Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Эронни мустамлакага айлантиришнинг бошланиши



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet236/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Эронни мустамлакага айлантиришнинг бошланиши. Форс 
кўрфазини эгаллаб олиш учун дастлабки ҳаракатни XVI асрда пор-
тугаллар бошлаб беришди. 1507 йили улар Ормуз оролини ва ун-
даги йирик савдо портини эгаллаб олишди, лекин аҳоли қўзғолон 
кўтариб уларни бу ердан ҳайдаб юборди. Орадан бир неча йил ўтгач, 
португаллар ўзларининг денгиздаги ҳарбий устунлигидан фойда-
ланиб яна Ормузни эгаллашди. Бу ерда гарнизон жойлаштирилиб, 
савдо факторияси ташкил этилди.
Португаллар Форс кўрфазида ҳукмрон бўлиб олганларидан 
сўнг инглиз савдогарлари Эрон ва Ҳиндистон билан савдони ши-
молий йўл, яъни Волга-Каспий йўли орқали ривожлантиришга 
ҳаракат қилиб кўришди. XVI аср 60-йилларида инглизларнинг
Москва компанияси (Женкинсон миссияси ва бошқалар) жуда кат-
та қийинчиликлар билан Ширвон чегараларида эркин савдо қилиш 
ҳуқуқини қўлга киритдилар ва Шемахада савдо факториясини оч-
дилар. Сал кейинроқ улар бож ва йўл солиқларини тўлашдан озод 
www.ziyouz.com kutubxonasi


455
қилинди. Улар Эрон ҳудудида кўчмас мулк сотиб олишлари мум-
кин эди. Эрон ҳукумати эса уларнинг маҳсулотларини ортиш-туши-
ришда ёрдам бериш ва қароқчилардан ҳимоя қилиш мажбуриятини 
олди. Бу савдо шартномаси бир неча бор янгиланди. Инглизларнинг 
Ширвон билан савдо алоқаси туркларнинг босқини туфайли тўхтаб 
қолди. Россия ҳукумати ўз ҳудудидан инглиз товарларини ўтказишга 
рухсат бермаганлиги сабабли бу савдо йўли ривожланмади.
XVII аср бошларида Эронга инглизларнинг Ост-Индия компа-
нияси ўз вакилларини жўнатди. 1616 йили шоҳ Аббос I инглиз сав-
догарлари билан яхши муомалада бўлиш, ўз портларида инглиз сав-
до кемаларини қабул қилиш тўғрисида буйруқ берди. Бир йилдан 
сўнг компания вакиллари жуда кўп товарлар билан келганида Аббос 
I Шероз ва Исфаҳонда инглиз факторияларини очишга рухсат бер-
ди. Инглизлар шоҳ саройида ўз вакилига эга бўлиш, бутун мамлакат 
бўйлаб эркин савдо қилиш, ўзи билан қурол олиб юриш ва зарур 
ҳолларда уни қўллаш ва диний эътиқод эркинлиги каби ҳуқуқларга 
эга бўлишди. Шунингдек, уларни маҳаллий қонунлар билан суд 
қилиш мумкин эмасди.
Форс кўрфази орқали Эрон ипаги билан савдо қилиш фойдали 
бўлиб чиқди. Чунки Эрондан ипак сотиб олиш Туркиядаги марка-
зий ипак бозори Ҳалаб (Алеппо)дагидан 50 фоиз арзонга тушарди. 
Инглизлар бутун Эрондаги ипак савдоси устидан тўла монопо-
лия ўрнатишга ҳаракат қилишди. Бунинг эвазига улар Аббос I га 
португалларга қарши урушда Ост-Индия компаниясининг ҳарбий 
қисмларидан фойдаланишни таклиф қилишди. 1623 йили Сафавий-
ларнинг қўшини кўмагида Ормузни эгаллашга ва португалларни 
қувиб чиқаришга муваффақ бўлишди. Уларнинг қурилмалари бузиб 
ташланди, порт эса материкка (Гомбрун)га кўчирилди ва Бендер-
Аббос (Аббос бўғози) деб қайта номланди. Шу вақтдан бошлаб ин-
глизлар Эронда янги ҳуқуқларни олишди. Улардан асосийлари Бен-
дер-Аббос портида тушадиган божларнинг ярмини олиш, бу ерда 
ўз факториясига эга бўлиш, ипак олиб чиқиш ва шу кабилар эди. Бу 
ҳуқуқлар аввал инглизларга берилган бўлса, кейин голландларнинг 
Ост-Индия компаниясига ҳам берилди.
XVII аср ўрталарига келиб голландларнинг Ост-Индия компа-
нияси инглизлар билан рақобатда муваффақиятга эришиб улар-
ни ортда қолдирди. Чет эл компаниялари товар олиб чиқишдан 
кўра кўпроқ уни Эронга олиб киришни маъқул кўришарди. Эрон 
www.ziyouz.com kutubxonasi


456
иқтисодиёти учун хавфли бўлган ҳолатлардан бири, кумуш танга-
ларнинг, шунингдек, олтин ва кумуш буюмларнинг кўплаб олиб 
чиқиб кетилаётганлиги эди.
XVII асрда Эронга Ғарбий Европа товарларининг кўплаб келти-
рилиши маҳаллий ҳунармандчилик саноати билан кучли рақобатни 
келтириб чиқарди. Сафавийлар томонидан савдо соҳасида чет элли-
кларга берилаётган енгилликлар нафақат ташқи савдони кенгайти-
риш учун, балки сиёсий манфаатларни ҳам кўзлаб қилинаётган эди. 
Бироқ бу енгилликлардан Европа савдо компанияларининг агентла-
ри шу қадар жадал фойдаландики, натижада Эрон Европа давлатла-
ри учун даромад манбаига айланиб қолди.
Натижада XVII аср иккинчи ярмидан Эрон иқтисодий ва сиёсий 
тушкунликни бошидан кечирди, халқнинг аҳволи оғирлашди. XVII 
аср охири – XVIII аср бошларида турли вилоятлар деҳқонларининг 
қўзғолонлари бўлиб ўтди. Сафавийлар томонидан забт этилган 
ҳудудларда бундай қўзғолонлар миллий-озодлик кўринишини 
олди. Шундай қўзғолонлар: 1711 ва 1719 йиллари Кавказда лез-
гинлар қўзғолони, 1715 йили – курдлар, 1716, 1727–1722 йиллари 
афғонлар, 1743–1747 йиллари Кавказда Нодиршоҳга қарши бўлиб 
ўтди. Афғонларнинг қўзғолони ва уларнинг 1722 йили Эронга ки-
риб келиши Сафавийлар ҳокимиятини ағдариб ташлади. 1726–1730 
йиллари ҳокимиятда турган афғонларга қарши, 1730–1736 йиллари 
эса Эрон ҳудудини турк босқинчиларидан тозалаш учун ҳаракатга 
бошчилик қилган Нодирхон Ашраф 1736 йили шоҳлик тахтини эгал-
лади. 1747 йили фитначилар томонидан Нодиршоҳ ўлдирилгандан 
сўнг то XVIII аср охиригача мамлакатда бошбошдоқлик ва ўзаро 
урушлар ҳукм сурди. Орада 1760–1779 йиллари Каримхон Зенд 
ҳукмронлиги давридагина нисбатан осойишталик ўрнатилди. 1779 
йили Каримхон вафот этгандан сўнг бошланган тахт учун кураш-
да Кожарлар сулоласидан бўлган Оға Муҳаммадхон ғолиб чиқди. У 
15 йил Каримхон саройида гаровда ушланган бўлиб, шоҳ ўлимидан 
сал олдин Шероздан Астрободга қочади. У 1783 йили Мозандарон 
ва Ғилонда, 1785 йили Теҳронда, Кум, Кашон ва Исфаҳонда, 1791 
йили Озарбойжонда ўз ҳокимиятини ўрнатди. Оға Муҳаммадхон 
1795 йили Кавказ ортига бостириб кирди, аввал Қорабоғни, кейин 
грузин қўшинларининг қаршилигини енгиб, Тбилисини эгаллади, 
шаҳарни вайрон қилиб, унга ўт қўйди. Кейин 22 минг тбилисилик-
ни ўзи билан олиб қайтди. 1785 йили пойтахт деб эълон қилинган 
www.ziyouz.com kutubxonasi


457
Теҳрон шаҳрига келиб, 1796 йили расман тахтга ўтириб, шоҳ бўлди. 
Бироқ 1797 йили Оға Муҳаммадхон сарой фитнаси натижасида 
ўлдирилди, тахтга унинг жияни Фотих Али шоҳ (1797–1834) кел-
ди. Кожар хонлари сулоласи то 1925 йилгача Эронда ҳукмронлик 
қилди.
Тинимсиз ўзаро урушлар, қўзғолонлар натижасида мамлакат 
ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий инқирозга юз тутди. Бу эса мамлакат-
га чет эл, биринчи навбатда Европа мустамлакачиларининг кириб
келиши учун кенг йўл очди. Кучсизланиб қолган Эрон Европа 
давлатлари, биринчи ўринда Англия ва Франция ҳамда чор Рос-
сиясининг мустамлакачилик объектига айланди. Натижада Эрон 
юқоридаги давлатлар билан бир нечта тенг бўлмаган шартномалар-
ни имзолаб, уларнинг иқтисодий ва сиёсий экспансиясига кенг йўл 
очиб берди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish