Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet230/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Кёпрулю ислоҳотлари. Янги босқинчилик юришлари учун 
маблағ топиш мақсадида буюк вазир Маҳмед Кёпрулю (1656 –1661) 
сипоҳийлар қўшинининг илгариги имкониятларини қайта тиклаш-
га асосий эътиборни қаратди, чунки бу иш ҳукуматнинг ҳарбий 
харажатларини бир неча баробар қисқартириши мумкин эди. 
Маҳмед Кёпрулю ва унинг ворислари – Фозил Аҳмет Кёпрулю ва 
Қора Мустафо Кёпрулю томонидан кўрилган чора-тадбирлар фео-
дал кўнгиллилар сафининг кўпайишига олиб келди. Кёпрулю турк 
www.ziyouz.com kutubxonasi


440
қўшинларининг жанговар қудратини оширишга, Кичик Осиё ва 
Суриядаги феодалларни бўйсундиришга ва марказий ҳокимиятни 
мустаҳкамлашга муваффақ бўлди. Бироқ Кёпрулю ислоҳотлари 
олдинги ҳарбий-феодал тизимни тўла тиклай олмади. Кёпрулю 
ислоҳотларини характерига кўра, икки учли таёққа ўхшатиш мум-
кин эди. Бир томондан бу ислоҳотлар бир неча йиллар давомида 
ҳарбий муваффақиятларни таъминлади, иккинчи томондан эса – 
сипоҳийлик тизимининг сўнгги заҳираларини ҳам сафарбар қилиб 
бўлди. Туркларнинг янги ғалабалари феодал эксплуатациянинг ку-
чайтирилиши, деҳқонларнинг оммавий камбағаллашуви ҳисобига 
амалга ошган эди. Оқибатда, Кёпрулю ислоҳотлари сипоҳийлик 
тизимининг тўла барбод бўлишига олиб келди. 1683 йили турклар-
нинг Вена остоналаридаги мағлубияти Усмонийлар империясининг 
ҳарбий ва сиёсий қудратини қайтариб бўлмаслигини аниқ-равшан 
кўрсатиб берди.
Усмонийлар империяси инқирозининг бошланиши
XVII аср охири – XVIII аср бошларига келиб империянинг 
турғунлик даври (таваққуф даври) тугаб инқироз даври бошланди. 
Бу даврни турк тарихчилари «Рижот даври» деб аташади. XVIII аср-
дан бошлаб Усмонийлар империяси бирин-кетин илгари эгаллаб ол-
ган ҳудудларини йўқота бошлади. Бунинг сабаби, биринчидан, Ев-
ропа мамлакатларидаги иқтисодий ривожланиш натижасида ҳарбий 
ва сиёсий салоҳиятнинг ўсиши бўлса, иккинчидан, Усмонийлар 
давлатида юз бераётган чуқур иқтисодий инқироз эди. Давлатнинг 
иқтисодий инқирози унинг сиёсий ва ҳарбий тушкунлигини ҳам 
тезлаштирди. Иқтисодий қийинчиликлар туфайли турк армияси-
нинг ҳарбий қудрати асосини ташкил этувчи сипоҳийлар (отлиқ 
қўшин) сони 200 минг кишидан 20 мингтагача камайиб кетди. Шу 
вақтдан бошлаб армияда асосий ролни яничарлар ўйнай бошлади. 
Яничарлар босиб олинган ерлардан зўрлик билан олиб келинган 
христиан болаларидан тарбияланган эди. Улар фақат ҳарбий хизмат 
учун мўлжалланган бўлиб, оила қуриши, бошқа касб-ҳунар билан 
шуғулланиши қатъиян тақиқланган эди. Яничарлар давлат хазина-
сидан катта миқдорда маош оларди, яничарбоши султоннинг энг 
ишонган кишиси ҳисобланарди. Лекин вақт ўтиши билан яничарлар 
корпусида ҳам жуда катта ўзгаришлар юз берди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


441
XVIII аср бошларига келиб яничарлар оила қуриш ва бошқа 
касб билан шуғулланиш ҳуқуқини олдилар. Улар орасидаги темир 
интизом йўқолди ва яничарлар ичидан жуда катта имтиёзларга эга 
бўлган ҳарбий аристократия шаклланди. Шу даврдан бошлаб яни-
чарлар сарой тўнтаришларининг ҳаракатлантирувчи кучи ва бош 
иштирокчисига айланди. Улар ҳарбий ислоҳотларга ва янгича ар-
миянинг шаклланишига қарши эдилар. Бу ҳол усмонийлар ҳарбий 
қудратининг заифлашувига олиб келди.
1664 йили турклар Сентготхард шаҳри (Венгрия) яқинида ав-
стро-венгер қўшинлари билан бўлган жангда мағлубиятга учра-
ди. Бироқ ўзини ўнглаб олган турклар Австрияга қарши янгидан 
уруш бошлади ва 1683 йили Венани қамал қилди. Шу пайт австри-
яликларга ёрдамга келган Польша қироли Ян Собеский
туркларга 
қақшатгич зарба берди ва мағлубиятга учратди. Бу мағлубиятлар 
тасодифий бўлмасдан, аслида Усмонийлар империясида бошланиб 
кетган ижтимоий-иқтисодий инқирознинг натижаси эди.
1703 йили империя тахтига ўтирган Аҳмад III (1703–1730) таҳдид 
солаётган инқирозни бартараф қилиш, ҳеч бўлмаса уни бир оз ке-
чиктириш учун илк ислоҳотчилик ҳаракатларини амалга оширди. 
Бу давр турк тарихида «Лола даври» деб ном олган. Ислоҳотчилик 
ҳаракатларининг асосий ташаббускори Дамат Иброҳим Пошо эди. 
У 1718 йили бош вазир лавозимини эгаллагач, Усмонийлар давла-
тидаги ислоҳотларнинг нафақат ташаббускори, балки раҳбарига 
айланди. Иброҳим Пошо ислоҳотлари инқирозни тўхтатгандек эди. 
Кези келганда шуни айтиш лозимки, агар тарихда кўплаб импери-
яларнинг инқирози унинг асосчиси вафот этгандан бошланиб жуда 
тез барҳам топган бўлса, Усмонийлар империясида XVII асрдаёқ 
бошланган инқироз XX асргача маълум ўзгаришлар билан давом 
этиб, Туркия Республикаси ташкил топиши билан якунланди.
1711 йили турклар Азовни Россиядан қайтариб олди, 1714 йили 
Венециядан Моравияни тортиб олди. Лекин 1716 йили бошланиб 
кетган ҳарбий ҳаракатлар ва туркларнинг давомли мағлубиятлари 
вужудга келган муваффақиятли ҳолатнинг ўткинчи эканлигини, 
инқирознинг муқаррарлигини кўрсатиб берди. 1716–1718 йиллар-
даги Усмонийлар давлати билан Австрия ўртасидаги уруш Пожа-
ревацк тинчлик шартномаси билан якунланди. Шартномага кўра 
усмонийлар Кичик Валахия, Босниянинг бир қисми ва Белграддан 
маҳрум бўлдилар.
www.ziyouz.com kutubxonasi


442
Юзага келган умумий тушкунлик оқибатида мамлакат ичкари-
сида норозилик ҳаракатлари кучайди. Иброҳим Пошо аҳолини тин-
члантириш мақсадида маданий ислоҳотларни амалга ошира бош-
лади. Лекин 1722 йили Эрон сафавийлари билан бошланиб кетган 
уруш бунга имкон бермади ва мамлакатнинг иқтисодий аҳволини 
янада оғирлаштирди. 1730 йили империя пойтахти Истамбулда 
собиқ матрос Патрона-Халил бошчилигида қўзғолон кўтарилди. 
Қўзғолончилар томонидан султон Аҳмад III тахтдан ағдарилди, 
Иброҳим Пошо эса қатл қилинди. Аммо тахтга келган усмонийлар 
хонадони вакили Маҳмуд I 1731 йили қўзғолонни шафқатсизлик 
билан бостирди, Патрона-Халил тарафдорлари қатл қилинди. Бош 
вазир лавозимига Хумбарачи
1
Аҳмат Пошо келди. У армияни ислоҳ 
қилишни давом эттирди. Лекин Аҳмат Пошонинг бу ҳаракати яни-
чарларнинг қаттиқ норозилиги ва қаршилигига учради.
1730 йили Эрон билан бошланган уруш 1736 йилгача давом этди. 
Туркиянинг аҳволини янада оғирлаштирган ҳолат шу бўлдики, ҳали 
Эрон билан уруш ҳаракатлари тугамасдан, 1735 йили Австрия ва 
Россия ҳам усмонийларга қарши уруш эълон қилди.
1736 йили усмонийлар Табриз ва Ҳамадоннинг Эронга 
ўтганлигини тан олди. Европадаги уруш ҳаракатлари натижаси-
да Белград Усмонийлар империяси таркибига ўтган бўлсада, 1739 
йилги Белград шартномасига мувофиқ Запорожье ва Азов Россия 
ҳудудига қўшилди.
Туркларнинг Европадаги ҳукмронлигига энг катта зарбани 
1768 –1774 йиллардаги Россия-Туркия уруши берди. Уруш усмо-
нийларнинг мағлубияти билан якунланди. 1774 йили имзоланган 
Кучукқайнаржой шартномасига мувофиқ фақат Болқон мамлакат-
ларидагина турклар ўз ҳукмронлигини сақлаб қолди. Усмонийлар 
ўз тарихида биринчи марта Россияга товон тўлаш мажбуриятини ва 
Қрим хонлигининг мустақиллигини тан олдилар.
1774 йили тахтга ўтирган Султон Абдулҳамид I (1774 –1789) 
ҳукмронлик қилган йиллари ҳам Россия-Туркия муносабатларидаги 
асосий муаммо Қрим муаммоси бўлиб қолаверди. 1783 йили Рос-
сия Қримни расман ўз ҳудудига қўшиб олди. Бу Усмонийлар импе-
риясидан тортиб олинган ислом динига эътиқод қилувчи ва туркий 
тилда сўзлашувчи илк давлат эди. Қримнинг Россияга қўшиб оли-
1
Хумбарачи – туркларда замбаракни ўқловчи киши шундай аталган. Бу ерда фамилия 
сифатида қўлланилган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


443
ниши ўзини ислом динининг халифаси деб эълон қилган султон-
нинг обрўсига путур етказди ва империянинг ички аҳволини янада 
оғирлаштирди. Империянинг турли ҳудудларида султонга қарши 
кайфият кучайди.
Султон Абдулҳамид I Англия ва Швециянинг гиж-гижлаши би-
лан ва мавжуд оғир аҳволдан чиқиш мақсадида 1787 йили Росси-
яга уруш эълон қилди. Россиянинг иттифоқчиси бўлган Австрия 
дарҳол туркларга қарши урушга кирди. Натижада турклар иккита 
фронтда уруш олиб боришга мажбур бўлди. Бунинг устига уруш-
нинг дастлабки кунлариданоқ Туркия армиясининг урушга тай-
ёр эмаслиги кўриниб қолди. А.Суворов қўмондонлигидаги рус 
қўшинлари Факшан, Римник ва Исмоил қалъаси ёнидаги жангларда 
турк қўшинларини мағлубиятга учратди. Уруш ҳаракатлари шундай 
давом этаётган бир пайтда султон Абдулҳамид I вафот этиб, тахтга 
унинг жияни султон Салим III келди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish