Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Ижтимоий-иқтисодий инқироз ва мамлакатда ислоҳотчилик



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet211/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Ижтимоий-иқтисодий инқироз ва мамлакатда ислоҳотчилик 
уринишлари. Феодал тизимнинг инқирози фақат деҳқонларнинг 
оммавий ҳаракатларидагина эмас, феодалларнинг ўзлари учун эски-
ча бошқаришнинг имкони йўқлигида ҳам намоён бўлаётганди. Ана 
www.ziyouz.com kutubxonasi


400
шуни англаш ўзига хос аслзодалар мухолифати пайдо бўлиши учун 
асос яратди. Мухолифатлик кайфиятлари ва ғоялари одатда аслзода-
ликнинг ҳокимиятдан четлатилган, даромадли ўринларга ҳам, етар-
лича ерга ҳам эга бўлмаган қисмида пайдо бўларди. Аммо бу ғоялар 
эски тузумни ағдаришга эмас, уни ислоҳотлар йўли билан янги ва-
зиятларга мослаштиришга йўналтирилган ғоялар эди.
Мухолифат юз йиллар аввал эски одатлар ва тартибларни 
мустаҳкамлаш учун шакллантирилган конфуцийлик таълимотини 
тафтиш қилишга чақирарди. Улар амалий фанларни (астрономия, 
математика, агрономия) ўрганишга чорлардилар, Европа мамлакат-
ларининг, дараклари Хитой орқали етиб келаётган, илмий ва тех-
ник ютуқларидан фойдаланишлари учун жон куйдирардилар ва 
ниҳоят, баъзи бир иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар зарурлиги-
ни кўрсатардилар. Аслзодалар орасида «аниқ фанлар учун ҳаракат» 
(сирхак) номини олган ғоявий оқим учун характерли бўлган асосий 
белгилар ана шулардан иборат эди.
Сирхак ҳаракатининг йўлбошчиси жанубликлар партиясидан 
бўлган бой аслзода – Лю Хйон Вон (1622 –1673) эди. Бундан кей-
инги ислоҳотчилик уринишлари кўп жиҳатдан унинг ғояларига 
асосланганди. Ғарбий партиянинг ҳукмронлик даврида Лю Хйон 
Вон (тахаллуси Танге) сиёсий ҳаётдан йироқлашди ва ўз мулкида 
жойлашиб, ўзини адабий ва амалий машғулотларга бағишлади. У 
қулларни ва деҳқонларни ҳарбий ишга ўргатди ва уларни чет элли-
клар бостириб кирадиган ҳолатларга тайёрлади. У ўз кемаларига эга 
эди ва Хитой билан денгиз алоқалари ўрнатишга уринарди. «Танге 
Сурок»да (Танге ёзувларида) у ўзгаришлар зарурлигини очиқ айтган-
ди. Маданият ва маорифни ривожлантириш лойиҳалари билан бир-
га у, муаллифнинг фикрича, «ҳокимиятдан ўз манфаатлари йўлида 
фойдаланишларни тугатиб, мамлакатни соғломлаштириш»га олиб 
келадиган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини олға сурди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish