Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


XVII аср биринчи ярмида Усмонийлар давлатининг ички ва



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet229/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XVII аср биринчи ярмида Усмонийлар давлатининг ички ва 
ташқи аҳволи. Бу даврга келиб империянинг ички аҳволи анча 
ёмонлашди. Ҳатто XVII аср 40-йилларида ҳам хазинага келиб ту-
шаётган солиқ йиғимларининг миқдори XVI аср 90-йилларидаги 
миқдорни, яъни, 360 млн ақчани ташкил этарди.
Шаҳарлар ва шаҳар ҳунармандчилиги тараққиёти ҳам секинлаш-
ди. Ҳарбий мулк тизимининг бузилиши ва ерга хусусий мулкчилик-
нинг шаклланиши маълум даражада қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 
ишлаб чиқаришнинг кўпайишига олиб келган, бироқ бу жараён 
бошқа оқибатларга – деҳқонларнинг хонавайрон бўлиши ва улар ха-
рид қувватининг пасайишига ҳам олиб келди.
Усмонийлар империяси иқтисодиётидаги ўзгаришлар унинг бу-
тун ижтимоий-сиёсий ҳаётида силжишларни келтириб чиқарди. 
Унинг таъсири асосан армияда кучли бўлди. Мунтазам қўшинлар 
www.ziyouz.com kutubxonasi


438
сонининг ошиши давлат бюджетига оғир таъсир қилди. Армия ха-
ражатларининг ошиб кетиши бюджет танқислигига ва хазинанинг 
бўшаб қолишига олиб келди. Натижада, жуда кўп маротаба яничар-
ларнинг қуролли қўзғолонлари бўлиб ўтди. Бу ҳолатдан бир-бирига 
қарама-қарши бўлган феодал гуруҳлар усталик билан фойдаланди. 
Фақат 1617–1623 йилларнинг ўзида яничарларнинг исёнлари нати-
жасида тўрт маротаба султонлар алмашди.
XVI аср охирларида империянинг турли вилоятларида айир-
мачиларнинг чиқишлари кучайди. Марказий ҳокимиятнинг заиф-
лашувидан фойдаланиб йирик феодаллар мустақил ҳукмдорларга 
айланиб ола бошладилар. Одатда, султон ҳокимияти фақат вилоят-
лардан келадиган солиқ тушумларидангина манфаатдор бўлганлиги 
учун, уларнинг ички бошқарувига аралашмас эди.
XVII аср биринчи ярмида Усмонийлар олиб борган урушлар 
натижаси унинг ҳарбий қуввати заифлашганлигини кўрсатди. Ар-
мияга йирик маблағлар ажратилаётган бўлишига қарамасдан, у 
иқтисодий жиҳатдан Усмонийлардан кўра тезроқ ривожланаёт-
ган давлатлардан ҳарбий-техник жиҳатдан тобора ортда қолмоқда
эди.
1606 йили Ситваторокеда узоқ давом этган австро-туркия уру-
шига якун ясаган тинчлик шартномаси имзоланди. Бу шартномага 
кўра, Туркия Австрияни нафақат 1547 йилдан бери давом этиб кела-
ётган 30 минг дукатлик йиллик хирождан озод қилди, балки бирин-
чи маротаба уни тенг ҳуқуқли христиан давлати сифатида тан олди. 
Орадан бир неча йил ўтгач, Австрия жаҳон савдосида ҳам бир қанча 
енгилликларга эга бўлди.
Турк феодаллари Эрон билан узоқ уруш олиб боришди. XVII
аср бошларида Эрон шоҳи Аббос турклардан Кавказ ортидаги 
кўпгина ҳудудларни ва Ироқни тортиб олди. Лекин тез орада турк 
султони Мурод IV ҳарбий ҳаракатларни бошлаб юборди. Тўрт йил 
давом этган урушдан сўнг 1639 йили Қасри Ширинда улар ўртасида 
тинчлик шартномаси имзоланди. Унга кўра, Ироқ, Бағдод билан 
бирга, яна Туркияга ўтди, бундан ташқари, Ғарбий Грузия, Ғарбий 
Арманистон ва Қурдистоннинг бир қисми ҳам Туркияда қолди.
Туркия бир вақтнинг ўзида Польша шляхтачиларига қарши 
ҳам ҳарбий ҳаракатлар олиб борди. Улар ўртасида можаронинг 
асосий сабаби, украин ерлари масаласи эди. 1620 йили турклар 
поляк қўшинларини енгиб, Украинага киришди. 1621 йили Ха-
www.ziyouz.com kutubxonasi


439
тинь яқинида бўлиб ўтган жангда Запорожье казаклари кўрсатган 
қаҳрамонликлар туфайли турклар мағлубиятга учради. Бироқ тур-
клар Польшага босимни сусайтирмадилар, Украинага қарши агрес-
сияни ҳам кенгайтирдилар.
XVII аср биринчи ярмида рус ҳукумати Туркия билан тинч му-
носабатларни қўллади, чунки уларнинг умумий душмани бўлган 
Польшага қарши бирлашиш зарурати мавжуд эди. Турклар билан 
яхши қўшничилик муносабатларини сақлаб қолиш учун ҳаракат 
айниқса, Азов учун олиб борилган курашларда яққол кўринди. 1637 
йили Дон казаклари Туркиянинг Эрон билан урушда банд эканли-
гидан фойдаланиб Азовни қуршаб олдилар ва икки ойлик қамалдан 
сўнг қалъани эгалладилар. 1641 йил ёзида турклар Эрон билан 
урушни тугатиб, Азовга ҳаракат қилишди. Қамал 4 ой давом этди, 
лекин 6 мингга яқин казак қалъани қаттиқ туриб ҳимоя қилдилар. 
Анчагина зарар кўрган ва ҳеч қандай муваффақиятга эриша олма-
ган турклар қамални тўхтатиб, қайтиб кетишга мажбур бўлдилар, 
лекин Туркия билан муносабатларнинг кескинлашувини истамаган 
рус ҳукумати Азовни тозалаш ва уни туркларга қайтариб бериш 
тўғрисида казакларга буйруқ берди.
XVII аср 50-йиллари бошида рус-турк муносабатлари янги 
босқичга кўтарилди. Шу даврда 1654 йили Россияга Украинанинг 
қўшилиши билан якун топган украин халқининг Богдан Хмельниц-
кий бошчилигидаги озодлик ҳаракатлари бошланиб кетди. Уларга 
қарши курашиш мақсадида поляк панлари Туркия ва Қрим хони 
билан тил бириктирдилар. Украинани ўзининг босқинчилик объ-
екти ҳисоблаган Туркия украин халқининг ҳаётига очиқ қуролли 
аралаша бошлади. Ҳатто айирмачи ўнг қирғоқ украин гетманлари-
ни қуроллантирди. Мана шу аралашув Россия ва Туркия ўртасидаги 
урушни келтириб чиқарди. Ҳарбий жиҳатдан сусайган Усмонийлар 
империясининг халқаро мавқеи ҳам заифлаша бошлади.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish