Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


XVI асрда Кореянинг сиёсий ривожланиши



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet209/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XVI асрда Кореянинг сиёсий ривожланиши. XV аср охиридан 
марказлашган феодал давлатни заифлаштирувчи инқироз жараён-
лари сезила бошлади. Сиёсий ҳолатнинг ёмонлашишига иқтисодий 
характердаги, энг аввало, аграр муносабатлардаги ўзгаришлар 
бевосита таъсир кўрсатди. Феодал аёнлар ва маҳаллий заминдор-
ларнинг ерларни эгаллаш ҳоллари кўпайиб, давлат ер эгалигининг 
тарқоқлашиши рўй берди, маҳаллий феодал ер эгалиги эса амалдаги 
(ҳуқуқий расмийлаштирилмаган бўлса ҳам) мулк белгиларини ола 
бошлади. Феодаллларнинг кучайиши билан марказий ҳукуматнинг 
позицияси заифлашиб борди.
Ҳокимият аёнлар қўлида жамланди, бу эса мамлакатдаги зулм ва 
зўравонликни янада оширди. Бунга жавобан халқнинг норозилиги 
ошиб борди.
XVI асрда йирик деҳқон қўзғолонлари бўлмаган бўлса ҳам, 
деҳқонларнинг қочиб кетишлари, мажбуриятларини бажаришдан 
бўйин товлашлари, мулкдорларнинг қўрғонларига ўт қўйишлар 
кўпайди.
Умуман олганда, инқирознинг умумий чуқурлашиб бориши би-
лан бир қаторда ижтимоий қарама-қаршилик ҳам кўп карра ошиб 
борарди ва заифлашган мамлакат ташқи босқинчилар учун тобора 
кўпроқ ёқимли луқмани эслатарди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


397
Япониянинг 1592–1598 йиллардаги тажовузи. Марказлашган 
мамлакатнинг аста-секин заифлашиб бораётганлиги XVI асрда ши-
молий ва жанубий чегаралардаги қўшниларнинг тажовузларига са-
баб бўлди. 1580-йилларда шимолдан чжурчженларнинг босқинлари 
кўпайди ва айниқса жанубда Япония томонидан хавф кучайди.
1592 йилнинг май ойида Япониянинг 200 минг кишилик қўшини 
Пусан ҳудудига тушди ва корейс қўшинлари қаршилигини енгиб,
20 кундан кейин Сеулни эгалладилар, ёзнинг ўрталарида Пхеньянни 
олдилар, шимоли-шарқда эса Тумаган дарёсига чиқдилар. Мамла-
катнинг катта қисми, аҳоли билан шафқатсиз муносабатда бўлаётган 
япон қўшинлари томонидан босиб олинди. Бу ваҳшийликларга 
Япониянинг Киото шаҳридаги «қулоқлар қабри» исбот бўла олади, 
унга ўлдирилган корейслардан кесиб олинган 30 мингта қулоқлар 
ва бурунлар кўмилган.
Мамлакатда халқ уруши бошланди. Босиб олинган ҳудудларда 
«ҳақ иш учун» халқ партизан гуруҳлари тузилди. Шуниси харак-
терлики, халқнинг қаршилигини ҳукумат қўллаб-қувватламади. 
Халқ қўшинларининг ҳаракатларига Ли Сунсин (1515 
–1598) 
қўмондонлиги остидаги корейс флотининг ғалабалари далда бўлди. 
1592 йилнинг ёзида Ли Сунсиннинг флоти япон флотини тор-мор 
қилди ва Хансандо ороли яқинидаги жанг (1592 йилнинг августи) 
урушдаги бурилиш нуқтаси бўлди. Бу ва бундан кейин Ангалихо 
порти яқинида бўлиб ўтган жангда юзта душман кемаси чўктирилди 
ва 9 мингдан ортиқ денгизчилар ҳалок бўлди.
Шундан кейин бўғозда корейс флоти ҳукмронлик қила бошла-
ди. 1592 йилнинг охирида 50 минглик Хитой армиясининг ёрдам-
га келганлиги босқинчилар билан курашни енгиллаштирди. 1593 
йилнинг февралида Хитой ва Корейс қўшинларининг бирлашган 
қўшинлари Пхеньянни озод қилдилар. Япон қўшинлари мамлакат-
нинг шимоли-шарқий қисмидан ҳам чекиндилар, 1593 йилнинг май 
ойида эса, шаҳарга ўт қўйиб Сеулни ҳам ташлаб чиқдилар. Японлар 
фақат мамлакат жануби-шарқий қисмининг энг чеккасида, Пусан ва 
Ульсан ҳудудларида туриб қолишга муваффақ бўлдилар. Хидэёси 
ҳукумати тинчлик ҳақида музокаралар бошлашни таклиф қилди.
Бироқ япон феодаллари (шу жумладан Хидэёсининг душман-
лари ҳам) Кореяда ерларга эга бўлиш умидида музокараларни 
чўзардилар, бу вақтдан эса ҳарбий ҳаракатларни янгидан бошлаш 
учун тайёргарлик кўришда фойдаландилар. 1597 йилнинг бошла-
www.ziyouz.com kutubxonasi


398
рида Кореяга японларнинг янги кучлари келди ва янги ҳужумни
бошлади. Бироқ бу сафар Корея душман ҳужумларини қайтаришга 
анча яхши тайёрланганди. 1597–1598 йиллари озодлик урушини 
якунлаш имконини берувчи ғалабаларга қуруқликда ҳам, денгизда 
ҳам эришилди. XVII аср бошларида япон томонининг ташаббуси 
билан тинчлик ҳақида музокаралар олиб борилди. Тинчлик шар-
тномаси тузилиши билан Пусан порти орқали Япония билан Корея 
ўртасида савдо ўрнатилди, шунингдек, элчилар ва совғалар ҳам
алмашинилди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish