Йилда Муборакда нефть қидирув экспедицияси ташкил этилиб, 1958 йилда Жанубий Муборак кони очилди



Download 19,57 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi19,57 Kb.
#78802
Bog'liq
Amerkada maqola


Урушдан кейинги йилларда вилоятда ёқилғи саноатини ривожлантиришда ҳам маълум ишлар қилинди. Жумладан 1947 йили Лалмикор корхонасида 11 км узунликдаги нефть қувурлари ётқизилди 2 та нефть қудуқлари қазиб олинди1.1939-1943 йилларда “Термиз нефть” трести жамоаси Ғарбий Бухоро ҳудудининг Хўжакон-Пролетаробод, Сариқтош, Қўнғиртоғ каби майдонларида қидирув ишларини олиб борди бироқ уруш даврининг қийинчиликлари туфайли ушбу ишлар тугалланмай қолди. Қашқадарёнинг ер ости бойликларини текшириш ишлари 1948 йилдан бошланди. Шу йили Косон нефть қидирув гуруҳи ташкил этилди2. Ушбу нефть қидирув гуруҳи 1949-1950 йилларда Саксондара, Қорақир, Дўлтанли, Оловиддин майдонларини ўрганди. Олиб борилган изланишлар асосида Ўрта қишлоқ, Отчи, Тошбулоқ, Бува Шоди майдонларининг геологик ҳолати аниқланди3. 1954-1955 йилларда Шимолий Муборак, Жанубий Муборак, Қора Хитой майдонларида нефть-газ бойликлари борлиги ҳақидаги геологик хулосага келинди4. 1956 йилда Шимолий Муборак майдонида 8 та қудуқда пармалаш ишлари амалга оширилди. 1956 йилнинг октябрида Ўзбекистон ССР Министрлар Совети “Республикада нефть ва газ қазиб олишни кўпайтириш тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди. Қарорда Ўзбекистонда ер ости геологиясини ўрганишни кенг кўламда олиб бориш зарурлиги қайд этилди5. 1956 йилда Муборакда нефть қидирув экспедицияси ташкил этилиб, 1958 йилда Жанубий Муборак кони очилди6.
1961 йил 30 декабрда Ўзбекистон ССР Министрлар Совети Бухородаги “Ўзбекнефтгаз” трести таркибидан шарқий Косон ва Сурхондарё нефт қидирув экспедицияларини олиб, Қаршида “Қаршинефтгазразведка” трестини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу трести 1962 йилнинг 12 январида ўз фаолиятини бошлади7. Қашқадарё вилоятидаги конлардан нефт қазиб олиш 1965 йилда, газ қазиб олиш эса 1966 йилда бошланди8.
1966 йилда Муборак-Зирабулоқ газ йўли орқали Республиканинг Самарқанд, Тошкент шаҳарларига, Фарғона водийсига, Қиғизистон ва Қозоғистонга газ етказиб берилди9. Сурхондарё нефтчилари 1963 йилда режадаги 200000 тонна нефт ўрнига 202753 тонна нефт қазиб олди. Шу даврда нефть қудуқлари сони Ховдакда 22, Какайдида 38, Лалмикорда 48 тага етди. 1966 йилда вилоятда нефть қазиб олиш 1940 йилдагига нисбатан 2,5 баробар ўсди10. Шу даврда Сурхондарё вилоятида нефть кўмир ва газ қазиб олиш миқдори йил сайин ортиб борди. Жумладан, 1950 йилда 2 минг тонна, 1958 йилда 58 минг тонна, 1966 йилда эса 180 минг тонна кўмир қазиб олинди. 1966 йилда вилоятда кўмир қазиб чиқариш 1940 йилдагига нисбатан 56 марта ўсди. Қатор нефть қудуқларининг ишга туширилиши туфайли нефть қазиб олиш суръатлари ҳам ортиб борди. Чунончи, 1950 йилда 161 минг тонна, 1958 йилда 191 минг тонна, 1966 йилга келиб эса 209 минг тонна нефть қазиб олинди. 1958 йилдан бошлаб вилоятда газ қазиб олиш ҳам йўлга қўйилди. Газ асосан Лалмикор конларидан олина бошлади. Жумладан, 1958 йилда 1,34 минг куб, 1966 йилда эса 17,4 минг куб газ қазиб олинди11. 1966 йилда Қашқадарё вилояти ҳудудидан 161,1 миллион кубометр газ қазиб олинган бўлса, 1970 йилда бу кўрсаткич 3232 миллион кубометрга етди12. 1971 йил апрел ойида Қаршида СССР нефть саноати Министрлигига қарашли нефть ва газ ишлаб чиқариш бошқармаси “Қаршинефть” ташкил этилди13. Ўнинчи беш йилликда газ изловчи геологлар Қарши чўли ва Ҳисор тоғи этакларида умумий миқдори 700 миллиард кубометрни ташкил этадиган Шўртан, Қултак, Зеварда, Помуқ конларини очиб фойдаланишга топширдилар. 1977 йилда Қашқадарё вилоятида 8 миллиард кубометр газ қазиб олинган бўлса, 1979 йилда 9 миллиард кубометр, 1980 йилда эса 14287 миллиард кубометр газ қазиб олинди14.
1978 йилда узунлиги 403 километрлик Шўртан-Сирдарё ГРЭСи газ қувури қурилиши бошлаб юборилди. Ушбу газ қувурнинг ишга туширилиши туфайли Фарғона водийси ва Тошкент вилояти аҳолисининг газ билан узлуксиз таъминланишига олиб келди. 1978 йилда йилига 8 миллиард кубометр газ қазиб олиш имконини берувчи Шўртангаз кони қурилиши бошланди15. Агар 1966 йилда Қашқадарё воҳасида 164 млн кубометр газ қазиб олинган бўлса, 1967 йилда бу кўрсаткич 1 млрд 755 млн кубометр, 1968 йилда 2,5 миллиард кубометр, 1969 йилда 2,7 миллиард кубометр, 1970 йилда эса 3 миллиард 232 миллион кубометрга етди16. 1968-1970 йилларда Муборакда газдан олтингугурт ажратиб олувчи заводни бунёд этиш ишлари бошланди. Заводни тўртта йирик қурилиш ташкилотлари “Бухорогазсаноатқурилиш”, “Средазнефтгазстрой”, “Самарқандтранс қурилиш”, “Қарши қурилишбошқарамалари” бунёд этишди. Айтиш мумкинки, Муборакдаги олтингугурт заводи республикадаги ягона ва илк газни қайта ишловчи илк корхона бўлиб, у йилига 47 млрд кубометр газни қайта ишлаб, 220 минг тонна олтингугурт оларди. Ўша даврда дунёда бундай корхоналар Франция ва Канадада мавжуд эди холос. Заводнинг қурилишида 60 та корхона ўзининг ёрдамини берди.17
1971 йилда заводнинг биринчи навбати, 1978 йилда эса иккинчи навбати қуриб ишга туширилди. Заводнинг бунёд этилиши муносабати билан бу ерда газчилар шаҳри Муборак пайдо бўлди18. Ўзбекистонда газ саноати ХХ асрнинг 70-йилларга келиб етакчи саноат соҳасига айланди. “Ўзбекнефтқидирув” бирлашмаси томонидан 500 млрд кубометр газ ва нефт захиралари Муборак, Ўрабулоқ, Қултак, Учқур, Саритош, Қоравулбозор ҳудудларидан топилди19. 1979 йилда Муборак газ-олтингугурт заводининг уч блокдан иборат иккинчи навбати иш бера бошлади. Мазкур завод мамлакатнинг магистрал газ қувурларига йилига 10 миллиард кубометр тозаланган газ бериш қувватига эга бўлди. 1980 йилда Муборак газ-олтингугурт заводида 870 киши меҳнат қилди. Шу йили заводда 159,7 минг тонна олтингугурт ишлаб чиқарилди20. Муборак газни қайта ишлаш заводининг учинчи навбати ишга тушгач завод бир йилда 15 миллиард кубометр газни қайта ишлаш ва 314 минг тонна олтингугурт ҳосил қилиш қувватига эга бўлди21. 1985 йилда Қашқадарё вилоятидаги газ конларидан 30 миллиард кубометр газ, 750 минг тонна нефть газ конденсати қазиб олишга мўлжалланган Шўртангаз комбинати қурилди22. Қарши даштидан бой газ конларининг топилиб ишга туширилиши Марказий Осиёдаги энг катта электростанция ҳисобланган Таллимаржон ГРЭСини қуриш имкониятини яратди. Ушбу ГРЭСнинг қуввати 3,2 миллион киловаттга тенг эди.23 Ўзбекистоннинг жанубидаги энг йирик кўмир кони Шарғун шаҳри яқинида жойлашган бўлиб, ундан қазиб олинган кўмир узоқ йиллар Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон аҳолисининг кўмирга бўлган эҳтиёжларини қондириб келди. 1950 йилда қурилиши бошланган Шарғун кўмир кони 1958 йилдан ўз маҳсулотини бера бошлади. Шарғун шахтаси осма сим йўлининг узунлиги жиҳатидан МДҲ мамлакатлари орасида етакчи ўринда турса, ишлаб чиқарилаётган гипс сифати жиҳатидан эса жаҳонда иккинчи ўринди турарди24. Шарғун 1973 йилдан бошлаб вилоят тасарруфидаги шаҳар мақомини олди. 1973 йилда 1958 йилга нисбатан Шарғун конида кўмир қазиб олиш миқдори деярли 6 баравар кўпайди. Шу йили “Шарғун кон қурилиш” бошқармасида ишловчиларнинг сони эса 1800 кишидан ортди25. Ҳар йили ўрта ҳисобда 36 минг тонна кўмир ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган Шарғун конида ХХ асрнинг 70-80 йиллари мобайнида Донбасс, Ангрен, Запорожье ва бир қатор бошқа корхоналардан келтирилган юклагичлар, транспортёрлар, кўмирни бректловчи ускуналар ўрнатилди. Аммо Шарғун кўмир конида техника хавфсизлиги яхши йўлга қўйилмаганлиги туфайли айрим вақтларда иқтисодга зарар ва бахтсиз ҳодисалар ҳам юз бериб турди. Масалан 1976-1979 йилларда техника хавфсизлиги таъминланмаганлиги боис кўмир конида 204 соат иш вақти йўқотилди ва 214 минг рубль зарар кўрилди. Бундан ташқари шу йилларда ер ости ва очиқ ҳолатда кўмир қазиб олиш жараёнидаги эҳтиёсизлик туфайли 2 та ўлим, 14 та майиб бўлиш ҳолати содир бўлди, 54 киши эса меҳнатга яроқсиз бўлиб қолди26. Шу даврда Сурхондарё вилоятидаги кўмир, газ ва нефть конларидан фойдаланиш ва улардан фойдали қазилмалар қазиб олиш ҳам йилдан йилга ўсиб борди. Агар 1975 йилда вилоятнинг Ховдак, Какайди, Учқизил ва Лалмикор ер ости заҳираларидан 153 минг тонна нефть, 25,2 млн кубометр газ қазиб олинган бўлса 1980 йилга келиб бу кўрсаткич икки боравар ошди.1990 йилга келиб эса вилоятда 126,5 минг тонна нефть, 17545 минг кубометр газ, 220 минг тонна кўмир қазиб олинди27. 1991 йилнинг бошларида вилоятда 157,2 минг квартира, шу жумладан қишлоқларда 115 минг хонадон табиий ва суюлтирилган газ билан таъминланган эди. Шу йили вилоятдаги хонадонларнинг табиий ва суюлтирилган газ билан таъминланиш кўрсаткичи аранг 84 фоизга етди28. Қашқадарёда ғоят бой табиий газ конларининг очилиши Ўзбекистонни СССРнинг газга бой етакчи минтақаларидан бирига айлантирди. ХХ асрнинг 60-йилларидаёқ табиий газ заҳиралари бўйича Ўзбекистон Иттифоқда бешинчи ўринни эгаллади29. Республикадаги улкан ер ости табиий заҳираларининг мавжудлиги минтақадаги кўплаб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиши, аҳолининг моддий фаровонлиги ва маиший турмуш даражасини ошириши лозим эди. Бироқ империяча муносабатлар тизимида бўлган Ўзбекистон ўзининг ниҳоятда бой табиий хазинасини мустақил равишда тасарруф қила олмас эди. Республика ер ости захираларидан келган фойда Ўзбекистон хазинасига тушмас эди.
 Турсунов С ва бошқалар. Сурхондарё тарихи. – Тошкент: “Шарқ”.2004. – Б.377.
 Қашқадарё вилояти давлат архиви 1-фонд, 2-рўйхат 859-иш, 28-варақ
 Эргашева Ж. Кўрсатилган асар. – Б.13.
 Қашқадарё ҳақиқати. 1975 йил 16 март
 На пути к развитому социализму (1938-1958). – Тошкент: “Ўзбекистон”. 1976. – С .367
 Қашқадарё ҳақиқати. 1976 йил 3 декабрь
 Эргашева Ж. Кўрсатилган асар. – Б.14.
 Жўрақулов О. Қудратли энергия манбаи. – Тошкент: “Ўқитувчи”. 1982. – Б.110.
 Қашқадарё ҳақиқати. 1981 йил 6 феврал.
 Турсунов С ва бошқалар.Сурхондарё тарихи. – Тошкент: “Шарқ”.2004. – Б.378.
Сурхондарё вилоят давлат архиви 316-фонд, 1-рўйхат, 379-иш, 136-138-варақлар.
 Жўрақулов О. Қудратли энергия манбаи. – Тошкент: “Ўқитувчи”. 1982. – Б.111.
 Қашқадарё ҳақиқати. 1971 йил 16 апрел.
 Қашқадарё ҳақиқати. 1981 йил 6 феврал
 Совет Ўзбекистони 1980 йил, 13 декабрь
 Эргашева Ж. Кўрсатилган асар. – Б.15.



1


2


3


4


5


6


7


8


9


10.

11.

12


13.

14


15


16.

17


18


19


20


21


22


23


24


25


26


27


28


29


Download 19,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish