарбий куч ишлатишга қарор қилди. Шунда
тайликлар 1687 йили Бангкок ва Мергуида ҳарбий кучларни жой-
лаштирган французлар билан иттифоқ тузишди. Сиамликлар даст-
лаб кутилган ёрдамни олишди ва инглизларга бир неча зарбалар ҳам
беришди. Кейин эса ўз иттифоқчилари французлар билан уришиш-
га тўғри келди. 1688 йили қўзғолон кўтарилиб, монарх ағдарилди
ва қамоқда вафот этди. Қуршовда қолган француз гарнизони мам-
лакатни тарк этишга мажбур бўлди ва кейинги 150 йил мобайнида
Сиамга бошқа қизиқиш билдирмади.
Бу ғалаба Сиамга қимматга тушди. У ўз мустақиллигини
сақлаб қолган бўлсада, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари билан
Ҳиндистон ўртасидаги савдода воситачилик ролини йўқотди, бу эса
унинг иқтисодий аҳволи ёмонлашишига, деҳқонлар ғалаёнларига,
айирмачи кучларнинг фаоллашувига олиб келди. Аҳвол қурғоқчилик
туфайли янада оғирлашди.
Ушбу оғир ҳолатни қандайдир даражада енгиллаштириш учун
XVIII аср биринчи ярмида қирол бир қатор фармонлар қабул
қилди. Улар, биринчидан, деҳқонлар аҳволининг яхшиланиши-
га қаратилган бўлса, иккинчидан, йирик ер эгаларининг қарам
деҳқонларни ўз қўлларида сақлаб қолишини таъминлашга қара-
тилган эди.
1733 –1758 йиллари Сиамда қирол Боромокот ҳукмронлик
қилди. Унинг даврида ички сиёсий ҳолат бир қадар барқарорлашди.
Аммо XVIII аср ўрталарида Сиамга қўшни Бирма бостириб ки-
ради. Жанг ҳаракатлари, танаффуслар билан, 1759 –1765 йиллари
давом этди. Натижада бирмаликлар аввал Сиамнинг ғарбий ва ши-
молий қисмларини, кейин эса Бангкокни эгалладилар. 1767 йили
бутун мамлакат бирмаликлар томонидан босиб олинди ва вайрон
қилинди, аҳолининг катта қисми Бирмага ҳайдаб кетилди.
Аммо тезда сиамликларниг мустақиллик учун кураши бошла-
ниб, 1768 йили Марказий Сиамда пойтахти Тхонбури шаҳри бўлган
янги давлат пайдо бўлди. Давлат тепасида турган Пья Таксин сиёса-
www.ziyouz.com kutubxonasi
422
тидан норози бўлган Прайя Чакри бошчилигидаги тай зодагонлари
1782 йили ҳокимиятни эгаллаб олишди. Прайя Чакри Рама I номи
билан тахтга келиб, 1782–1809 йиллари ҳукмронлик қилди.
1795 йили Сиамга яна бирмаликлар бостириб кирди. Ҳарбий
ҳаракатлар XIX аср бошларигача давом этди. Оғир жангларда сиам-
ликлар ўз мустақилликларини сақлаб қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: |